"Qora Qo'rg'on" jome masjidi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Andijon shahar "Qora Qo'rg'on" jome masjidi rasmiy kanali.
Imom Hatib Musajonov Zuxridin
Murojaat uchun tel; +998914860103

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: AHLI SUNNA | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Динимизни_тўғри_ўрганайлик!
ҚИЁМДА ҚЎЛЛАР ҚАЕРДА ТУРАДИ?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


#namoz #islom
😄Улашинг:
📱 @AhliSunnaValJamoaUz
📱@ahlisunnavaljamoauz


Репост из: AHLI SUNNA | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#asl_mohiyat

📖МАЗҲАББОШИ УЛАМОЛАРНИНГ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИ

🎙Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 КЎНГИЛ КЎЗИ ОЧИЛГАНДА...
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ЭНГ ЯХШИ ҲАМРОҲ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslimun.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#buyuk_onalarimiz

🌺“САҲОБИЯ ОНАЛАРИМИЗ

🌙 Хадижа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо 8-қисм

🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 ДУО НEГА ИЖОБАТ БЎЛМАЙДИ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​КАЪБА ДЕВОРИГА РЎМОЛНИ ТЕГИЗИШ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра

❓1640-САВОЛ: Тавоф асносида Каъба олдига келиб, рўмолимни унинг деворларига тегизиб ишқаладим. Каъбага хушбўйлик суртилгани ҳисобга олинса, зиммамга бирор нарса вожиб бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одатда хушбўйлик ишлатиш киши эҳромда эканлигида тақиқланади. Шунинг учун рўмолни тегизиш ҳукми ҳам эгасининг ҳолатига боғлиқ бўлади. Агар эҳромда бўлмаган ҳолатда шундай иш содир этган бўлса, унга ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди.
Шунингдек, Каъбага суртилган мушки-анбарнинг ўзи йўқолиб, ҳиди қолиб кетган вақтда ишқаланган бўлса ҳам жарима лозим бўлмайди. Чунки ҳиднинг ўзи бирор жаримага сабаб бўлмайди.
Агар рўмолга сурилган атирнинг айнан ўзи теккан бўлса, шу ҳолатдагина жиноят ҳисобланади. Бу ҳолатда рўмолни хушбўйлик текканидан бошлаб 12 соат ичида ювиб олса, садақа, 12 соатдан кейин ювса, қўй сўйиш лозим бўлади. Теккан заҳоти артиб ё ювиб ташласа ёки бошқасини ўраб олса, ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди.
Аёлларнинг рўмолдан бошқа кийимлари ҳамда эркаклар эҳром либосларини каъбага тегишининг ҳукми ҳам мана шу билан бир хил бўлади.
Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, Каъба деворларига ёпишиш, кийим ва эҳромларини унга суртиш табаррук жиҳатидан мустаҳаб амаллардан ҳисобланади. Динимизда инсон жонини хатарга қўйиш мумкин бўлмагани учун Каъба атрофи қаттиқ тиқилинч бўлиб турган пайтларда унга яқинлашиб жонини хатарга қўйиш тўғри бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​АЁЛЛАРНИНГ ТАЛБИЯ АЙТИШИ
#Ҳаж_умра

❓1639-САВОЛ: Эҳромга кириб Маккага кетишимизда автобусда ҳамма талбияни жўр бўлиб айтиб кетди. Шунда аёллар ҳам талбияни эркаклар каби баланд овозда айтиб кетишлари керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида талбияни эркакларга ҳам жўр бўлиб айтиш тавсия этилмайди. Аммо кўпчилик уни ёдлаб олмагани ёки тили яхши келишмагани учун шундай қилиш урфга айланган. Шунга кўра аёллар ҳам ўзлари мустақил айта олмасалар гуруҳга қўшилиб такрорлашлари мумкин, лекин улар эркаклардан фарқли равишда паст овозда, ўзларига эшитиладиган даражада талбия айтадилар.
Умуман олганда аёл кишининг ҳаж ва умра амалларида эркаклардан фарқли жиҳатларидан бири талбия айтиш масаласи экани уламоларимиз томонидан таъкидлангандир. Унга кўра эркаклар овоз чиқариб, баланд овозда айтсалар, аёллар юқорида айтилганидек, паст овозда айтадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ЭҲРОМДА ТИРНОҚ СИНИБ ҚОЛИШИ
#Ҳаж_умра

❓1638-САВОЛ: Эҳромда тирноқ синиб қолган бўлса, зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги киши тирноғи синиб кетишининг зарари йўқ. Бундай ҳолатда унинг зиммасига ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Ҳаттоки, ўша синиб қолган тирноқ жойида қолиб кетган бўлиб, уни суғуриб ташласа ҳам бирор жарима лозим бўлмайди. Лекин эҳромдаги инсоннинг ўзи тирноғини олса, зиммасига жарима лозим бўлиб қолади. Жариманинг қиймати олинган тирноқларнинг миқдоридан келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: AHLI SUNNA | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#asl_mohiyat

📖МУЖТАҲИД УЛАМОЛАР УЧУН ҚЎЙИЛГАН ШАРТЛАР

🎙Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: AHLI SUNNA | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видео
#ислом #мусаффо

📹 "ИСЛОМ МУСАФФОЛИГИ ЙЎЛИДА" (5-қисм)

Хулоса

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: AHLI SUNNA | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#asl_mohiyat

📖БЕМАЗҲАБЛАРГА РАДДИЯ

🎙Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: AHLI SUNNA | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#asl_mohiyat

📖МАЗҲАБЛАР

🎙Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: Muslim.uz
🗣ТУРКИЯ БИЛАН ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ҲАМКОРЛИК РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

25 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Уфук Улуташ билан учрашув ўтказди. Мулоқот аввалида икки давлат раҳбарларининг дўстона муносабатлари ва олий даражада имзоланган ҳужжатлар ҳамкорликнинг жадал тараққий этишида муҳим омил бўлаётгани эътироф этилди.


🤝 Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги диний-маърифий ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, диний соҳа ходимлари ўзаро тажриба алмашиш, хусусан, илмий-тадқиқот, диний таълим, фатво ишлаб чиқариш йўналишларида яқиндан ҳамкорлик қилишга урғу қаратилди.

💬 Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги алоқаларни ҳам янада чуқурлаштириш муҳокама қилинди. Бу нафақат икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаши, балки бутун минтақада ҳамжиҳатлик ва тараққиётга хизмат қилувчи муҳим қадам экани таъкидланди.

🗣Туркия элчиси мамлакатимиздаги виждон эркинлиги, миллатлараро тотувлик ва мўмин-мусулмонларга кенг имкониятлар берилганига юқори баҳо бериши баробарида Имом Бухорий, Имом Мотуридий каби буюк мутафаккирлар Туркияда фахр билан тилга олиниши, мазкурларнинг табаррук қадамжоларини обод этиш, зиёратчиларга хизмат кўрсатиш кабилар юксак даражада ташкил этилгани, шулар боис ҳар бир турк фуқароси ота юрт сифатида Ўзбекистонни зиёрат қилишни орзу қилишини сўзлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
📍 ҚАРДОШ МУФТИЙЛАР САМАРҚАНД ҚАДАМЖОЛАРИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛДИЛАР

💬Шу кунларда муҳтарам Президентимиз таклифига биноан Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов амалий ташриф билан Самарқанд шаҳрида бўлиб турибди.

😄Икки мамлакат етакчиларига Ҳазрати Хизр мажмуаси зиёратида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Туркманистон муфтийси Ялкап ҳожи Ходжагулиев ҳамроҳлик қилдилар.

Куннинг иккинчи ярмида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари қардош халқ муфтийси Ялкап Хожагулиевни кўҳна кентдаги диққатга сазовор жойлар, хусусан, Регистон майдони ва бу гўзал тарихий маскандаги машҳур Тиллакори мадрасаси билан яқиндан таништирдилар.

🗣Муфтий Ялкап Хожагулиев ажойиб зиёрат ва ҳамроҳлик учун миннатдорчилик билдириш асносида илмий-маданий мажмуаларимиз, буюк аждодларимизнинг қолдирган меросидан ҳайратда эканини билдирдилар.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
#mutolaa #banda
🤲 РАҲМОННИНГ БАНДАЛАРИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

📖 «Раҳмоннинг бандалари қандай бўлади?» деган саволга Фурқон сураси сўнгида жавоб бор:

1️⃣. Улар ерда тавозу ила юрадилар.

2️⃣. Жоҳиллар гапирганда, улар билан тортишмасдан, “омон бўлинглар”, деб жавоб қайтарадилар.

3️⃣. Тунларни Раббиларига сажда қилиб бедор ўтказадилар.

4️⃣. “Раббано, Ўзинг бизни жаҳаннамдан сақла, у жуда ёмон жой”, деб илтижо қиладилар.

5️⃣. Инфоқ қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмайдилар, ўртача бўладилар.

6️⃣. Аллоҳдан бошқа бирортага илтижо қилмайдилар.

7️⃣. Бирор жонни ноҳақ ўлдирмайдилар.

8️⃣. Зино қилмайдилар. Зино қилса, қиёмат куни азоби бир неча баробар кўпайтирилиб, дўзахда хор бўлиб, абадий азобда қолишдан қўрқадилар.

9️⃣. «Аммо ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштиради. Аллоҳ мағфиратли, раҳмли Зотдир. Ким тавба қилиб, солиҳ амал қилса, Аллоҳга (У зотнинг мағфиратига) қайтган бўлади», деган оятларини ўқиб, чин тавба қиладилар, ёмонликлардан тийиладилар, яхши амаллар қиладилар, ҳеч қачон ноумид бўлмайдилар.

🔟. Улар ёлғон гувоҳлик бермайдилар.

1️⃣1️⃣. Беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтадилар.

1️⃣2️⃣. Раббиларининг оятларини эшитганда, гунг ва карларга ўхшаб турмайдилар.

1️⃣3️⃣. Раҳмоннинг бандалари “Раббано, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарсаларни ҳадя эт, бизни тақводорларга йўлбошчи қил”, деб дуо қиладилар.

✍️ Абдуғофур Искандар

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
💎💎💎💎💎💎💎💎💎

    ☝️ Тижоратни Аллоҳ билан қилган инсон

    ⚡️ Кучингиз етса-да, асло зулм қилманг!

    💬 Зинокорнинг дуоси қабул бўлмайди
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz

Показано 17 последних публикаций.