САДАҚА – РАДДИ БАЛО
Садақа - радди бало дейишади. Бу ҳақида кўплаб ривоятлар юради. Аслида бу каби воқеалар ҳаётимизда ҳам кўп учраб туради.
Бир куни водийдан Тошкентга келаётган эдик. Гарчи ҳаво очиқ, йўллар тинч бўлса ҳам, Қамчиқ довонидан ўтиб олгунимизча анча юрагимиз сиқилди. Шунданми, ҳайдовчи тезликни ошириб текис йўлда ҳуморидан чиққунча “босиб” келмоқда. Мен ҳам тезроқ манзилга етиб олиш учун, унинг бу ишидан қувонгандай ҳам бўлдим. Бироз юрганимиздан сўнг ҳайдовчи ака бир нима эсига тушгандай секинлаб йўл четида тўхтади. Эътибор бермабман йўл четида “Эҳсон қутиси” бор экан. Яқин орадаги бирор масжид ёки мақбараники бўлса керак.
- Ука, мана бу пулни шу қутига солиб қўйинг, - дея минг сўм узатди.
Пулни қутига солиб, йўлимизда давом этдик. Озгина юрмасимиздан йўл четида ДАН ходими машинасидаги радари билан ўткинчи машиналарнинг тезлигини текшираётган экан. Бирдан ҳайдовчи:
-Ана кўрдингизми, “садақа радди бало” деганлари шу бўлади. Агар шу қути учун тўхтамаганимизда радарга тушиб анча жарима тўлаган бўлардик, - деб қолди.
✅ https://t.me/Qorirovotuz