QUR'ON VA SUNNAT

@quronvasunnat Нравится 22

Сиз бу гуруҳда қуръон ва суннатдан фойдали видео лавҳалар, дуолар, фойдали насихатларни кузатиб боришингиз мумкин.
👇
@quronvasunnatbot

Бизнинг расмий каналимиз
👇
http://Youtube.com/QURONVASUNNATTV
реклама учун мурожаат👇
@qvs_rk
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Семья и дети
Добавлен в индекс
03.09.2017 13:03
19 Jul 2018, 14:34 (395 дней назад)
?МЕНИ КЕЧИРИНГ, ОНАЖОН!

Ойим телефон қилдилар. Ҳар галгидей насиҳат қилишни бошладилар.
Нима қилишим кераклигини, қандай юришим кераклигини. Бу сафар гапларини кўтара олмадим:
-Ойи, мен ёш боламасман-ку, аллақачон йигирмага кирганман! Ҳадеб насиҳат қилаверманг!

Шунчалар қизишиб кетганимдан, онамга бақириб юборганимни билмай қолдим. Шундай ўдағайлаб бердимки, ҳатто онам индамай қолдилар.
Ёнимга акам келдида, юзимга бир тарсаки туширди. Мен телефонни улоқтириб юбордимда, телевизор ёнидаги диванга бориб жойлашдим.

Вақт ўтди ва мен жаҳлимдан тушдим. Шу вақт дўстим телефон қилди ва онам оламдан ўтганлигини айтди.
Мен унинг гапларини охиригача эшитмадим ҳам... Ойим! Онажоним! Кўзларимга шошқатор ёш келиб, телефон трубкасини қўйганимча карахт бўлиб қотиб қолдим.

Қулоғим остида онамга бақириб, жеркиб бераётганим жарангларди. Кўзим олдида эса онагинамни табассумли юзи эди. Мен шу туришимда қотиб қолдим, томоғим бўғилиб қолган, қалбим эзилиб, хаёлимда эса онажоним эди. Ерга тиз чўкдим-да, фарёд қила бошладим:

-Аллоҳим, уни қайтариб бер! Илтимос, Аллоҳим, онажонимни қайтариб бер. Мени жонимни олақолгин! Ялинаман, Аллоҳим, онамни қайтариб бер. Майли, мени азобла, истасанг ногирон қилиб қўй. Аллоҳим, онамни қайтиб бер!
Шунчалар бақириб йиғладимки, хонага акам кириб келди. Қўлида телефон трубкасини ушлаб олганича:
-Овозингни ўчир! – деб бақирди менга. - Нега бақирасан, онамни гапларини эшита олмаяпман!

Онамни? Қотиб қолдим. Тезда телефон трубкасини акамни қўлидан тортиб олдимда:
-Ойижон? Ойижоним!
Онам эса ҳар галгидек хотиржам ва ёқимли овози билан:
-Ҳа, болажоним,- дедилар.
Мен бошқа ҳеч нарса деёлмай қолдим. Кўзларимдан шошқатор ёшлар оқарди.

Дўстим менга телефон қилиб айтганида, унинг онаси оламдан ўтган экан. Мен эса чала эшитиб, нотўғри тушунган эканман.

Мен ҳеч нарса деёлмай қолдим. Фақатгина шивирлай олардим, холос:
-Ойижоним, мени кечиринг, қадрдоним, меҳрибоним!
Онам сўзларимни эшитиб йиғлаб юбордилар:
-Болагинам, ҳар нарса бўлсаям, фақат сен йиғламагин, жоним болам. Сени йиғлашингга чидолмайман.

Мен йиғлашда давом этардим. Узр сўраб тавба қилардим. Акам қўлимдан телефон трубкасини олиб, хонасига кириб кетди. Мен эса хонамга кириб Аллоҳга ёлворишни бошладим:
-Эй, Роббим! Мени кечир ва менга ўхшаб онасига озор берадиганларниям кечир! Онасига озор бериб, онасидан айрилиб қолганларниям кечир! Онасини бир бора дийдорини кўришга зор бўлганларниям кечир!


?ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
?Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!?
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ