QUR'ON VA SUNNAT

@quronvasunnat Нравится 16

Сиз бу гуруҳда қуръон ва суннатдан фойдали видео лавҳалар, дуолар, фойдали насихатларни кузатиб боришингиз мумкин.
👇
@quronvasunnatbot

Бизнинг расмий каналимиз
👇
http://Youtube.com/QURONVASUNNATTV
реклама учун мурожаат👇
@qvs_rk
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Семья и дети
Добавлен в индекс
03.09.2017 13:03
21 Jul 2018, 02:36 (334 дня назад)
Абу Бакр розияллоҳу анҳу:  Асвад Ансий фитнасига барҳам берилиши

Исмоил Муҳаммад Яъқуб 

АБУ БАКР #ТАРИХ ХУЛАФОИ РОШИДИНЛАР


Асвад Ансийнинг исми Абҳала ибн Каъб  бўлиб, доим бошини рўмол билан ўраб юргани учун зул-химор (рўмолли) деб лақабланганди. Юзининг ранги қора бўлгани учун Асвад дейиларди. У паҳлавон гавдали, қўрқмас ва кучли инсон эди. Фолбинлик ва сеҳргарликдан бохабар ва етук нотиқ эди. Коҳинлик қилиб, қавмига ғаройиб нарсаларни кўрсатарди. Гапга усталигидан одамларнинг қалбларини ўзига ром қилган эди. Одамларга таъсир ўтказиш учун кўп мол-давлат сарфлаганди[1].

Асвад Ансий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳажжатул-вадоъдан қайтганларидан сўнг касалланиб ётиб қолганлари хабари тарқалган кезларда Асвад Ансий пайғамбарлик даъво қилиб чиқди. У ўзини “Раҳмонул Ямома” деб номлаган Мусайлима каззобга тақлидан ўзини “Раҳмонул Яман” деб номлади[2]. У пайғамбарлик даъво қилди, бироқ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларини ҳам инкор қилмаганди. Ўзига Саҳиқ ва Шақиқ (ёки Шариқ) деган икки фаришта ваҳий олиб келишини даъво қиларди[3]. Ўзини эълон қилишидан аввал даъватини яшириб юрар, атрофига фақат ўзи муносиб кўрган кишиларни йиғиб юрарди, сўнг бирдан ўзини ошкор қилиб, одамларни ҳайрон қолдирди. Биринчи бўлиб унга ўз қабиладошлари ансликлар эргашди. Сўнг у Мазҳиж қабиласи бошлиқлари билан ёзишма олиб борди ва улар ичидан асосан авомлари ва мансабни хуш кўрадиган баъзи бошлиқлари унга эргашдилар. У қабилавий таассуб қўзғатишга тиришди, чунки унинг қабиласи Анс ҳам аслида Мазҳижнинг бир уруғи саналарди.

Давомини ўқиш учун, «ссылка»га босинг...!
⬇️⬇️⬇️
Qur’on va sunnat
http://telegra.ph/Quron-va-sunnat-07-20

👇Линкни босиб👇« 📗ИЛМ📗 » каналига обуна бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
Qur’on va sunnat
Нажрондаги Бани Ҳорис ибн Каъб қабиласи ҳам у билан ёзишмалар олиб бориб, уни ўз юртларига чорладилар. Улар исломни қабул қилган, бироқ исломга рағбати йўқ қабила эди. Шу боис Асвад уларнинг юртига келгач, унга эргашиб кетдилар. Унга яна Забид, Авад, Маслия, Ҳакам Бани Саъд ал-Ашира қавмидан бўлган одамлар ҳам эргашишди. У Нажронда бир муддат турди ва бу ерда унга Амр ибн Маъдийкариб Забийдий ва Қайс ибн Макшуҳ Муродий ҳам қўшилганидан сўнг анча ўзини тиклаб олди. У Фарва ибн Масикни Муроддан, Амр ибн Маъдийкарибни…