⚡️ТАВСИЯ!
Эртадан айрим хокимликлар томонидан фермерларни тезроқ фьючерс шартномаси қилиш бўйича босимлар бошланиши мумкин. Шуни инобатга олиб қуйидаги тавсия ва эслатмаларни айтиб ўтишни лозим топдик.
🟢Брокерларни расмий хат билан огохлантириб пахтани Сиз (яъни фермер) белгилаган нархдан арзонга сотмаслик хақида огохлантириб, бир нусхасига "олдим" деб имзо қўйдириш.Шунингдек олдинги йилдаги алдаб кетган кластер билан мутлақо шартнома қилмасликни хам хатда кўрсатиб ўтишни тавсия қиламиз.
🟢Фьючерс шартномасини қилиш муддати 1 июньгача бўлгани учун кластерлар шошмаслиги ва пахтани ўзлари айтган нархга олишга харакат қилишлари табиий, бунга қарши фермерлар кооперативларга бирлашиб ёки якка ўзлари "сақлаш масканлари" билан шартнома қилишлари ва 50% гаровни харакатини қилиб тезда банкдан имтиёзли кредит олишга харакатни бошлашлари керак. "Гаров йўқ" десангиз биз сизга "Ер кодексининг 24-моддасига" асосан ер ижара хуқуқини кредит олишда гаровга қўйиш хуқуқингиз бор эканлигини эслатиб ўтамиз.
Шунингдек ўз маблағингизга хам пахтани етиштириб ўзингиз ёки кооператив орқалик сотишингиз мумкин ва бу холатда 10 фоиз субсидия ваъда қилинган. Юқоридаги имтиёзли кредит олинган холатда эса кредитни ўз вақтида қайтарсангиз кредитингиз 6% дан қилиб қайта хисобланади ва қолган маблағ қайтариб берилади.
🟢Сақлаш масканлари - бу ўзингиз ёки кооперативга бирлашиб тарози ва лабалатория ўрнатилган жой ташкил қилишингиздир. Агар ташкил қиламан десангиз бунинг учун давлат 3 йилга 13,5%лик кредит беради. Шунингдек сақлаш шартномасини кластер, дон корхонаси ёки "химия"нинг омборлари билан қилсангиз хам бўлаверади. Сақлаш шартномасини платформага киритишнинг охирги муддати 1 май.
🟢Юқоридаги сўровномадан хулоса қилсак кўпчилик шудгор ишларини якунлаган. Шунинг учун чигит масаласини экиш бошлагунига қадар хал қилишга харакат қилинг. Бу йил чигит кўп бўлади, нархини арзонлаштириш ёки пулини хосилда беришга келишишга харакат қилиш имкони бор.
Шунингдек "хитой чигити"нинг хам нисбатан арзонларини ва инсофли импортёрлар бўйича маълумотларни хам гурухда айтиб турамиз.Хозирда айрим импортёрлар худудларда баъзи бировлар билан келишиб олганлари учун нархни ўта қиммат нарх қўйиб олганларини айтиб қўйишимиз керак.Шошилманглар! Чигитни хал қилсангиз сизга пул май ойида керак бўлади.
🟢Шунингдек бу йил қишда музламалар яхши бўлгани учун кўсак қурти ўтган йилгидай фаол бўлмаслиги мумкин, шунинг учун ўзимизнинг махаллий навларни хитой усулида экиш бўйича хам ўйлаб кўринг.
🟢Агар баъзи бировлар "мана шу хитой чигитидан оласан" деб қиммат чигитни тиқиштирса билинг-ку бу сифати паст хитой чигити,ушбу импортёр худудингиздаги баъзи бировлар билан олдиндан чигитни сотишни тайин қилиб олгани учун хитойдан сифати паст чигит олиб келиб қимматга сотишга уринаётган бўлиши мумкин. Тавсиямиз бундай холатда сизни мажбурлашаётган имплртёрдан принципиал равишда чигит сотиб олманг, фермерни чув тушираман дегунча пулига куйиб кетсин.
🟢Гаров хал қилишингизга кўзингиз етмаса ва юқоридаги тавсияларга амал қилишни иложи бўлмаса унда билинг-ки ПФ-7 бўйича бу йил биржада хом пахта сотиб олишда кластерларга рақобатчи сифатида текстиль корхоналари хам иштирок этиши белгилаб қўйилган. Лекин уларга вилоят хокимликлари тавсия бериши кўзда тутилгани учун токи рухсат чиққунча биржада савдолар бошланган илк хафталарда савдога кира олмасликлари мумкин, олдинги йили хам тахминан икки хафталар ўтгач янги кластерлар бир нечта вилоятда савдоларга қўшилиб нархларни кўтарган эдилар.(Бу йил 574 га ўхшаш машъум қарор чиқмайди деб умид ва дуо қиламиз).
🟢Бу йил пахта етиштиришдан кўра пахтани териш қимматга тушиши мумкин, шунинг учун кооперативларга бирлашиб терим комбайни олишни ўйлаб кўринг. 2024 йил ўз маблағига пахта етиштириб,комбайнда териб кейин қайта ишлатиб сотган фермерларнинг пахтадан ажратилган толаси 1 сорт "яхши" тоифасида сертификат олди. Бундай фермерларнинг харажатларни чиқариб ташланганда хом пахтасини нархи эса 9200 сўмга тўғри келди.
Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI
Бошқа саволларни қуйидаги гурухда мухокама қиламиз:
👉@RespublikaFermerlari