Тўй белгилашда баъзи саналардан шумланиш
Баъзилар тўй кунини белгилашда баъзи саналардан шумланишади. Бундай эътиқод дуруст эмас.
Исломда фалон ой ёки фалон сана яхши эмас, деган тушунча йўқ. Бу – баъзи эътиқоди яхши бўлмаган кимсалар томонидан айтилган гап, холос.
Ибн Ҳажар Ҳасъамий раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:
«Сафарга чиқиш ёки бирор жойга кўчиш кабилар учун яхши кун ёки кеча ҳақида, бахтли ёки бахтсиз бўлиш ҳақида сўрашса, нима деб жавоб бериш керак?» деб сўрашди. У зот шундай дедилар: «Кимдир (келажакда) бахтли бўлиш ва ундан кейинги нарсалар ҳақида сўраса, унга ҳеч қандай жавоб бермай юз ўгирилади, қилган иши аҳмоқликка чиқарилади, бу саволининг ножўя экани, бундай ишлар мусулмонларнинг эмас, яҳудийларнинг одати экани айтилади».
«Никоҳ китоби»дан.
@QuronTvUz 🌙🤍