Онаси лабини тишлаб “Опангнинг кўрган куни қурсин-а”, деб кўзига ёш олди.
Онаси кетиши билан хотини минғирлади.
— Топганингизни опангизга тиқиштирасиз...
Ботир сесканиб кетди.
— Сенга етмаяптими?
— Етмаяпти демадим-ку, шунчаки опангиз раҳмдиллигингиздан фойдаланаётгандек туюлади менга...
Онаси билан опаси ҳақида гаплашиб, алами бўғзига тиқилиб турган Ботирни бу гап портлатди. Шундоқ ҳам кун кўрмаган опасидан энди хотини ҳам айб топаётгани унга қаттиқ алам қилди.
— Агар... — деди у жаҳлдан тутилиб хотинининг бошига бостириб борди.
— Агар яна бир марта шунақа десанг, ўзингдан кўр!
Хотини унинг важоҳатидан қўрқиб, орқага тисарилди.
— Вой, мен нима дедим?..
Мен фақат поччангизнинг топиши ҳам ёмонмас-ку, намунча опангизга пул бераверасиз, демоқчийдим...
Бир гапдан қолиш ўрнига поччасини тилга олгани Ботирга баттар алам қилди ва беихтиёр хотинига тарсаки тортиб юборди.
Умрида эридан калтак емаган Нафиса алам устида боласини олиб отасиникига кетворди.
Мана, бир ҳафтадан бери дараги йўқ. Ботир ҳам жаҳл қилиб қўнғироғига жавоб бермади.
“Қайсар! — ғижинди Ботир тиши орасидан.
— Опамни ёмонлайди-я!
Ўзи бир тарсаки еганига чидай олмай тугунини тугиб кетворди. Опам шўрлик... бир умр боши калтакдан чиқмади-я. Агар опамга бир гап бўлса, хотинимни кечирмайман. Кейин бир умр пушаймон есам ҳам майли...”.
Ботир жаҳл устида шундай қарорга келди.
Шу хаёллар билан Чирчиққа кириб борган Ботир бозор олдидаги кўчада машиналар кўплигини кўриб, юраги шув этди.
Шошиб ота ҳовлисига отиларкан, айвонга етмасидан ичкаридан додлаган овоз эшитилди.
— Вой, қиз-и-и-и-м! Кун кўрмаган қизи-и-и-м!
Ботир ўн метрли айвлонни икки ҳатлаб ўтди. Каравотда ҳаловатли жилмайиб ётган опасининг ёнида тиз чўкиб хўнграб юборди...
Опасини қандай қилиб кўмиб келишди, кимлар келиб-кимлар кетди билмайди. Бир икки марта синглиснинг эри “Ака, ўзингизни қўлга олинг, одамлар келишяпти”, деб унга далда бўлишга уринди. Лекин Ботир сира ўзини қўлга ололмасди.
Кун бўйи онасининг ёнига яқинлашолмади. Кеч бўлгач, каравотда жонсиздек чўзилиб ётган онасининг ёнига чўк тушди.
— Онажон, нега менга вақтлироқ айтмадингиз, онажон?
— Болам, мени қийнама... афсус-надоматдан ичим куйиб кетяпти...
Опанг жигари эзилганини биларди... Сенга айтсам, поч... анови қон қусгурни ўлдириб қўярдинг, болам... Опангнинг болалари сени дадасининг қотили деб билишарди, сенинг ўғлинг дадам қотил дерди...
Кейин бу тамғани қандай кўтарардик?
Нима қилай, болам?..
— Нима деб ўйлашса ўйлайверишмайдими?!
Бунинг нима аҳамияти бор, ахир опам шу аблаҳни деб ўлди-ку...
Мен барибир уни топаман.
— Хайрият...
— Н-нима хайрият?!
— Ҳеч бўлмаса, сени асраб қолдим-ку, болам...
У аблаҳ қочиб кетипти. Россияга кетганмиш. Лекин Худонинг жазосидан, менинг қарғишимдан қутила олармиди?!
— Эҳ, онажон, нимлар деётганингизни ўзингиз тушуняпсизми?
Ундай палид одамларни Худога солиб қўймасдан, шу дунёдаёқ жазосини
бериш керак.
Нега опамни ажратиб олмадинглар, нега?
Онаси оғир хўрсинди, онаизорнинг ичидан олов чиққандек бўлди.
— Дадаси, ойимни қийнаманг...
Ботир таниш овозни эшитиб сапчиб тушди.
— С-сен бу ерда нима қиляпсан? — ўқрайди хотинига.
— Опамнинг ўлганини эшитиб, хурсанд бўлгандирсан?
Томоша қилгани келдингми?!
— Н-нималар деяпсиз?
— Нафиса ранги оқариб орқага тисарила бошлади.
— Бот-и-и-р, — онаси уни шаштидан қайтариш учун ингради.
— Мени тўхтатманг, ойи, у опамни ёмон кўради!......