Репост из: Xushnudbek.uz
Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида яна юқорилади ва илк марта Қозоғистонни қувиб ўтди
«Чегара билмас мухбирлар» (Reporters Without Borders) ташкилоти жаҳон мамлакатларида матбуот эркинлигини баҳолаб боради. Мазкур ташкилот 180 та мамлакатни ўз ичига олган 2020 йилги рейтинг жадвалини эълон қилди. Жорий йил ҳам Ўзбекистон яна рейтингда юқорилаган ва ўз ўрнини 4 поғонага яхшилаб, 156-ўринни эгаллаган. Маълумот учун, ўтган йили Ўзбекистон 5 поғонага кўтарилганди.
Умуман олганда 2017 йил (169-ўрин) билан солиштирганда Ўзбекистон 13 поғонага кўтарилиб, қора рўйхатдан чиқиб, қизил рўйхатга ўтганини эътироф этиш жоиз.
Эътиборли жиҳати, жорий йилда Ўзбекистон илк марта рейтингда Қозоғистонни (157) қувиб ўтди. Қўшниларимизда энг яхши натижа Қирғизистонда (82), ундан кейин Афғонистон (122) ҳам биздан олдинда. Биздан кейинги ўринларда Қозоғистондан (157) ташқари, Тожикистон (161) ва Туркманистон (178) ўрин олган.
Ташкилот Ўзбекистоннинг жорий йилги натижаларига «Янгиланишлар жадал давом этмоқда» дея баҳо берган. Ҳисоботда айтилишича, 2016 йилнинг август ойидан сўнг 4 йил давомида Ўзбекистонда янгиланишлар рўй бермоқда.
«Деярли 20 йил давомида қамоқда ушлаб турилган журналистлар озодликка чиқарилди. Цензурага учраб, узоқ йиллар давомида блокда бўлган сайтлар “қора рўйхат”дан чиқарилиб, уларга кириш имконияти яратилди. ОАВларни рўйхатга олиш жараёни осонлаштирилди. Тўғридан-тўғри сиёсий трансляциялар пайдо бўлди, айрим журналистлар бугунги кунда коррупция ва мажбурий меҳнат каби нозик мавзуларни ҳам бемалол ёрита олишяпти. Шундай бўлсада, энг юқори даражадаги ҳукумат вакилларини танқид қилиш ҳозирча шаклланмаган. Ҳукумат ОАВларни чекловчи айрим қонунларни ўзгартиришга шошилмаяпти. Ташқи ва ички цензура ҳалигача мавжуд. Бундан ташқари Ҳукумат маълум маънода ОАВлар устидан назоратни ушлаб турибди. Блогерларга таҳдидлар давом этмоқда ва уларни ҳибсга олишяпти. Сиёсий плюрализмсиз матбуот эркинлигини тўлиқ тиклаш қийин бўлади. Ўзбекистон олдида ҳали узоқ йўл турибди», - дея таъкидланган ташкилот ҳисоботида.
2020 йилги матбуот эркинлиги рейтингида кучли ўнталикни Норвегия, Финляндия, Дания, Швеция, Нидерландия, Коста-Рика, Швейцария, Ямайка, Бельгия, Исландия давлатлари эгаллаган.
Энг охирги ўринларни эса Экваториал Гвинея (171), Жибути (172), Куба (173), Судан (174), Вьетнам (175), Хитой (176), Сурия (177), Туркманистон (178), Эритрея (179) ва Шимолий Корея (180) эгаллаган.
P.S.: агар Ўзбекистон шу темпни ушлаб қолса ва сўз эркинлиги соҳасида ислоҳотларни янада жадаллаштирса, тез орада рейтингда МДҲ давлатлари орасидан Россия (149) ва Беларусни (153) ҳам ортда қолдириши мумкин.
👉 @xushnudbek 👈