Ассалому алайкум, қадрли ўқирманлар. Бугун Япониядаги заправкага кирдим. Кўз олдимдан, бировдан тиланчилик қилиб нон сўрамаган, иш топиб бер деб иш сўрамаган, оиламни тебратишим учун ўз пулимга машинамга ёқилғи бер деб арз қилиб, бор гапни айтиб қамалиб кетган бир бечора кетмади. Бўғзимга нимадир тиқилди..
Келинг, Япониядаги ёқилғилар ҳақида озгина гаплашамиз. Сиз расмда кўриб турган, менинг орқамда турган рақамлар бензин нархлари. Японияда дўкондаги бир баклашка сув билан бир литр бензиннинг нархи деярли бир хил. Янада соддароқ тушунтирсам, бир мардикор, қора ишчи 4 соат ишласа "Полная бак" тўлдириб бензин қуя олади. Ҳали бу Россия Украина уруши бошланиб кўтарилган нарх. Кўтарилмаганини тасаввур қилаверинг!
ЯПОНИЯДА биздагидек газ ҳам, нефт ҳам, бошқа бойликлар ҳам қазиб олинмайди. ҚАЗИБ ОЛИНАДИГАН ЯГОНА БОЙЛИК- АДОЛАТ! Японияда ҳеч қачон бензинга турнақарор навбатлар бўлганини, қиш қаттиқ келиб, бензинлар йўқ бўлиб қолганини эшитмадим. Тўғри, Япония билан бизни қандай қилиб солиштириш мумкин, дейишингиз мумкин. Аммо қачонгача?
Жа, Япониядек бўлиб кетмасак ҳам, 21 асрда газ, чироқ деган муаммоларни ичида яшаш- УЯТ-КУ АХИР!
Танқид қилишни ҳамма билади. Ечимни ҳеч ким бермайди дейишади. Ечим бор. Япониядан, бошқа ривожланган давлатлардан ўргансак бўлди. Бошқаттан велосипед ихтиро қилишимиз шарт эмас. Газни ҳам, чироқни ҳам, бензинни ҳам ХУСУСИЙ ҚЎЛЛАРГА ТОПШИРИШ КЕРАК тамом. 30 йилдан бери ечилмаётган муаммо қисқа вақт ичида ечилади. Тўғри, бошида қийинчиликлар, тушунмовчиликлар бўлади, аммо тезда изга тушиб кетади. ДАВЛАТНИНГ ЁРДАМИ КЕРАК ЭМАС , ХАЛАҚИТ БЕРМАСА БЎЛДИ, МУАММО ЕЧИЛАДИ.
Бу масалани социологларнинг оила мавзусига боғлаб тушинтиришига ўхшатиб шархласак: Иккита турмуш қурган ёш бор. Уларда муаммолар бор. Муаммоларнинг жуда кўпчилик қисми, на Худони таниган, на илми бор, на бир жойда ўқиган, на китоб ўқиган катталарнинг аралашуви орқали келиб чиқади. Ана шу катталар сабабли, ҳаттоки ажрашиб кетишгача боришади. Агар, катталар ўз ҳолига қўйиб қўйишса, шулар йўлини топиб бахтли бўлиб кетишади.
Хурматли мутасаддилар, Беринглар хусусий қўлларга шу соҳани. Нима керак сизларга ҳар йили бир хил ташвиш? Хусусий тадбиркорлардан тушадиган солиқлар орқали ҳам бюджетни тўлдириш мумкин. Кейин, солиқлардан қочганларни, порахўрларни, қонунбузарларни оёқ кийимини қўлига ушлатиб, иштонини бошига кийгизиб жазоласак ярашади. Бечора камбағални эмас!
https://t.me/BahodirIskandarov