Репост из: Kundalik Duolar
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.
Тунлари ухламай бедор бўлганим,
Мен учун куюниб зор-зор бўлганим,
Ҳаёт ташвишидан озор кўрганим,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.
Уларнинг борлиги давлатим тахтим,
Қувончим, шодлигим энг олий бахтим,
Елкамда кўтариб ҳаж қилиш ахдим,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.
Шай туриб туну-кун ҳизматин қилай,
Юзларин силабон ғанимат билай,
Солиҳ фарзанд бўлиб дуосин олай,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.
Гоҳида кеч келсам кўзлари гирён,
Бошимда волидам парвона ҳар он,
Фарзандим тинчми деб ўйлайди ҳамон,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.
Ҳаётим мазмуни ёлғизим улар,
Хар нени ҳоҳласам кўзимдан билар,
Бизнинг эркамиз деб бошларим силар,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.
👉 @Kundalik_Duolar
Тунлари ухламай бедор бўлганим,
Мен учун куюниб зор-зор бўлганим,
Ҳаёт ташвишидан озор кўрганим,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.
Уларнинг борлиги давлатим тахтим,
Қувончим, шодлигим энг олий бахтим,
Елкамда кўтариб ҳаж қилиш ахдим,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.
Шай туриб туну-кун ҳизматин қилай,
Юзларин силабон ғанимат билай,
Солиҳ фарзанд бўлиб дуосин олай,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.
Гоҳида кеч келсам кўзлари гирён,
Бошимда волидам парвона ҳар он,
Фарзандим тинчми деб ўйлайди ҳамон,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.
Ҳаётим мазмуни ёлғизим улар,
Хар нени ҳоҳласам кўзимдан билар,
Бизнинг эркамиз деб бошларим силар,
Отамни-Онамни асра Аллоҳим.
👉 @Kundalik_Duolar