QUR'ON VA SUNNAT

@quronvasunnat Нравится 25

Сиз бу гуруҳда қуръон ва суннатдан фойдали видео лавҳалар, дуолар, фойдали насихатларни кузатиб боришингиз мумкин.
👇
@quronvasunnatbot

Бизнинг расмий каналимиз
👇
http://Youtube.com/QURONVASUNNATTV
реклама учун мурожаат👇
@qvs_rk
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Семья и дети
Добавлен в индекс
03.09.2017 13:03
21 Jul 2018, 02:36 (458 дней назад)
БАҲОСИ – ЖАННАТДИР! (ШАЙХ АБДУЛМАЛИК ҚОСИМ) (4)

Давоми …
#Намоз ўқимаган одамнинг ҳукми
Маъносида иймон жўшган, томирида эзгулик оққан сатрлар ўртасида сузгандан сўнгра, энди назаримиз фақатгина намоз учун тайёр турган ва азонга шошилиб: «Лаббай!» деган намозхонга тушади. Биз, ўта аҳамиятли бўлгани боис намозни тарк қилган одамнинг ҳукмларини билишимиз ва қариндош-уруғ, қўни-қўшни ва ёру-биродарларга, уларни жаҳаннамдан қутқариш учун, бу ҳукмларни шошилинч етказишимиз керак. Бу ҳукмларни тафаккур билан ўқиш, сизни намоз ўқишда сустлик қилаётган одамларни: «шояд Аллоҳ уларнинг қалбларини намоз учун очса ва йўлларини ёритса!»– деб, намозга чорлашга ундайдиган қилиб қўяди.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради
«Оиласини намозга буюрган ва улар қулоқ солишмаган бўлса, бу одам улар билан бирга яшаши ва аралашиб юриши жоизми ёки хонадонидан чиқиб кетиши керакми?»– деб берилган саволга аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн (раҳимаҳуллоҳ) шундай жавоб берди:
«У хонадон аҳли ҳеч намоз ўқимаган бўлсалар – кофир ва муртад бўлиб, Ислом динидан чиққандирлар. Бу одамнинг улар билан бирга яшаши жоиз эмасдир. Бироқ, уларни такрор-такрор даъват этиши лозим. Шояд Аллоҳ таоло уларни ҳидоят қилар.
Чунки, намоз ўқишни тарк қилган одам – Қуръон, суннат, саҳобаларнинг сўзлари ва соғлом кўришларга кўра кофирдир, Аллоҳ сақласин!
Қуръондаги далил Аллоҳ таолонинг мушриклар ҳақида айтган оятлардир:
«Тавба қилсалар, намоз ўқисалар ва закотни берсалар, бас, улар сизларнинг диндош биродарларингиздир» (Тавба: 11).
Бу оятдан улар бу ибодатларни қилмасалар диндош биродаримиз эмасликлари маълум бўлмоқда. Ҳолбуки, диндош биродарлик, гуноҳлар ҳар қанча катта бўлса ҳам, узилмайди. Бироқ, Исломдан чиқилса узилади.

Давомини ўқиш учун, «ссылка»га босинг...!
⬇️⬇️⬇️
Qur’on va sunnat
http://telegra.ph/Quron-va-sunnat-07-20-2

?Линкни босиб?« ?ИЛМ? » каналига обуна бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
Qur’on va sunnat
Суннатдан далил – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларидир: «Киши билан куфр ҳамда ширк ўртасидаги (масофа) намозни тарк қилишдир» (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 256); «Биз билан у (мушрик)лар ўртасидаги аҳд – намоздир. Ким уни тарк қилса (ўқимаса) кофир бўлибди» (Бурайда разияллоҳу анҳу ривояти: Термизий «Сунан», ҳадис № 2830. Ибн Можа «Сунан», ҳадис № 1132. Дору Қутний «Сунан», ҳадис № 1771). Саҳобаларнинг сўзларидан далил: Амирулмўъминийн Умар разияллоҳу анҳу: «Намозни тарк қилган…