Биз асосий қаҳрамонлари аёллар бўлган янги сериални яратиш масаласини муҳокама қилиш учун ижодий гуруҳ билан учрашдик.
Ҳаётимизда аёлларнинг спорт, иқтисодиёт ва сиёсатда эришган ақл бовар қилмас муваффақиятларига кўплаб мисоллар мавжуд. Улар орасида деярли барча соҳаларда фаолият юритаётган юқори даражадаги мутахассислар кўп. Шундай бўлсада, миллий кинематографиямизда аёл кишини ёрқин, кучли ва серқирра шахс сифатида намоён этувчи фильмларнинг сони нисбатан кам.
Биз шундай аёллар ҳақида ҳикоя қилиб бермоқчимиз, улар ҳақида фильм яратмоқчимиз. Бу ҳикоя орқали кўпчилик ўзининг кучи, имкониятини кўра билиши ва ўзининг битмас-туганмас салоҳиятини кашф қила олишини истаймиз.
Кундалик ҳаётда қанчадан-қанча муаммоларни ҳал қилиши, қанча тўсиқларни енгиб ўтиши кераклигига қарамай, Аёл доим қатъият билан олдинга, ўз орзусига интилишини ва унга эришишини кўрсатиб бермоқчимиз.
@SShMirziyoyeva