Qumqo'rg'on Shoh Mashrab jome masjidi🕌﷽


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Кумкургон тумани Шох Машраб жоме масжиди телеграм расмий канали.
﷽Alhαmdυlιllαh ̲﷽

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#ТАБРИК

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қумқўрғон шоҳ машраб жомеъ масжиди жамоаси барча ватандошларимизни она юртга садоқат, мардлик ва жасурлик байрами бўлган – “Ватан ҳимоячилари куни” билан муборакбод этади.

Аллоҳ таоло юртимизни тинч, халқимиз ҳаётини янада фаровон ва осмонимизни мусаффо айласин!

@Qumqurgon_Masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тонгда ўқиладиган дуо

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.

#дуо

@Qumqurgon_Masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Ватанни ҳимояси ҳақида шундай деганлар:

“Икки кўзни (кўз эгаларини) дўзах ўти куйдирмайди. Бири Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни, иккинчиси Ватан ҳимоясида ухламай бедор бўлган кўзни”.


Шу замин сарҳадларини кўз қорачиғидек қўриқлаб келаётган барча ватандошларимизни тану-жонларини саломат, қилаётган барча хайрли ишларида Яратган ёр ва мадaдкор бўлсин!

14 январь — "Ватан ҳимоячилари куни" муборак бўлсин!

@Qumqurgon_Masjidi

8.9k 1 187 1 26

​​​ҲАР БИР МУСУЛМОН БИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН 40 ФАРЗ

Ислом рукнлари
40 фарз

Исломда 5 фарз бор
Иймонда 7 фарз бор
Намозда 12 фарз бор
Тахоратда 4 фарз бор
Таяммумда 4 фарз бор
Ғуслда 3 фарз бор
Амру маъруфда 1 фарз бор
Нахий мункарда 1 фарз бор
Хайзда 1 фарз бор
Нифосда 1 фарз бор
Илм излашда 1 фарз бор

Исломдаги 5 фарз
1.Иймон
2.Намоз
3.Рўза
4.Закот
5.Хаж

Иймондаги 7 фарз
1.Аллох Таолога иймон келтириш
2.Фаришталарга иймон келтириш
3.Аллохнинг китобларига иймон келтириш
4.Пайғамбарларига иймон келтириш
5.Қиёмат кунига иймон келтириш
6.Яхшилик ва ёмонлик хам Аллохдан эканлигига иймон келтириш
7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш

Намоздаги 12 фарз
Намоздан ташқаридаги 6 фарз
1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетахоратликдан пок бўлиши
2.Жойи пок бўлиши
3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши
4.Қиблани топиши
5.Ният
6.Ўз вақтида ўқиш

Намознинг ичидаги 6 фарз
1.Такбири тахрима (Дунё ишларини харом қилиб охират ишларини халол қилувчи такбир.Аллоху Акбар деб намозга кирилади)
2.Қиёмда туриш
3.Қироат қилиш
4.Руку
5.Сажда
6.Қаъдаи охир (Аттахиёти миқдорида ўтириш)

Тахоратдаги 4 фарз
1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш
2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш
3.Бошнинг тўртдан бирига масх тортиш
4.Икки оёқнинг тўфиқлари билан бир борадан ювиш

Таяммумнинг 4 фарзи
1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш
2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган,тупроқ,тош,қум кабилар)
3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масх тортиш
4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масх тортиш

Ғуслдаги 3 фарз
1.Оғизга сув олиб ювиш
2.Бурунга сув олиб ювиш
3.Бутун баданга сув етказиб ювиш

Амру маъруфда 1 фарз бор
Яхши амалларни ўзи бажариб,бошқаларга хам буюриш

Нахий мункарда 1 фарз бор
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб бошқаларни хам қайтариш

Хайзда 1 фарз бор
Хайз хукмларини билиш.Хайз кунларининг ози уч кун кўпи ўн кун.Хайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун,кўпининг чегараси йўқ.(Бир умр хайз кўрмаса,намоз ўқийверади)
Хайз кунларида намоз ўқилмайди,рўза тутмайди,жинсий алоқа қилмайди.Хайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради,рўзасини тутади.Хайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди.Рўзанинг казоларини тутади.Хайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди Мусхафни ушламайди.

@Qumqurgon_Masjidi

6.6k 0 128 3 65

Репост из: Muslim.uz
#xabar #muloqot #ziyorat
😎 Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, меҳмонхонадаги шароитлар кўздан кечирилди

✈️ Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги делегация Макка шаҳридаги меҳмонхонада зиёратчиларимиз учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Соҳа раҳбарлари билан мулоқотда бўлган юртдошларимиз муборак амалларни бекаму кўст адо этиш учун қилинган шароитлардан бениҳоя мамнунликларини изҳор этиб, мана шундай эзгу ишларга раҳнамолик қилаётган муҳтарам Президентимиз ва мутасаддилардан чексиз миннатдор эканларини билдирдилар.

Ҳақиқатан, ҳамюртларимиз учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Мазкур меҳмонхонанинг фойелари кенг бўлиб, қулай ўриндиқлар жойлаштирилган ва зиёратчи ўз хонасига кўтарилмоқчи бўлса, етарли ададда лифтлар ишламоқда. Шу жойнинг ўзидан ишчи гуруҳ вакиллари зиёратчиларимиз талаб-истакларига доимо ҳозиржавоб бўлишмоқда.

☑Ҳар бир хонада ювиниш хонаси мавжудлиги, совуткич, музлаткич, стол-стул, журнал столи, телефон, телевизор ва замонавий мебеллар билан жиҳозланганини таъкидлаш керак. Шунингдек, қибла кўрсаткичи, жойнамоз, Қуръони карим ва телевизор ҳам мавжуд.

🍲 Бир неча юз кишилик ошхонада ибодатга қувват бўладиган уч маҳал лазиз таомлар, сархил мевалар, салатлар, ширинликлару шарбатлар тортиқ қилинмоқда.

🏨 Меҳмонхонада тиббиёт хонаси ва ишчи гуруҳи штаби ташкил этилган бўлиб, малакали шифокорлар ва тажрибали мутахассислар узлуксиз зиёратчилар хизматида бўлмоқда. Ҳарами шарифга 24 соат давомида автобус қатновлари йўлга қўйилган.

🗣Мана шундай саъй-ҳаракатлар юртимиздаги “Инсон қадри – улуғ”, деган юксак тамойил фуқароларимиз дунёнинг қайси бурчагида бўлса ҳам амалда эканини яққол намоён этади. Шу боис ҳам муқаддас заминларда улуғ ибодат учун яратилган қулайлик, эътибор ва эҳтиромдан бениҳоя руҳланган зиёратчиларимиз муҳтарам Президентимизга самимий ташаккурларини етказишни соҳа раҳбарларидан илтимос қилдилар.

🤲Муфтий ҳазратлари зиёратчиларимиз билан бирга пешин намозини адо этиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги, ҳаж ва умра ибодатлари бардавом бўлиши ва бу борада давлатимиз Раҳбарининг олиб бораётган ишларига хайру барака сўраб дуолар қилдилар.


Маълумот учун:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-умра маркази
📞+998-99-882-18-58;
📞+998-77-085-18-58.

🍏@Hajumrauzbot

😎ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ

😎Haj va umra markazi:
📷Instagram 🚀Telegram 🔵Facebook


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#ТАФАККУР

Кун одами бўлишга эмас, ҳақиқат одами бўлишга ҳаракат қилинг. Чунки кун ўзгаради, ҳақиқат эса ўзгармайди...


Мавлоно Румий (қ.с.)

@Qumqurgon_Masjidi


#Намоз_вақтлари

      12-Январь ойи
Милодий 2025-йил
    
    12-Ражаб  ойи
1446-хижрий йили

🕋 Бомдод. 06:45
🕋Пешин.   13 00
🕋Аср.         16:00
🕋Шом.       17:40
🕋Хуфтoн.  19:15




إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَاباً مَّوْقُوتاً

Албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир ( Нисо сураси,  103-оят)


Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.
Telegram | Instagram
TikTok | Youtube

@Qumqurgon_Masjidi

7.8k 0 135 17 54

Жамоат намозларида азон айтишда ва биринчи саф савоби

Абу Ҳурайра р.а. дан, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:

- “Агар одамлар азон айтишда ва биринчи сафда туришда қандай савоб борлигини билганларида эди, талашишиб охири қуръа ташлаб кейин азон айтиш ва биринчи сафга туришга мувофиқ бўлишар эди” - дедилар.

(Муттафақун алайҳи).

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.


@Qumqurgon_Masjidi


Боланинг энг катта душмани унга Аллоҳ ҳақида билдирмаган, Уни танитмаган, абадий шу дунёда яшайдиган қилиб етиштирган ота-онаси ҳисобланади.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу

@Qumqurgon_Masjidi

4.5k 0 42 15 48

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин. Аллоҳ берган яна бир тонгни қарши олар эканмиз, ўзига ҳамд ва шукрлар бўлсин деб қоламиз…

Ушбу муродбахш кунда бошланган янги КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БӮЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.

@Qumqurgon_Masjidi


#ЭСЛАТМА

Бугун қайсидир ғам ташвиш ёки беморлик ва шу каби изтироб ҳамда муаммоларингиз сизни безовта қилаётган бўлса, бу тун саждада бўлиб дуога ихлос ила қўл очинг!

Фазли карами кенг Аллоҳим ўта меҳрибон ва дуоларни ижобат этгувчидир. Ахир Аллоҳим сўра бандам нима дардинг бор? деб турибтику!

Шундай экан тушкунликка тушишга не ҳожат!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.

@Qumqurgon_Masjidi

3.9k 0 19 11 54

Шох Машраб масжидида жумьа намозидан лавхалар.10.01.2025 й

@Qumqurgon_Masjidi

Показано 12 последних публикаций.