ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИ КАСАЛ ҚИЛГАН ҒАМ
Нақл қилишларича, шайх Ҳаким Термизий жуда соҳибжамол киши бўлган. Йигитлик чоғида бир аёл унга ошиқ бўлиб, ўзини шайхга жуда чиройли қилиб кўрсатди. шайх ундан қочди, аёл эса, унинг изига тушиб:
- Менинг ҳожатимни раво қилгин, - деди.
Шайх унга:
- Менинг ёнимга келма, - деди. Аёл қанча ёлворса ҳам, Шайх унга қулоқ солмади. Охири у аёлдан қутулди.
Ҳаким Термизий айтади:
- Қариган чоғимда, кошки мен у аёлнинг ҳожатини раво қилганимда эди, тавба қилсам, Аллоҳ мени кечирарди, - деган фикр хотирамга келди.
Яна андишага бордимки, мен шунча тоат-ибодат қилдим. Кўп риёзат ва машаққатлар чекдим. Энди қариган ҳолимда эса қилмаган гуноҳга, не учун қилмадим, деб пушаймон бўлдим?
Бас, менга нима бўлди? Қаттиқ ғуссага ботиб алам-қайғу чекдим. Бу ғамлар сабабли, хаста-ю ночор бўлдим. Кечаси тушимда Расули акрамни кўрдим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
- Эй Муҳаммад Ҳаким, кўп қайғу еб, хаста-ночор бўлмагин. Йигитлик вақтингда сен билан бизнинг орамиз яқин эди. Ҳозир орамиздан кўп вақт ўтди. Шунинг учун шайтон сенинг кўнглингга бу андишани солди. Бундан сенга нуқсон ёҳуд зиён йўқ, балки кўп фойдалар ҳосил бўлгай! Шуни деб, Аллоҳ қўрқувидан кўп ғуссалар чекиб, хаста бўлдинг ва азоб тортдинг. Сен энди роҳат кўрасан, - деди.
Муҳаммад Ҳаким уйқудан уйғониб, вужуди ором топди ва тузалиб, ўрнидан турди. Уч кеча-кундуз рўза тутди ва аввалги ҳолига келди.
"Тазкиратул авлиё" китобидан.
@mehrobuz