QUR'ON VA SUNNAT

@quronvasunnat Нравится 16

Сиз бу гуруҳда қуръон ва суннатдан фойдали видео лавҳалар, дуолар, фойдали насихатларни кузатиб боришингиз мумкин.
👇
@quronvasunnatbot

Бизнинг расмий каналимиз
👇
http://Youtube.com/QURONVASUNNATTV
реклама учун мурожаат👇
@qvs_rk
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Семья и дети
Добавлен в индекс
03.09.2017 13:03
22 Jul 2018, 06:57 (367 дней назад)
💭 Тасаввур қилинг!

⏰ 60 йил яшасангиз, ҳар куни 8 соатдан ухласангиз,

60 йилнинг 20 йилини уйқуда ўтказган бўласиз.

⏰ Ҳар кун ишга борсангиз, иш соатингиз 8 соатдан иборат бўлса,

60 йил ичида 20 йилини ишга сарфлаган бўласиз.

Болалик 15 йил.

⏰ Агар ҳар куни дастурхон устида 30 дақиқадан икки маротаба ўтирсангиз,

3 йил умрингиз овқатланиш билан ўтади.

⏰ Уйқу, иш, болалик, овқатланишга кетган вақтингизнинг жами...

60 йилнинг 58 йили бўлиб чиқади.

📿 Энди буни ичидан қанчасини ибодатга сарфлайсиз? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

📝 Умрингиз ҳисобини Аллоҳга қандай бермоқчисиз?

Қуръони Карим 600 саҳифадан ортиқ эмас. (Яъни энг қисқа суралар билан 604 саҳифа). Тўғри!

📖 Ишонмасангиз, Мусҳафни очиб қаранг!

👉🏻 Қарадингизми? Демак, 600 ни 30 кунга бўлсак, қанча чиқади?

🖇 600 : 30 = 20 саҳифа.
Яъни кунига 20 саҳифа!
Яна бизнинг 5 маҳал намозимиз ҳам бор.

📌 Демак биз, 20 саҳифани 5 (вақт намоз)га бўлсак, 20 : 5 = 4 чиқади. Ҳар бир намоздан кейин 4 саҳифадан ўқишга тўғри келади.

👉🏻 Демак сиз, бир ойда бемалол Қуръонни бир марта хатм қила оласиз!

👌 Ҳа, айтганча, шошилманг, гапимиз тугамади!

📲 Бу хатни таниш - билишларингизга юборсангиз, улар сиз сабаб Қуръонни хатм қилсалар, биласизми, қанча савобга эришасиз?

📲 Ҳар бир хатмларининг савобидан сизга ҳам ёзилади! «Яхшиликка далолат қилувчи уни қилган кабидир»!

🌙 Ислом олами учун ўта муҳим, аҳамиятли, муқаддас саналган, дуолар ижобат бўладиган муборак ой арафасидамиз. Умр бўйи, йил бўйи дунё ҳаётимиз учун елиб - югурамиз. Ҳеч бўлмаса шу ойни ғанимат билиб, юқоридаги кўрсатмаларга амал қилайлик, ва бошқаларни ҳам шунга рағбатлантирайлик! Аллоҳ барчамизни солиҳ амалларга муваффақ қилиб, уни қабул этсин! Гуноҳларимизни кечирсин! Ҳар онимиз, ҳар нафасимиз савоб қозонишимизга сабаб бўлсин!

© Умму Абдуллоҳ таржимаси
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ