Севара Закирова


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Эксперт_шарҳи

Давлат хизматида ишлайман. Яқинда бир ойлик муддатда ҳарбий хизматга кетмоқчиман. Бундай ҳолатда мен билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинадими?

▫️Ушбу масала юзасидан эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов маълумот берди.


#Халқаро_ҳамкорлик

Самарқанд форумига тайёргарлик доирасида брифинг ташкил этилди


Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистондаги хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар раҳбарияти учун брифинг ўтказилди.

Учрашув доирасида 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Давлат хизмати бўйича БМТ форумига тайёргарлик ишлари, форумнинг мақсад ва мазмуни ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, форум доирасида юқори даражадаги пленар сессиялар, амалиётга асосланган семинарлар, миллий кейслар ва мамлакат тажрибасини халқаро майдонда тақдим этиш режаси таъкидланди. Тадбир иштирокчилари халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, БМТ доимий ваколатхоналари ва бошқа давлатлар делегациялари билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Форум кенг қамровда ўтказилаётганлиги сабабли давлат ташкилотлари, илмий доиралар, IT-индустрия ва фуқаролик жамияти учун муҳим халқаро мулоқот майдонига айланиши таъкидланди.


Репост из: Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
Жамоат транспорти —  фойдали танлов!

Ҳурматли давлат хизматчиси, сиз ҳар куни ишга автомобилда келасизми?

Бироз тўхтаб, ўйлаб кўринг:

Жамоат транспорти — фақат манзилга эмас, балки янада яхшироқ ҳаёт тарзига олиб боради:

✔️Соғлом ҳаёт — пиёда юрасиз, кўпроқ ҳаракатда бўласиз;
✔️Тоза ҳаво — шахсий авто машиналар камайса, атроф-муҳит соғломлашади, бу эса кислородли ҳаводан нафас олишингизга ёрдам беради;
✔️Камроқ стресс — тирбандликларсиз, худди мароқли саёҳат каби ўз манзилингизга етиб оласиз;
✔️Иқтисод — машинангиз учун ёқилғи, таъмирлаш ва бошқа харажатлардан халос бўласиз, даромадингизнинг бу қисмини янада фойдали мақсадларга йўналтириш имкони пайдо бўлади.

Унутманг, сиз намунасиз! Давлат хизматчиси сифатида жамоат транспортидан фойдаланишингиз — жамиятга масъулиятли муносабатнинг ёрқин ифодасидир.

Фақат манзилга эмас, экологик тоза келажак томон юринг!

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Репост из: Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
#Матбуот_анжумани
#Очиқлик_ҳисобдорлик

Фарғонада журналистлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

◽️Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2024 йилдаги фаолияти ҳамда ташкилотнинг Фарғона филиали ташаббуси билан амалга оширилган ишлар ҳақида жамоатчилик хабардор қилинди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати ва вилоят филиали масъуллари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этаётган анжуманда соҳада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Жумладан, давлат фуқаролик хизматига кадрларни очиқ танлов орқали қабул қилиш тизими, Миллий кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Анжуман давомида давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги турли масалалар, мавжуд муаммолар юзасидан журналистларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, саволларга масъуллар томонидан жавоб берилди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


#Бу_муҳим

Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга муросасиз муносабат шаклланади

“Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-147-сон, 21.04.2025 й.) қабул қилинди
.

Қарорга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларидаги коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг устувор вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

▫️коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

▫️ давлат хизматларини кўрсатишда коррупциявий омилларни бартараф этиш, маиший коррупциянинг олдини олиш, шу жумладан, рақамлаштириш, бюрократияни қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

▫️ идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва якунлари бўйича аниқланган коррупциявий нормаларни бекор қилиш бўйича таклиф киритиш.

Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ўз фаолиятида бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдор бўлади.

Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларини ташкил этишнинг минимал мезонлари тасдиқланди.


Репост из: Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғонада ташкил этилган “Инноватор, лидер аёллар билан давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш сари” мавзусидаги семинар жараёнидан мобил репортаж

#мотивация
#тажриба
#янги_кўникмалар

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

▫️
Халқ хизматчиси

▫️Эксперт шарҳи: Ногиронлиги бўлган шахслар таътилни қисмларга бўлиб олишлари мумкинми?

▫️Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими масъуллари учун семинар ташкил этилди.

▫️Нью Йоркда Самарқанд форумига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

▫️Давлат органлари ва ташкилотлар нинг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти ривожлантирилади.

▫️Ўзаро мулоқот ва тажриба алмашиш имконияти: Давлат хизматчилари учун Хитой Халқ Республикасида семинар ташкил этилди.

▫️БМТ Халқаро давлат хизмати комиссияси билан учрашув ўтказилди.

▫️"Сиёсий-маърифат соати" ўқувининг навбатдаги сони тақдим этилди.

▫️Хоразмда "Давлат хизматчиси кутубхонада бир кун" лойиҳаси ташкил этилди.

▫️Ҳокимликлар кадрлар бўлинмаларида инсон ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Ҳокимликлар кадрлар бўлинмаларида инсон ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган навбатдаги семинар ташкил этилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ташкилий-кадрлар гуруҳлари раҳбарлари иштирок этди.

Семинар инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги янги талаб ва ёндашувларни тушунтириш, қарорнинг ижросини таъминлашда масъуллар учун аниқ вазифаларни белгилаб олиш, давлат органлари ва муассасаларида кадрлар сиёсатини самарали ташкил этишга кўмаклашиш, тизимда шаффофлик ва натижадорликни ошириш мақсадида ташкил этилди.

Семинар давомида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини баҳолаш ҳамда масъул бўлинмалар раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби тақдимот қилинди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Иқтисодий мураккаблик индексидаги ўрнини 25 поғонага яхшилади.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев глобал иқтисодий тебранишларнинг хавф-хатарлари ҳақида.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳурматли давлат хизматчиси, Сиз учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" тақдим этилди!

◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://youtu.be/G17e4_q1VtE?si=6gU_DU1urQfPb82F саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat



Показано 13 последних публикаций.