АЙРИМ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ БОЛАЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИГА ВА ДИҚҚАТИГА САЛБИЙ ТАЪСИР КЎРСАТИШИ МУМКИН
🏬 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 июлдаги 490-сонли “Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 36-бандига кўра, таркибида қуйидаги ранг берувчилар (Е122 азорубин, Е104 сариқ хинолин, Е110 сариқ «қуёш ботиши», Е129 қизил мафтункор, Е124 понсо ва Е102 тартразин) бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари учун махсус огоҳлантирув ёзуви қўйилиши керак.
Ёзувда шундай дейилиши лозим:
📄 Агар маҳсулот таркибида юқоридаги ранг берувчилар мавжуд бўлиб, лекин ушбу талаб бажарилмаган бўлса, истеъмолчи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҳамда бошқа истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши олдини олиш мақсадида ваколатли органларга мурожаат қилиши мумкин.
✈️ Бу истеъмолчилар хавфсизлиги ва ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашда муҳим қадамдир.
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

“Таркибида ранг берувчи (ранг берувчилар) мавжуд, улар болаларнинг фаоллиги ва диққатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.”
📄 Агар маҳсулот таркибида юқоридаги ранг берувчилар мавжуд бўлиб, лекин ушбу талаб бажарилмаган бўлса, истеъмолчи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҳамда бошқа истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши олдини олиш мақсадида ваколатли органларга мурожаат қилиши мумкин.
✈️ Бу истеъмолчилар хавфсизлиги ва ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашда муҳим қадамдир.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига кўра:
🔘1-модда: Товар, иш ёки хизматнинг нуқсони – уларнинг норматив ҳужжатлар, шартнома талаблари ёки одатдаги сифат талабларига номувофиқлигидир.
🔘6-модда: Ишлаб чиқарувчи (сотувчи) истеъмолчига товар, иш ёки хизмат ҳақида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот тақдим этиши шарт.
🔘12-модда: Агар товар ёки хизмат истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказса, ишлаб чиқарувчи сабабларни бартараф этиб, ишлаб чиқаришни ёки сотувни тўхтатиши ва зарарли товарни муомаладан чиқариши лозим.
🔘13-модда: Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли:
- Товарни худди шу ёки бошқа маркадаги сифатли товарга алмаштириш.
- Нуқсонларни бепул бартараф этиш ёки харажатларни қоплаш.
- Нархни камайтириш ёки шартномани бекор қилиш.
🔘17-модда: Нуқсонли товар учун истеъмолчига тўланган пул қайтарилиши шарт, бунинг шакли олдинги тўлов шаклига мос келиши лозим.
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X