Қўшни маҳалла

@qoshni_mahalla Нравится 11

Қўшни маҳаллада ва маҳалла ташқарисида бўлаётган воқеаларга холис назар, кузатувлар ҳамда таҳлиллар.
Ҳамкор канал:
@nobody_cares_butuz
Админга ёзиш учун махсус бот: @mahallachatbot.

Тижорий ҳамкорлик учун — @venkondigital
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Блоги
Добавлен в индекс
14.03.2019 09:27
реклама
Подписывайтесь на Вдохновение
Канал творческих людей и креативных идей
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
SearcheeBot
Ваш гид в мире Telegram-каналов
64 054
подписчиков
~31.4k
охват 1 публикации
~160k
дневной охват
~9
постов / день
49.1%
ERR %
234.02
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
246 упоминаний канала
292 упоминаний публикаций
921 репостов
TURKMUSICUZ🇹🇷🇺🇿
Telegram Analytics UZ
Sahro.uz
Abbazov's - Blog
Soliyev
Excelsior_uz
Fayzbog.uz
Xayriddin AYUBdan IQTIBOS+
Жиддий гаплар
YOSHLARGA OID YANGILIKLAR
ТилиҒирром
Muxbir Daliyev
Xushnudbek.uz
Sahifaa
Hasanov kundaligi 📘
Fozil Muslim
Андижон Бозори💯
Olmaliq 24 Xabarlari
@olgauzbekiston
Olmaliq hayoti
Polimonolog
Fayzbog.uz
Jurnalistika.Uz
Kun.uz | Rasmiy kanal
Kun.uz | Расмий канал
Chala savod bloger ✍🏼
Ijodkor yoshlar
Иқтибослар ©
Ali Express bozor
Ijodkor yoshlar
Zafarbek Solijonov
Олтин воҳа - Oltin voha
davletovuz
🔴RAKURS.UZ
Муҳрим
Muxbir Daliyev
DIYDOR RADIOSI🎙®
ТилиҒирром
Bugunning gapi UZ
Каналы, которые цитирует @qoshni_mahalla
Zafarbek Solijonov
«Mehr va Oqibat»
ТАҒО ТАЙМ
Alimoff
davletovuz
Fayzbog.uz
Umid Gafurov's Blog
Kun.uz | Расмий канал
Xushnudbek.uz
Bloger Shahnoza
KUNDALIK
САФАРИ
Muxbir Daliyev
bakiroo
Shom.uz
САФАРИ
Zafarbek Solijonov
KUNDALIK
Асанов формати
Zafarbek Solijonov
Zafarbek Solijonov
KUNDALIK
KUNDALIK
Муҳрим
Комил Алламжонов
Bayonoff.uz
davletovuz
KUNDALIK
O'zbekiston yoshlar ittifoqi
Alimoff
davletovuz
davletovuz
davletovuz
davletovuz
davletovuz
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
.
Дўстлар! Яхши ниятлар билан бошлаган хайрия тадбиримизда яна бир талабанинг контракт пули тўланди.

Шартнома пулини тўлашга қийналаётган яна бир талабага «Қўшни маҳалла» жамоаси кичик ёрдам қўлини чўзди. Талабани ноқулайлик аҳволга солмаслик учун у ҳақдаги маълумотни сир сақлашга қарор қилдик.

Шуни айтишимиз керакки, хайрия лойиҳасини эълон қилганимиздан сўнг жуда кўплаб мурожаатлар келиб тушди ва келишда давом этяпти. Биз имкон қадар барча мурожаатларни ўрганиб чиқишга ва ҳал этишга ҳаракат қиламиз.

Биз:
— Эҳтиёжманд талабалар контракт тўловини қоплашга
— Меҳрибонлик уйларига
— Қариялар уйларига
ёрдам беришда давом этамиз.


Агар танишларингиз орасида пулга муҳтож талабалар бўлса, бизга хабар беринг!

Админга ёзиш учун махсус бот: @mahallachatbot.
👍🏻 548
👎🏻 11
Читать полностью
Репост из: Zafarbek Solijonov
Ассалому алайкум барчага. Биламан биздан жуда хафасиз. Бунинг учун сизлардан узр сўрайман. Кечаги масалада Kun.uz таъсисчиларига осон тутмаслигингизни ҳам илтимос қилардим. Улар мен кўрган инсонлар ичида энг яхшилари.

Мен эса бу ердан кетишга қарор қилдим. Менимча, биз яхши ишладик. Ҳозир Kun.uz'да ҳаммаси жойида. Оғир кунда ташлаб кетмадим. Уларга номардлик қилмадим. Аввал иш топиб, кейин у ердан кетсам, уларнинг юзига оёқ қўйган бўлардим. Мен энди ишсизман. Ҳозирча қайси ташкилотга ишга ўтишим номаълум. Барчасини нолдан бошлашни хоҳлайман. Ризқим Аллоҳдан. Ҳозир эса уйга бориб, оилам билан бир-икки кун дам олмоқчиман. Жуда ҳам чарчадим.

Жаҳонгир ака Ортиқхўжаевга эса ўша гапни яна қайтараман. Мен итнинг боласи эмасман ва последняя тварь ҳам эмасман. Мен журналистлик билан шуғулланган юристман. Шунчаки, бу давлатда қонун ишлашини хоҳлагандим холос. Ғурурим эса отамдан мерос. У ҳаммасидан устун. Уни топташга ҳаққингиз йўқ. Лекин бир нарсани тушунинг. Бу жангда ҳеч ким ютмади. Айниқса сиз.

Омон бўлинглар!
Читать полностью
Репост из: «Mehr va Oqibat»
Здравствуйте уважаемые граждане Узбекистана.

Просим вас максимального перепоста.

Не так давно в сети интернет распространилось видео, на котором мужчина в присутствие несовершеннолетнего ребенка облил бензином свою собаку породы овчарка и поджег ее. Собака умерла в мучениях. Эта видеозапись глубоко тронула и причинила боль многим жителям Узбекистана.

Мы обращаемся с просьбой, если вы знаете этого человека имя которого Боходир, или видели его по какому-то адресу просим вас сообщить по телефону: +99897 455-41-12 (звонить только по этому вопросу).

Тому, кто поможет нам в поиске этого мужчины, члены ННО ОЗЖ «Mehr va Oqibat» готовы выплатить вознаграждение в размере 2.000.000 сум, после того, как мы установим его личность. После этого мы передадим информацию в органы внутренних дел и его привлекут к ответственности в соответствии с законом Республики Узбекистан.

Такие люди опасны для Общества.

Assalomu aleykum hurmatli O'zbekiston fuqarolari.

Xabarni maksimal darajada ko'proq insonlarga tarqatishingizni so'raymiz.

Yaqin kunlarda internet tarmog'ida bir video tarqalib, unda bir erkak voyaga yetmagan bola huzurida ovcharka zotidagi itini ustidan benzin quyib, so'ngra uni yoqib yuborgan. Oqibatda it qiynoqlarda jon bergan. Bu video-tasvir yurtimizining ko'plab insonlariga qattiq ta'sir qildi va dilini og'ritdi.

Sizdan iltimos qilamizki, agar siz ushbu Bahodir ismli shaxsni tanisangiz, uni biron-bir manzil bo'yicha ko'rgan bo'lsangiz +99897 4554112 raqami orqali xabar bering ( raqamga faqatgina shu masala bo'yicha qo'ng'iroq qilinsin)

Bizga bu erkakni qidirishda yordam bergan insonga "Mehr va oqibat" NNT HHJ a'zolari u erkakning shaxsi tasdiqlangandan so'ng 2.000.000 so'm miqdorida mukofot taqdim etishga tayyor.
Keyin esa biz ma'lumotni ichki ishlar organlariga yetkazamiz va u O'zbekiston Respublikasi qonuniga muvofiq ravishda javobgarlikka tortiladi.

Bu kabi insonlar jamiyat uchun xavfli.

ННО ОЗЖ «Mehr va Oqibat»

Фото©️
Читать полностью
Репост из: ТАҒО ТАЙМ
Онам кўп айтадилар... Сен бола бир кун тилингдан осиласан! Муаммо доим бор ва бўлади. Битта ўзингни чириллаганинг ҳеч нимани ҳал қилмайди...Сен бир нарса ёзсанг ёки гапирсанг кимдир душманчилик қилишидан хавотир оламан, болам.

Ҳа, она! Журналистнинг тили ва қўли саратон ўсмасига ўхшаркан. Аввал атрофдагиларни беором қилиб охир ўзининг бошига етаркан. Агар у ҳақиқий журналист бўлса...

Ҳеч кимга ёқмайдиган касбни танлаб қўйдим, она. Бу касбнинг калтагию яраларидан зада бўлиб кетдим она! Бир тилимга минг хўжайин, бир қўлимга юз бошлиқ.

Она! Сизга ёқмаётган бўлсам, демак мен яхши журналистман. Чунки, тўғри гап туққанингга ёқмайди. Демак, мен тўғрисўзман. Яхши журналист, туққанига ҳам ёқмайдиган журналистдир.

Дўстларим, ақлинг балога етади, дейишади. Лекин, балога етган ақлнинг бошга бало келтириши турган гап, она. Мени бир овсар, беғам - бетаъсир қилиб туғсангиз бўлмасмиди, она...

Журналистман она, журналистман! Пешонамда шу тамғам билан кетаман она. Баданимда ундан қолган чандиқлар билан кетаман. Балки ўшанда, қутулдик охири, деган гаплар ҳам бўлар. Лекин аслида мен қутулган бўламан, она.

Ёзмайман, гапирмайман дейману, унда яшаб нима қиласан, деган савол миямда айланаверади она. На яхши журналист бўлолдим, на яхши ўғил...

Бўғзимга нимадир тиқилди... Мени дуо қилинг она! Қалқоним ҳам, давлатим ҳам, меҳрибоним ҳам сизсиз, Она!

@hamzajumayev
Читать полностью
Охирги соатларда кўплаб юртдошларимиз, журналист ва блогерларимиз интернетда тарқалган, Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли экани айтилаётган аудиоёзув юзасидан изоҳ беришимизни сўраб мурожаат қилишмоқда.

Шуни маълум қиламанки, биз вазиятдан хабардормиз ва бу борада тегишли чоралар кўрилмоқда. Тўпланган барча маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратурага мурожаат хати юборилади ва уларнинг хулосалари асосида муаяйн тўхтамга келинади.

Ишонамизки, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун масъул бўлган мазкур давлат органлари томонидан ушбу масалага муносиб ҳуқуқий баҳо берилади.

Журналист ва блогерларимиздан вазиятга ҳуқуқий баҳо берилгунга қадар ҳиссиётларга берилмаслик, шошма-шошарлик билан хулоса чиқармасликни сўраймиз.

Таъкидлашни истар эдимки, ким томонидан эканидан қатъи назар, тўртинчи ҳокимият — журналистлар ҳақида айтилган бундай фикрлар ўта ёқимсиз ҳолат ва бунга жим қараб туриш мумкин эмас. Бу — давлат сиёсати ва жамиятда ўрнатилган қоидаларга мутлақо зиддир.

Биз ўз позициямизда қатъиймиз — юртимиздаги барча журналист ва блогерлар Агентлигимиз ҳимоясида. Уларнинг ҳуқуқлари бузилгани ўз тасдиғини топган тақдирда, албатта тегишли чоралар кўрилади.

Ҳикматилла Убайдуллаев,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
Читать полностью
Репост из: Alimoff
Дўстим Нозим Сафари хозир тўғридан тўғри эфирда Ортиқхўжаев аудиоси бўйича конкрет савол қўйди. Партия вакиллари эса демагогиядан бошқа нарсага ўтишмади. Нозим, қайтишда уйга ўзим ташлаб қўяман, таксида кетиб юрманг🤟😂

Каналга уланиш👉@nurbekalimov
Репост из: davletovuz
Аудиоёзувда Артикходжаев ўз оғзи билан ҳалиям Артелга эгалик қилишини тан олиб ўтирибди.

Демак, баҳордаги ҳамма баёнотлари барчаси ёлғон. Олди-сотди битимлари ва бизнесдан кетгани ҳужжатларни сохталаштиришдан бошқа нарса эмас. (с)
Гейлар темасини ЖО легалаштирмадими? Шу гаплари билан? 🌈🤦🏻‍♂️
Репост из: Fayzbog.uz
Хэштегга қўшилинглар:

#бизитниболасиэмасмиз
#журналиститниболасиэмас
#истеъфо

#мынесобачьидети
#журналистнесобачийребенок
#отставка
#бизитниболасиэмасмиз
#журналиститниболасиэмас

Инсонда шунақа ҳолатлар бўлади. Нимадирдир қаттиқ таъсирланганда ёки аламини келтирганда ич-ичида бир нарсаларни ўйлаб юрадию, кун келиб, ҳиссиётга берилганда беихтиёр тилидан чиқиб кетади. Худди Ортиқхўжаевга ўхшаб.

Бир нарсага тушуниш қийин: шу пайтгача одамлар энг кўп танқид қиладиган, энг кўп сўкадиган ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев эмасди. Ундан беш баттар танқид қилинган ҳокимлар кўп ва ҳаттоки улар ҳам ҳеч қачон журналистни «итнинг боласи» деб атамаган, журналистни «олти секунд ичида гей деб эълон қивориш» билан таҳдид қилмаган эди. Ортиқхўжаевнинг бу қадар жазавага тушишининг сабаби нимада?

Ҳа, йиллар давомида монополия ортидан халқни беаёв талаб келган ва ҳокимлик мансабига ўтирганидан буён талашда давом этаётган бу амалдорнинг ҳисобсиз, битмас-туганмас бойлиги жуда кўп нарсага қодир. Унинг атрофида фақатгина унга ҳамду сано ўқийдиган инсонлар йиғилган. Жоха аканинг кўнгиллари қилдан ҳам нозик; тиқ этган танқид оғир ботади.

У шу пайтгача пул билан ҳаммани сотиб олиш мумкин деб ҳисоблади, аммо журналистларга келганда тиши сал ўтмай турибди. Сотиб олиш мумкин бўлмагандан кейин нима қилиш мумкин? Яшанг, «шесть секундда гейга чиқариш» ва «уч-тўрт кунга йўқотиб юбориш» керак. Журналист йўқ — демак танқид йўқ. Танқид йўқми — муаммо йўқ.

Кўрасиз, энди Ортиқхўжаевнинг катта троллар армияси ишга тушади. Бу аудио монтаж ва шантаж эканига ишонтирмоқчи бўлишади. Лекин шу сафар бунинг иложи йўқ.

Кузатайликчи...
🤦🏻‍♂️ 199
🌈 75
🤬 454
😳 41
Читать полностью
Твиттерда нима гап?)
#бизитниболасиэмасмиз
#журналиститниболасиэмас
Репост из: Umid Gafurov's Blog
​​❗️"Они пишут про мои заводы, называют их монополией. Но если дать им 10 тыс. долларов, они начнут их хвалить! Кто они такие?! Они - твари последние!! Они дети человека или дети собаки? Беспринципные грязные бедолаги, петухи - вот кто они!

Я могу сделать так, что вас махалля не примет, с вами ваши же соседи постыдятся здороваться, я могу сделать, что над вашими родителями будут издеваться! Я это могу сделать в шесть секунд! Вы сомневаетесь?! Я легко могу сделать из вас гея. Это легко! У нас же свобода слова! Посажу вас в такси к гею и сфотографирую. Всё! Вы - гей! Понравится это нашему руководителю, или не понравится - мне все равно!

Вы можете пропасть из дома без следа и никто вас искать не будет! Ни одна живая душа! Может напишут, что вы утонули где-то. Сейчас жизнь такая. Поэтому лучше работайте с нами и помогайте", - заявил хоким города Ташкента, господин Артыкходжаев в своем "воспитательном часе для журналистов".

© Жахонгир Артыкходжаев. Хаким Ташкента.

Советую журналистам и блогерам не садиться в такси. А то мало ли, зайдете, а там хоким с камерой сидит и за шесть секунд из вас геев сделает.

А если серьёзно, это какой-то пиздец. Полнейший пиздец.
Attached file
Читать полностью
«Шундай қилишим мумкинки, қўшниларинг кўришишга уялади» – Тошкент шаҳар ҳокимининг журналистларга таҳдиди аудиоси тарқалди

👉 https://kun.uz/21122412

📱 Kun.uz расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
Читать полностью
Айтишларича, бу — МТРК ходимлари учун 15 фоизлик чегирма билан берилиши мумкин бўлган уйларнинг нархи экан.

Ўртача ойлик маоши 2-3 миллион сўм бўлган МТРК ходимлари учун қурилган уй нархи — 400 миллиондан 700 миллионгача.

Изоҳга ҳожат йўқ.
Репост из: Xushnudbek.uz
Иккинчи интервью эса @qoshni_mahalla каналида эълон қилинди.

Ўзбекистондаги энг йирик нашрлардан бири бўлган Кун.уз сайтининг раҳбарлари Умид Шермуҳаммедов ва Махсуджон Асқаров билан уюштирилган суҳбат жуда қизиқарли бўлган, ишонаверинг.

Бу инсонлар билан мана салкам 4 йилдан буён яқиндан ҳамкорликда ишлаймиз. Бир неча бор узоқ яқинга сафарларга ҳам бирга бордик. Ўзбекларда бир нақл бор - «кафил бўлдинг, кафан бўлдинг». Яъни бировга жавоб бериш қийин. Лекин шундай бўлсада, бу икки инсонга ўзимга ишонгандай ишонаман.

Бир нарсадан хурсандман - Ўзбекистондаги энг йирик электрон ОАВ мана шундай виждонли ва ҳалол инсонларнинг қўлида эканлиги яхши. Йўқса кимларнингдир қўлида ўйинчоқ бўлиб, қайсидир гуруҳларнинг манфаатлари учун пропаганда воситасига айланиб қолган бўларди.

Кўп гапирмайман, яхшиси интервьюни кўра қолинг.

https://youtu.be/e6aQ1w5a6fw
Читать полностью
Репост из: Bloger Shahnoza
Биз нимага Давлат Назар ўлими билан боғлиқ саволлар бердик? Хайпга ўчлигимизданми? Ё унинг етимларига садақа қила олмаганимиз учунми? (Пластик карта очиб рақамини қўйсалар, хайрия масаласи ҳал, имкон қадар қила оламиз).

Биз Давлат Назар воқеаси орқали сўз эркинлиги ҳақида қайғурдик. Шабнам ҳақида "провакацион" савол берган журналист ҳам шу қайғу туфайли асли кўпчиликнинг ичидаги саволни берди (комментларни ўқинглар, ахир). Абдуллоҳ қани деганда қонунийликни қидирдик. Шилов масаласида "эртага мени ҳам биров баран демасин" деб эътироз билдирдик.

Турли масалалар у ёки бу ҳодиса орқали юзага қалқиб чиқар экан, улар юзасидан савол қўйилади, бутун дунёда шундай. Йўқолиб қолган одам, автоҳалокатда ўлган журналист, жиннихонага тушган блогер ё тилига эрк берган раҳбар каби масалалар юзасидан жамият масъул органларини сўроққа тутиши табиий ҳол.

Ўша саволларни тилга чиқарсак ва хайпчи, провакатор бўлиб кетаверсак, қандай очиқ жамият қурамиз? Энди тетапоя бўлаётган фуқаролик жамияти қандай ривожланади?

Ахир, фуқаролик жамиятининг асоси "Ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун" принципида эмасми? Ҳар бир фуқаро тақдири бутун жамият тақдири билан бир нарсалигини англаш орқали одамларда жамиятга ва ватанга дахлдорлик туйғуси шаклланмайдими? Шу фуқаро муаммоси тагида турган жамият муаммосини тан олиш ва уни ечишга интилиш эмасми тараққиётнинг шарти?

Фақат жабрланганнинг ўзига шахсан ёрдам берилса, шахсан ёрдам бера олмаганлар бу менга тааллуқли эмас деб кетаверса, фуқаролик жамияти шаклланмайди. Бу шунчаки оқибатларни бартараф этиш холос.

Давлат Назарлар, Шабнамлар, Абдуллоҳлар Шиловлар... -- булар якка шахс муаммоси эмас, улар ортида катта ва ўзимизга бевосита тааллуқли ижтимоий масалаларни кўрамиз. Хавотирларимизни тарқатишни истаймиз. Шу сабабли қулай ва ноқулай саволларни қўямиз.

Биз савол қўйяпмиз, сиз жавоб беряпсиз. Жавоблар учун раҳмат, албатта, илгари шу ҳам йўқ эди. Аммо савол қўйганимиз учун бизни айбламанг. Чунки савол-жавоб, диалог, муроса орқали ривожланамиз.

@shahnozxon
Читать полностью
Вакиллигини бермайман.

Тошкентлик сифатида ҳеч кимга барча тошкентликлар номидан гапириш ҳуқуқи вакиллигини бермайман.
Ўзинг учун гапир.
Ўзбек сифатида ҳеч кимга барча ўзбеклар номидан гапириш ҳуқуқи вакиллигини бермайман.
Ўзинг учун гапир.
Ўзбекистон фуқароси сифатида ҳеч кимга Ўзбекистон халқи номидан гапириш ҳуқуқи вакиллигини бермайман.
Ўзинг учун гапир.
Эркак сифатида ҳеч кимга барча эркаклар номидан гапириш ҳуқуқи вакиллигини бермайман.
Ўзинг учун гапир.
Мусулмон сифатида ҳеч кимга барча мусулмонлар номидан гапириш ҳуқуқи вакиллигини бермайман.
Ўзинг учун гапир.
Инсон сифатида ҳеч кимга барча одамлар номидан гапириш ҳуқуқи вакиллигини бермайман.
Ўзинг учун гапир.

Менинг ўрнимга тўполон қилма,
Менинг ўрнимга овоз берма,
Менинг ўрнимга ҳақоратланма,
Менинг номимдан ҳеч нарса талаб қилма.

Менинг ўрнимга ўлмайсан. Менинг ўрнимга яшашга ҳаракат қилма.

Бахтиёр Насимов
https://t.me/Nasimov
👍🏻 221
👎🏻 41
Читать полностью