"Оддий, орзуларга тўла аёлдан ҳамиша курашга тайёр блогер бўлишгача ўтилган 15 йиллик йўл...."
(58 ~ қисм)
Эртаси кундан маҳалламизда ободонлаштириш ходимлари-ю, хокимият ва сектор вакиллари кўпайиб кетишди.
Бирлари асфальтларни тўғрилашган, яна бирлари ҳамма ёқни тозалаган, яна бирлари уйларнинг фасад қисмларини бўяган..... Ҳамма қандайдир ишлар билан банд...
Гўзаликка, айниқса хинд киноларидаги гулларга бурканган маконларга ёшлигимдан ошнолигим туфайли, бином орқасини ўша кинолардаги каби гулларга тўла клумбаларга айлантиришни, шу маҳаллада яшовчи аҳолини, марказимизга келувчи мижозларимизнинг кўзларини қувонтиришни истаб, турмуш ўртоғим билан бозорга бориб, очилиб турган гуллардан кўпгина сотиб олдик.
Эрта баҳор апрель ойи бўлгани, бу гуллар маҳсус жойларда етиштирилгани, айнан шу кунларда уларга талаб кўплиги сабаб, уларнинг нарҳлари ҳам анча қиммат экан.
Шунга қарамай ҳам сотиб олаётганимизда, улар мавсумий яъни бир йиллик гуллар эканлиги, кейинги йилга қайтиб чиқмаслиги ҳақида сотувчидан эшитган турмуш ўртоғим:
~ Фоти, шунча қиммат нарҳда сотиб олишимизни нима кераги бор, ахир бир йил турар экан, ҳолоску? ~ деди, кетаётган, ўзи шундоқ ҳам тугаб бўлган пулларимизга ачиниб.
~ Қўяверинг, Худо хохласа янаги йилга яна олиб экамиз. Шу бир йил ичида гуллаб, ўзидан гўзаллик таратиб, кўрган инсонларга ҳузур баҳш этадиган савоби учун ҳам қилаверамиз. ИншаОллоҳ, бойиб кетганимизда бу бизга ҳеч нарса бўлмай қолади, ~ дедим ҳазиломуз оҳангда турмуш ўртоғимга кўз қисиб.
Гулларни олиб келиб, бинонинг орқа томонига ҳар ҳил шаклларда (юрак, гул шаклларида) эка бошладик.
Турмуш ўртоғим билан бу ишни бошлаб, қандай киришиб кетганимизни ҳам унутиб, кечгача экиш ишларини тугатиб бўлдик.
Орада бир маротаба овқатланишга, сув-пув ичиб олишга бироз тўҳтамаганимизни айтмасак, деярли тин олмадик.
Кечга эса, яна Сергели туман хокими Б.С.Рахманов ҳудудни айлангани келиб, бизни ишхонага ҳам келди.
Ёнига чиқдик.
~ Эҳ-ҳе!!! Даҳшату?! Автотураргоҳни ҳам, гулларни ҳам боплабсизлару?! Молодец, лекин! ~ деди ҳайратини сира яширмай.
~ Раҳмат. Ўзи шундай қилиш лойиҳамизда ҳам бор эди, кўрган бўлсангиз.... ~ бундан бир неча йиллар, ойлар аввал эшикма-эшик кўтариб юрган, ўзига ҳам бир неча маротаба таништирган дастлабки лойиҳамни эслатишга уриниб.
~ Жуда яхши! Барака топинглар!
~ Раҳмат.
~ Айтганча, нега бинонгиз фасадига ўрнатган алюкабондларингизни устидаги қоғозини олиб ташламадингизлар. Уларнинг ранги қанақа?
~ Рости, Худо хохласа очилиш қилганимизда оламиз, унгача чанг бўлмай турсин деб олмаётган эдик....
~ Қани очингларчи?
~ .........
~ Нима кўзимга қараб турибсизлар, қоғозини олинглар!
~ Бахтиёр Султанович, очилиш қачон бўлишини билмаймиз, лекин 1~июньга режалаштирганмиз, фақат.... унгача 2 ой вақт бор, балки туриб тураверсинмикан?!
~ Нима фарқи бор?! Очингларчи?! Рангини кўрай!
~ Ранги ўша лойиҳамиздаги қаймоқранг ва озгина жиггарранг штрих уйғунлашувида. Алюкабондчимдан қайси ранглар узоқ туради деб сўрасам, у ўзининг деярли асл ранглари кўпроқ туради деганди. Булар асл ранглари экан. Шунга шулардан қилдиртиргандик.
~ Ҳўп кўп гапиряпсиз, қоғозини олингчи, бир кўрайлик?!
~ Ҳўп....
Ҳўжайним фасад қисмига яқинлашиб "Алюкабонд" (ўша 2017 йилда энди оммалашишни бошлаган бренд) номли қоғозни тортди. Ва, ташқи бир бурчак тўлиқ чиқиб келди.
~ Ваҳ, намунча гўзал бу?! ~ Б.Рахманов яна ҳайратини яширмади ~ тўлиқ олиб ташлаб, фасадни очинглар. Ҳа айтганча, Фахриддин!
~ Лаббай, Бахтиёр Султанович!
~ Кўряпсанми, қандай нозик ранглар уйғунлашуви?! Бу туманга келганимдан буён аксарияти қанақадир қизил-қора, яшил-оқ светафор рангларни кўряпман. Мана, бўлар экану?! Айт, анави бозорчани ҳам, ёнидаги дўконларни ҳам шу рангларда қилишсин!
~ Ҳўп.
~ Суратга олволинглар!
Б.С.Рахманов бироз табассум ила биз билан самимий ҳайрлашгач, ортидан қараб, ўйланиб қолдим...
"Наҳот шу кунгача мен билан аризаларим устидан талашиб, тортишиб келган одам, шу даражада кўнгилли инсон бўлса.... Демак, мажбурликдан қўполлик қилар эдийкан-да....."