🤲 БУГУННИНГ ДУОСИ
Эй Аллоҳ! Эй шикоятларни эшитувчи! Эй оғир аҳволда қолганларга ёрдам берувчи! Эй бандаларига меҳрли, уларнинг аҳволларидан бохабар Зот! Эй куч, қувват, қудрат соҳиби! У билан Ўзингни исмлаган ёки биронта Китобингда индирган ҳар бир исминг билан Сендан бутун Шомдаги, хусусан Мадаядаги мусулмонларга нусрат беришингни ва улар устидан қамални очиб юборишингни сўраймиз.
Эй Аллоҳ! Улар яланг оёқдирлар, кийдиргин. Очдирлар, таомлантир. Чанқоқдирлар, суғоргин.
Эй Аллоҳ! Уларнинг мусибатларини аритадиган, уларга мадад ва қувват бўладиган ёрдамингни бер.
Эй Аллоҳ! Уларни бевосита қамал қилган, бу ишда унга ёрдам берган, қутқаришга қодир бўлатуриб золимларнинг пичоқларни қайраб берганларнинг жазосини бер.
Эй Аллоҳ! Мусулмонларни ҳаққа ёрдам беришлари учун ҳақ устида бирлаштир.
Эй Аллоҳ! Мусулмонлар ичидаги ғафлат уйқусидагиларни уйғотгин, уларни атрофларида кетаётган ишларни англайдиганлардан қил.
Эй Аллоҳ! Шом аҳлига нусрат бер, уларни қувватла, ҳақ устида бирлаштир ва буйруғингни бажарувчи, қайтариқларингдан қайтувчи, душманинг макридан омонда бўлувчилар қил.
Эй Аллоҳ! Ислом Уммати ва Ислом динининг ичкию ташқи душманларини ўзингга солдик. Эй Аллоҳ! Уларни мусулмонларга танитиб қўй. Мусулмонларни душманлар ҳаққида Ўзингга ишонувчи ва Сенинг нусратингга суянувчилар қилгин.
Эй Аллоҳ! Шомдаги биродарларимиз дилларини маҳкам қил.
Эй Аллоҳ! Шомдаги биродарларимиз дилларини маҳкам қил.
Эй Аллоҳ! Шомдаги биродарларимиз дилларини маҳкам қил.
Эй Аллоҳ! Уларни собитқадам қил.
Эй Аллоҳ! Уларнинг қалбларини буриб қўйма, сиру ошкор фитналардан уларни омон қил.
Эй Аллоҳ! Уларни ҳақ устида бирлаштир, ҳижод байроғини олий қил, ҳақ сўзни олий қил. Динга ёрдам берганларга ёрдам бер, динга қарши курашганларни яксон қил. Сенга бунга эгасан ва бунга Қодирсан.
Эй Аллоҳ! Саййидимиз Муҳаммад, унинг аҳли ва асҳобларига салавот ва саломлар йўлла.
(2016-йил)
Шайх Абдулазиз Тарийфий илтижоси
@Rabboniy_ulamolar7