Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ошиқ қалблар учун ...! 🌹


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур (Зарият сураси 55)

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳар саждага борганингизда ота онангизга мағфират сўраб бир марта «Аллоҳуммағфирлий вали валидайя» (Аллоҳим ота онамни мағфират эт!) деб дуо қилиб қўйишга одатланинг.
🤲🏻
Шунда бир кунда улар учун 64 бора истиғфор айтган бўласиз. Агар улар вафот этган бўлса, номаи-аъмолига савоб ёзилиб туради. Тирик бўлсалар, гуноҳлари кечирилиб туради. Қиёмат куни кишига нотаниш бўлган улкан савоб тақдим этилар экан. «Бу қаердан келди менга» деб сўраса, «Фарзандингни сенга айтган истиғфори» деб жавоб берилар экан. Бу бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлган инсонлар учун арзийдиган совғадир.

@Qalb_oshigi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Бисмиллаҳ

صباح الخير

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ

Аллоҳ ушбу қутлуғ кунларимизга файз ва барокатлар ато этсин!
Қалбимизга
Ўз нурини ато этиб, инсонлар орасидаги меҳр➖оқибатни зиёда қилсин!

Барчангизга солиҳ амалларга серхосил бўлган хайрли кун ва узоқ умр тилаймиз!
Ҳамиша Аллоҳнинг панохида бўлинг!
صلى الله عليه وسلم

ҲАЙРЛИ ТОНГ АЛЛОҲ ЙЎЛИДА  ЯХШИ КЎРГАНЛАРИМ!!!
🌸🕊

@Qalb_oshigi

https://t.
me/+jyIC0PJTeUM5YWUy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Бисмиллаҳ
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.


Ё Рабб!!!
Муборак Жума тонггига,
Жума тонггида севганларимизга,
Севганларимиз билан дийдорга етиштирганинг учун ташаккур!!!

Икки жума орасида айрилган қадрдонларимиз бор...
Маконларини жаннат қил...
Гуноҳларини авф эт...
Жума кунинг ҳурматига дуоларимизни ижобат қил!!!

Оиламиз, қўни қўшни, эл юртимиздан файзингни айирма!!!

Янаги Жума кунига ҳам қон қариндош, жон жигар, ёр биродарларимиз билан бирга етишни насиб қил!!!

Шукуруллоҳ Алиоғлу

•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•

https://t.me/qalb_oshigi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
https://t.me/+jyIC0PJTeUM5YWUy

@Qalb_oshigi


#Қуръонга_муҳаббат

«Қуръон оятлари хазиналардир. Агар сиз хазина ичига кирсангиз, ундаги нарсаларни билмагунингизча у ердан чиқманг».

Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ

@Qalb_oshigi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Бисмиллаҳ

Субхидамдан дуои саломлар улашувчи кадрлигимга Аллохнинг рахмати ва баракоти булсин
Ваалейкум ассалом Аллох хайрли килсин саломат булинг энг эзгу дуолар сизга ва оилангизга булсин хамиша хушкайфиятда шукроналикда булинг дуодаман ассалому алайкум варахматуллохи баракот

@Qalb_oshigi


“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси

Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади.
Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.
Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади.
Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади.
Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас.
Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.
Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг.
Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди.
Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:
وَلَقَدْ ءَاتَيْنَٰكَ سَبْعًا مِّنَ ٱلْمَثَانِى وَٱلْقُرْءَانَ ٱلْعَظِيمَ
яъни: “Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).
Араб тилида “و” “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпти. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар.
Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз..

https://t.me/+jyIC0PJTeUM5YWUy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Qalb_oshigi


#Бисмиллаҳ

#хайрли_тонг

Ассалому  алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Илохим,  қалбингиздаги  иймон  қуёш нурлари каби қайноқ, савобларингиз ёмғир томчилари каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло  сизу  биздан рози бўлиб ибодатларимизни қабул, дуоларимизни ижобат айласин!

Кунингиз хайрли,  барокатли ўтсин.

Бизни кузатишда давом этинг.

@Qalb_oshigi
┗━َ•🍃 •🌹• 🍃•━┅┄


ОНА ҚАДРИ...

Мен шаҳарда дўконда ишлайман. Бир куни ишдалик пайтимда онам телефон қилдилар.

– Ассалому алайкум Онажон!

– Ва алайкум ассалом, Иқболжон яхшимисан болам? Болаларинг ҳам яхшими, келиним ҳам ишига бориб келяптими?

– Ҳа, раҳмат онажон. Дадам яхшимилар, укам, келин ҳаммалари яхши юришибдими?

– Тузук ҳаммаси яҳши, ўзим ҳам яхшиман болам.

– Ҳа онажон, тинчликми, телефон қилибсиз?!

– Тинчлик болам, сизларни кўргим келдида... Эртага бир келиб кетинглар демоқчийдим...

– Эртага бўлаверсин-чи ойижон, вазиятга қараб кўраман-да...
Майли хайр, ёнимда одам бор эди... Кейинроқ ўзим телефон қиламан...

Телефонни столга қўйишим билан, дўконимга харидор бўлиб кирган, нотаниш киши кўзимга қаради.

Юзлари қандайдир маъюс, хиёл кулганча:

– Онангизмилар? – деб сўради.

– Ҳа онам...

– Улар бошқа жойда яшайдиларми? – яна саволга тутди бояги киши.

– Ҳа улар мендан анча олисда, масофа билан ҳисоблаганда 100 км дан ошиқроқ узоқликда яшайдилар.

– Ҳа-а, шунақами? Демак, 100 км денг... Бир гап айтсам хафа бўлмайсизми?

– Йўқ хафа бўлмайман, ака бемалол, – дедим ҳайрон бўлиб.

– Агар менда шундай имкон бўлганида ука, 100 км экан-ку, 1000 км бўлса ҳам, ҳар кун бориб қайтишга тайёр эдим... Қани мени ҳам Онам ҳаёт бўлсалар, қани энди улар ҳам сизни онангиз каби қўнғироқ қилиб, ёнларига чақириб, кел болам десалар, қани энди уларнинг тиззаларига бошимни қўйиб ухлай ололсам, қани энди онам бошимни силаб дуолар қилсалар ука. Афсуски, буни иложи йўқ! Ҳеч қандай йўл билан уларни қайтара олмайман ука… Онам энди йўқлар!

Сизда эса ҳаёт эканлар. Ука боринг олдиларига, кўнгилларини олинг, хизматларини қилинг, кейин мен каби афсус қилмайсиз. Ота-онангизни ҳаёт эканликлари сиз учун – Бахт!

Нотаниш киши онаси ҳақидаги армонларини гапирар экан ичимдан бир нарса узилгандек бўлди...

Боягина онамга бориш бормаслигим эҳтимол деганим ёдимга тушиб, уялиб кетдим. Беихтиёр яна телефонимни қўлимга олиб, онамни телефон рақамларини тердим...

– Ҳа болам, нима бўлди, бирор гапинг эсингдан чиқиб қолибдими?! – дея, қайта қўнғироқ қилганимга ажабланиб сўрадилар онам.

– Ҳа онажон, эртага Худо хоҳласа албатта борарканмиз, шуни айтиб қўймоқчи эдим.

– Вой Худога шукр!

– Ҳа айтганча, яна ҳар сафаргидек болаларим келаркан деб, эрталабдан бир нарсаларга уннаб юрманг, ҳеч нарса керак эмас, бизга Сиз кераксиз!

Онам билан суҳбатлашарканман, бояги нотаниш кишининг кўзларида икки дона ёш томчилаганини кўрдим.

https://t.me/+jyIC0PJTeUM5YWUy


🌴 ГУЗАЛ БИР ДУО 🌴

Аллоҳим, ё Роббал оламийн! Ё Зал-Жалоли вал Икром, ё Ҳаййу, ё Қоййум! Ё Роҳману, ё Роҳийм! Ё Моликал мулк! Ё
Хобир, ё Алийм! Ё Латийф!...

Бутун оламда Якка-ю Ягона  ҳақиқий илоҳ Ўзингсан!

Сендан бошқа Роббимиз йўқ!

Сендан бошқа меҳрибонимиз йўқ!

Сендан бошқа ишонганимиз йўқ!

Якка-ю Ягона илоҳлигинг ҳаққи-ҳурмати, барча гўзал исм-у сифатларингда тенгинг ва ўхшашинг йўқлиги ҳаққи-ҳурмати, барча эзгуликлар танҳо Сенга хослиги ҳаққи-ҳурмати, борлиқни ва ундаги барча нарсаларни йўқдан бор қилиб яратганинг ҳаққи-ҳурмати, бизларни ҳам тупроқдан яратиб, чиройли вужуд, руҳ, ақл, қалб бериб, инсон қилиб, иймон бериб мукаррам этиб қўйганинг ҳаққи-ҳурмати, Ўзингдангина илтижо қилиб сўраймиз:

БИЗЛАРНИ НЕ МАҚСАДДА ЯРАТГАН БЎЛСАНГ, ШУНГА МУЯССАР ҚИЛ!

Шайтонга ва нафсимизга алданиб адашсак, янглишсак, Ўзинг тўғри йўлга солиб қўй!

Ғофир, Ғафур, Ғаффорлигинг ҳаққи-ҳурмати, Афувв ва Таввоблигинг ҳаққи-ҳурмати, ёлбориб сўраймиз:

ожизмиз, заифмиз, бечорамиз... Сен Раҳим қилмасанг, ҳолимиз хароб... Илоё, ўтган гуноҳларимизни кечир!

Яширин-у ошкор, катта-ю кичик, билиб-билмай, янглишиб ёки қасдан қилган барча айбларимиз, хатоларимиз, гуноҳларимиз учун пушаймонмиз, ё Роббим!

Ё Аллоҳим, пушаймонлигимиз ҳаққи-ҳурмати, ожиз ва бечора қулларингни кечир, барча ўтганларини амал дафтаримиздан ҳам ўчириб юбор!

Киромайн котибайн бўлган фаришталарингнинг ҳам ёдларидан чиқариб юбор!

Бизга раҳим қилиб, у гуноҳларимизни ўзимизнинг ҳам эсларимиздан чиқариб, хотираларимиздан ўчириб юбор!

Биз учун янги саҳифа оч!
Умримизнинг, ризқимизнинг қолганига ўтганига нисбатан кўпроқ хайр-у барака ато қил!

Қолган умримизда Ўзингнинг ҳимоянгда, Ўзингнинг паноҳингда, Ўзингнинг мададинг билан гуноҳлардан узоқ бўлиб, Сен рози бўладиган ҳолатларда яшашимизни насиб эт! Чин мўмин-мусулмон бўлиб яшашимизга Ўзинг ёрдам бер!

Охирги каломимиз ҳам "Ашҳаду ан-лаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадун ъабдуҳу ва Росулуҳу"  бўлишини насиб эт!

Ҳузурингга фақат пок иймон билан, Ўзинг бизлардан рози бўлган ҳолда боришлигимизни насиб эт!

Аллоҳим, Маҳшаргоҳдаги даҳшатлардан, ур-йиқитлардан, Қиёмат кунининг ваҳимасидан, қўрқинчидан Ўзинг паноҳ бер! Аршингнинг соясидан жой бер!

Аллоҳим! Сўроқ-саволларингга тоқатимиз етмайди, амалларимиз етмайди...

Сўроқ-савол қилиб бизларни қийнама, пинҳон гуноҳларимизни ошкор қилиб халқинг олдида шарманда қилма!

Ўтиниб сўраймиз, ёлбориб сўраймиз: амал дафтарларимизни ўнг тарафимиздан бериб, дўзах юзини кўрсатмасдан, тўғридан-тўғри Жаннатларингга кирит!

Жаннатларингда ҳам барча яқинларимиз билан бирга бўлишимизни насиб эт!

Аллоҳим, Жаннатларингда бепарда Жамолингни кўрмоқ бахтини барча мўмин-мусулмонларга ва шу қатори бизларга ҳам насиб эт!

АЛЛОҲИМ, Ё РОББАЛ ОЛАМИЙН, ГАРЧИ ЛОЙИҚ БЎЛМАСАК ҲАМ, ПОК ИЙМОНЛАРИМИЗ ҲАҚҚИ-ҲУРМАТИ, БИЗ ОЖИЗ ВА БЕЧОРА БАНДАЛАРИНГНИ ҲАМ ФИРДАВС ЖАННАТИДА "САЛОМ" ДЕГАН СЎЗИНГНИ ЭШИТИШГА МУШАРРАФ ҚИЛ!...

Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан Ҳавзи Кавсар сувларидан ичиб, суҳбатларидан баҳраманд бўлмоқлик бахтини ҳам насиб эт!...

Ё Аллоҳим, то тирик эканмиз, ўзимизни ҳам, барча яқинларимизни ҳам, зурриётларимизни ҳам  иймонда, Исломда собитқадам қил!

БУ ДУНЁДАГИ БАРЧА ЁМОНЛИКЛАРДАН, МАШАҚҚАТЛАРДАН, ҚИЙИНЧИЛИКЛАРДАН,  НОҲАҚЛИКЛАРДАН, ЗУЛМДАН, ЗУЛМАТДАН, ЗЎРАВОНЛИКЛАРДАН, ТУШУНМОВЧИЛИКЛАРДАН, ТУРЛИ ХИЛ БАЛО-ОФАТЛАРДАН, МУСИБАТЛАРДАН, ҒИЛЛУ-ҒАШЛИКЛАРДАН, ИНС-У ЖИН ВА ШАЙТОНЛАРНИНГ МАКРЛАРИДАН, ФИТНАЛАРИДАН, ЁМОНЛИКЛАРИДАН, НАФСИМИЗНИНГ ЁМОНЛИГИДАН ЎЗИНГ ПАНОҲИНГДА АСРА!...

Барча ишларимизда, ибодатларимизда Ўзинг мадад бер!...

Ҳар доим Сен истагандек солиҳ бандаларинг қаторида бўлишимизни насиб эт!...

АЛЛОҲИМ, УШБУ ДУОЛАРИМИЗНИ БАРЧА МЎМИН-МУСУЛМОНЛАР ҲАҚҚЛАРИДА ҲАМ ҚАБУЛ ҚИЛГИН!

Амийн, ё Роббал оламийн!

https://t.me/qalb_oshigi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Qalb_oshigi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Qalb_oshigi


Ғафлатда қолманг!
Дуо қабул бўладиган вақт ва ҳолатлар:

😘. Саҳарда дуо қилиш.

Аллоҳ таоло:
“Саҳарларда улар (Аллоҳдан) мағфират сўрар эдилар”, деб марҳамат қилган .
(Зориёт сураси, 18-оят).

Саҳар вақтида қалб соф, ихлосли ва чалғитадиган нарсалардан холи бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Аллоҳ таоло ҳар кеча, кечанинг охирги учдан бири қолганида “Ким менга дуо қилади, Мен унга ижобат қилай, ким Мендан сўрайди, Мен унга (сўраган нарсасини) берай, ким Мендан кечирим сўрайди, Мен уни кечирай”, дейди»
(Имом Буҳорий, Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан: “Кечанинг дуо қилиш учун мақбул ва дуолар тез ижобат бўладиган энг афзал вақти қайси?” деб сўрадилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: “Саҳар вақтидан бошқа пайтларда Аршнинг ларзага келганини кўрмадим”, дедилар (Доктор Ваҳба Зуҳайлий раҳимаҳуллоҳ.
Тафсирул Мунир).

😘. Азон ва иқоматдан кейин дуо қилиш.

Набий алайҳиссалом: “Азон ва иқомат орасидаги дуо рад қилинмайди”, дедилар.

(Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти)

😘. Ифторлик ва саҳарликда дуо қилиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рўзадорнинг дуоси қайтарилмайди”
(Имом Термизий, Имом Ибн Можа ривояти), деганлар.

😘. Қалблар “эриган” вақтда дуо қилиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қалблар юмшаган вақтда дуо қилиб қолинглар, чунки у раҳматдир!” дедилар.
Фақат мусибат етганда эмас, балки, тинч-осуда вақтда ҳам дуо қилиш.
Агар банда кенгчилик вақтида Аллоҳни зикр қилса, Аллоҳ уни торчилик вақтида зикр қилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни шиддатлар пайтида Аллоҳ уни истижобат қилиши масрур қилса, оройиш пайтида дуони кўпайтирсин”, дедилар.

👍. Саждада дуо қилиш.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини ривоят қилади: “Банда Роббисига энг яқин бўладиган ҳолати сажда қилган вақтидир. Бас, шу вақтда дуони кўпайтиринг”
(Имом Муслим ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мен руку ёки сажда қилган вақтимда Қуръон ўқишдан қайтарилдим. Рукуда Роббни улуғлангиз, саждада эса дуони кўпайтиринг, у вақт дуоларингиз ижобат бўлишга яқин вақтдир” (Имом Муслим ривояти).

😄. Ҳар намоздан сўнг дуо қилиш.

Абу Умома розияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ, қайси дуо кўпроқ қабул бўлади?”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечанинг охиридаги ва фарз намозлар ортидаги лаҳзаларда”, дедилар.

(Имом Термизий ривояти).

Мужоҳид (раҳматуллоҳи алайҳи) айтади: “Намоз энг яхши вақтга белгиланган. Шунинг учун намозлардан сўнг дуо қилишни унутманг”.

😘. Ёмғир ёққанда дуо қилиш.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Сафлар Аллоҳ йўлида жипслашганида, ёмғир ёққанда, фарз намозлари адо этиладиган вақтларда осмон эшиклари очилади. Бу пайтларда дуо қилишни ғанимат билинг”.

👍. Жума туни ва кундузи дуо қилиш.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни ҳақида бундай дедилар: “Унда бир соат борки, унга тик туриб намоз ўқиётган мусулмон банда Аллоҳдан бирон нарсани тилаб тўғри келиб қолса, Аллоҳ унга бу тилагини беради” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

😘. Сафарда дуо қилиш.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта дуо, шубҳасиз, ижобатдир: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва отанинг боласига қилган дуоси”, дедилар.
(Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривояти).

https://t.me/qalb_oshigi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
#Хайрли_тонг

[ Муваффақиятли кун бомдод
намози ва қуръон тиловати
билан бошланган кундир ]

●🌸● Ассаламу алайкум ●🌸●
●🌸● ва роҳматуллоҳи ●🌸●
●🌸● ва барокатуҳу ●🌸●


Rahman öyle güzel kader yazsın ki.
Dünyanız'da, Ahiretiniz'de cennet olsun inşAllah.

Раҳмон бўлган Эгам шундай гўзал тақдир ёзсинки,
Бу дунёмизда ҳам, Оҳиратимизда ҳам Жаннат бўлсин иншаАллоҳ...

Гўзал тонг хайрли бўлсин.

Аллоҳим юзингизни иссиқ, сўзингизни кескир, мартабангизни баланд қилсин...
Кунингиз барокотли бўлсин,
барча ўйлаган яхши ниятларингизга етинг...

Омонат дунёмизда атрофимизни Жаннат қилиб яшаш ўз қўлимизда...

Хайрли амаллар, қалб софлиги ила У дунёмизни Жаннатини сўраш биздан Раҳмати ила насиб айлаш Роббимиздан...

@Qalb_oshigi
┗━َ•🍃 •🌹• 🍃•━┅┄


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
- Eslating Zero Eslatma Mominlarga Manfaat Keltirur…

@Qalb_oshigi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#للهمﷺ💗صلﷺ💗وسلمﷺ💗وباركﷺ💗علىﷺ💗نبيناﷺ💗محمدﷺ💗وعلىﷺ💗الهﷺ💗وصحبهﷺ💗اجمعينﷺ💗اللهمﷺ💗صلﷺ💗وسلمﷺ💗وباركﷺ💗علىﷺ💗نبيناﷺ💗محمدﷺ💗وعلىﷺ💗الهﷺ💗وصحبه💗اجمعينﷺ

https://t.me/+jyIC0PJTeUM5YWUy

@Qalb_oshigi




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
•  Романтика - бу сиз Қуръон ўқиётганингизда аёлингиз кўз ёшларини тўкиб тинглашидир;
• Романтика - бу тунда намоз ўқиш учун аёлингиз сизни оҳиста уйғотишидир;
• Романтика - бу сиз имом, аёлингиз муқтадий бўлиб таҳажжуд намозини ўқишингиздир;
• Романтика - бу аёлингиз билан бирга қўлларингизни дуога очиб, солиҳ фарзанд сўрашингиздир;
• Романтика - бу бир-бирингизни тушуна билишингиздир;
• Романтика - бу ота-онангиз хизматида аёлингиз билан шай бўлиб туришингиздир;
• Романтика - бу фарзандингизга биргаликда Қуръон ўқишни ўргатишингиздир;
• Романтика - бу қариган чоғингизда Қуръон ўқиш учун кўзойнагингизни излаганингизда аёллингиз топиб беришидир;
• Романтика - бу Аллоҳ учун бир-бирингизни севишингиздир.

https://t.me/+jyIC0PJTeUM5YWUy

@Qalb_oshigi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Hasanxon domla_Men Allohga aytib qòyganman dermush...

@Qalb_oshigi

Показано 20 последних публикаций.