Репост из: Зиёвуддин Раҳим | Расмий канал
4 – لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنْ الظَّالِمِينَ.
4 – Дуо ўқилиши: “ЛАА ИЛЛААҲА ИЛЛАА АНТА СУБҲААНАКА ИННИЙ КУНТУ МИНАЗ ЗОЛИМИЙН”.
Дуо маъноси: “Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен айб-нуқсонлардан поксан. Ҳақиқатан, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим”.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Қайси бир мусулмон киши Зуннун наҳанг қорнида туриб “Лаа иллааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ золимийн”, деган дуоси билан илтижо қилса, Аллоҳ уни қабул этади” (Термизий, Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ).
Ривоят қилинишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: “Аллоҳнинг исми аъзамини сизларга айтайми? Бу Юнуснинг “Лаа иллааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ золимийн”, деб қилган дуосидир. Кимда-ким касаллик чоғида ўша (дуо) билан қирқ кун Парвардигорига илтижо қилса, унга шаҳидлик савоби берилади. Агар тузалиб кетса, гуноҳлари кечирилган ҳолда (оёққа) туради” (Ҳоким ривоят қилган).
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У билан дуо қилинса, ижобат этиладиган, у билан сўралса, бериладиган Аллоҳниг исми (аъзами) Юнус ибн Маттонинг дуосидир”, деб айтганларини эшитдим. Кейин: “Эй Расулуллоҳ, бу фақат Юнусга хосми ёки мусулмонлар жамоасига ҳам тегишлими?” деб сўрадим. Расули акрам: “У Юнусга, (ўша калималар) билан дуо қилсалар, (қолган) мўминларга ҳам хосдир. Сен Аллоҳнинг “Худди шунингдек мўминларга ҳам нажот берамиз”, деганини эшитмаганмисан?” Бу Аллоҳга дуо қилганлар учун У Зот (тарафи)дан шартдир”, дедилар” (Ибн Жарир ривояти).
5 – بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ.
5 – Дуо ўқилиши: “БИСМИЛЛААҲИР РОҲМААНИР РОҲИЙМ, ВА ЛАА ҲАВЛА ВА ЛАА ҚУВВАТА ИЛЛАА БИЛЛААҲИЛ ЪАЛИЙЙИЛ ЪАЗИЙМ”.
Дуо маъноси: “Меҳрибон, раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). Улуғ, буюк Аллоҳдан ўзгада куч-қувват йўқ”.
Али розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Али, сенга жуда мушкул аҳволга тушиб қолганингда айтадиганинг калималарни ўргатайми?” дедилар. Мен: “Ҳа, Аллоҳ сизга мени фидо қилсин! Менга қанча яхши нарсаларни ўргатдингиз!” дедим. У зот: “Агар қийин ҳолатда қолсанг, “Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм”, десанг, Аллоҳ (ўша калималар) сабабидан ўзи хоҳлаган турли балоларни (бошингдан) аритади”, дедилар” (Ибн Сунний “Амалул явми вал лайла”да, Табароний “Дуо”да ривоят қилган).
Бошга мусибат тушса, юқоридаги дуо ўқилади. Ҳақиқий мўмин киши дунё ташвишлари, турли синовлар олдида ўзини йўқотиб қўймасдан, Аллоҳга суянади, Ундан мадад сўрайди.
6 – КЎП ИСТИҒФОР АЙТИШ. Жумладан, “Астағфируллоҳ” ёки “Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ” деб айтиш.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган).
Гуноҳ банда бошига ғам-ташвиш келтиради. Турли муаммолар, дилхираликлар гуноҳлар туфайли пайдо бўлади. Мана шу муаммонинг давоси тавба, истиғфордир.
Фараз қилинг: бир одам бошига оғир мусибат тушди, кутилмаганда боши берк кўчага кириб қолди. Нима қилишни билмаяпти. Мана шундай пайтда истиғфор асқатади. Банда “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ”, деб Аллоҳга юкинса, Меҳрибон Парвардигор унга ёрдам беради. Аллоҳ неъматларига шукр қилган, Унга ҳамду сано, истиғфор айтган бандани қийин дамларда кўмаксиз қолдирмайди.