QUR'ON VA SUNNAT

@quronvasunnat Нравится 22

Сиз бу гуруҳда қуръон ва суннатдан фойдали видео лавҳалар, дуолар, фойдали насихатларни кузатиб боришингиз мумкин.
👇
@quronvasunnatbot

Бизнинг расмий каналимиз
👇
http://Youtube.com/QURONVASUNNATTV
реклама учун мурожаат👇
@qvs_rk
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Семья и дети
Добавлен в индекс
03.09.2017 13:03
21 Jul 2018, 16:12 (393 дня назад)
АЁЛЛАР АЛБАТТА ЎҚИНГ...

Азиза, муниса, муслима, опам, синглим.!
Оила бекаси ҳам сиз, хонадонда рўзадорларга ўзингиз рўзадор бўлишингизга қарамасдан югуриб елиб хизмат қилувчи мўъмина ҳам СИЗ.
Биламан сизга ушбу рамазон ойида оилада янада маъсулият юкланди...
Тонг саҳар барчадан аввал уйғониб, саҳарлик дастурхонини тайёрлайсиз..
Толиқишингизга қарамасдан ифторликка ҳар хил тансиқ, таомлар ҳозирлайсиз...
Мўъмина муслимам!
Ушбу хизматларингиз ажри савоби беқиёсдир..
Аллоҳим Ёлғиз ўзи билгувчи Зотдир сизни қилган хизматларингиз эвазига нима мукофотлар ҳозирлаганини..

Фақат сиздан илтимос.
Аллоҳ тайёрлаган мукофотларига муносиб хизматда бўлинг. Рамазон ойида аввалгиданда сабрли, аввалгиданда оқила бўлинг!
Сиз айтмасангиз хам қалбингизни дардли сўзларини биламан.
Хожангиз (эр) рамазонда (сигарет, нос) чека олмаганидан захрини, аламини сизга сочишини биламан..
Таомингиз ёки қайноқ чойингиз бир сабаб билан (газ, чирок, ёш бола) ифторлик дастурхонига кечикса қайнота ёки қайнонангиздан қовоқ уюшлар ёки аламли гаплар бўлишини ҳам биламан..
Хонадон соҳиблари гоҳида очликдан нафс сўзига берилиб, аламини сиздан олиб сизни хафа қилишларини ҳам биламан..
Қайнона ёки овсинингиз қўшниларга сизни меҳнатингизни оёқ ости қилиб, шивирлаб сиз хақингизда ёмон сўзлар сўзлашаётганда сизни қулоғингизга чалиниб қолишини, шу вақт томоғингизга аччиқ заққум туриб қолишини хам биламан..

Ўзимни мўъмина, меҳрибон муслимам!
Сиз САБРЛИ бўлинг.
Биз қандай буюк, сабрли саҳобий оналар, қизларни биламиз.
Ана ўшалардан ўрганайлик САБРНИ..
Сиз ундек ҳолларда ўзингизни қўлга олинг. Сизни САБРИНГИЗ эвазига тайёрланаётган жаннат калитини қўлдан бой берманг..
Сиз табассум қилинг. Табассум муслимани энг кучли қуролидир. Хожангизга ҳам, хонадон соҳибу, соҳибаларига ҳам фақат табассум улашинг..
Қалбингиз оғриган вақт Аллоҳга ҳамдлар ва истиғфор айтинг..
ШУКРЛИ БЎЛИНГ..
Сиз ўтирган хонадон қанча муслимани орзуси эканини унутманг..

САБРни уруғидан гоҳида алам, аччиқ бир заққум тамоғингизга тиқилади, уни юта билинг. Ўшандагина уша сабр уруғи келажакда икки дунёлик мева (ҳосил) беради..

Дунёдаги мақтовга энг лойиқ аёл..
САБРЛИ АЁЛДИР...
ОИЛАСИНИ БАХТЛИ ҚИЛА ОЛГАН АЁЛДИР.!..

Азиз муслимам.! Аллоҳ доимо сиз биландир, сабаби АЛЛОҲ САБР ҚИЛУВЧИЛАР БИЛАН БИРГАДИР.

?Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!?
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ