Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон кузатилиши мумкинлиги айтилдиЎзбекистонда июл ва август ойи бошларида ғайритабиий (аномал) иссиқлик даврлари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти прогнозида маълумот берилди.
Қайд этилишича, баъзи кунларда ҳарорат узоқ муддатли ўртача қийматлардан сезиларли даражада кўтарилиши мумкин, эҳтимол бу вазият минтақада вужудга келувчи термик депрессия жараёни таъсири билан узвий боғлиқ.
Термик депрессия – Марказий Осиёнинг жануби-шарқида паст босимли ҳудуд пайдо бўлиши, қуруқ-жазирама иссиқ об-ҳаво билан тавсифланади (бу даврда Марказий Осиё текислик ҳудудларида ҳаво ҳарорати +44...+46 даражага, баъзи ҳолларда, +48 даражагача етиши мумкин). Термик депрессиянинг давомийлиги 2-3 суткадан 5-7 суткагача, баъзи йилларда эса 1,5–2 ҳафтагача давом этиши мумкин.
🌬Qorako'l Olot ob havo kanali🌧
https://t.me/+0lSlQcvESsA5NmUy