Репост из: QURAN.UZ
Рамазонда Қуръон хатм қилишнинг усмонийча усули.
Усмоний халифалар даврида рамазоний хатм ўзига хос услубда жорий этилган бўлиб, уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида йўлга қўйилган. Бу услубни “муқобала” ‒ солиштириш деб аталади ва унда Қуръони Каримни жамоавий тарзда хатм қилинади.
Турклар бугун ҳам рамазон ойи давомида масжидларда Қуръонни усмоний одат бўйича жамоат бўлиб хатм қилишади. Бунда хушовоз Қуръон ҳофизларидан бири ёки бир нечтаси ҳар куни бомдод намозидан кейин навбатлашиб Қуръондан бир пора қироат қилади. Йиғилганлар эса ўтирган ҳолларида тинглаб, мусҳафдан кузатиб боришади. Шундай қилиб ой охирида тиловат қилганлар ҳам, тинглаганлар ҳам Қуръони каримни тўлиқ бир мартадан хатм қилган бўлишади.
Туркларда шунинг учун масжидларда таровеҳда хатм қилиш оммалашмаган.
Улар: «Муқобала усули Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар Рамазон Қуръонни Жаброил алайҳиссалом билан бирга хатм қилишларидан олинган", деб таъкидлайдилар. Имом Бухорий ривоят қилган машҳур ҳадисда келишича, Рамазон ойида ҳар кеча Жаброил алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига тушар ва у зотга Қуръонни такрорлатар эди. Аввал ваҳий фариштаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўқиб берар, кейин у зот ўқир, фаришта тинглаб турар эди. Шу зайлда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида Қуръонни бир марта тўлиқ ўқиб ўтказиб олардилар. Вафот этадиган йиллари икки марта хатм қилганлар. Бу набавий хатмга Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу шоҳид бўлган.
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEKXLiebTLCuRzZiHA