QUR'ON VA SUNNAT

@quronvasunnat Нравится 22

Сиз бу гуруҳда қуръон ва суннатдан фойдали видео лавҳалар, дуолар, фойдали насихатларни кузатиб боришингиз мумкин.
👇
@quronvasunnatbot

Бизнинг расмий каналимиз
👇
http://Youtube.com/QURONVASUNNATTV
реклама учун мурожаат👇
@qvs_rk
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Семья и дети
Добавлен в индекс
03.09.2017 13:03
19 Jul 2018, 13:35 (397 дней назад)
АЁЛ – ОНА АЛЛОҲНИНГ УЛУҒ НЕЪМАТИ

Аёлларга зулм қилиш хатари;

Пайғамбаримиз аёллар ҳақида нима дегандилар?


АЁЛЛАРГА ЗУЛМ ҚИЛИШ ХАТАРИ:

Аёлларни ечинтириб хорлаш, уларга қўпол муомалада бўлиш, бузуқликлар ривожига ҳисса қўшиш Аллоҳнинг неъматларига куфр келтиришдан бошқа нарса эмас.

Аллоҳнинг неъматига кофир бўладиган кимсаларни эса, қаҳру ғазаб соҳиби бўлган Зот бу дунёда ҳам охиратда ҳам аламли азобларга гирифтор қилади.


Аллоҳ таоло барчамизни огоҳ этиб айтади:

«Албатта иймон келтирган инсонлар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз».

(Нур сурасининг 19-ояти)


«Аллоҳ бир шаҳарни (яъни Маккани) мисол келтирур: у тинч, сокин (шаҳар) эди, ҳар томондан ризқу рўзи бекаму кўст келиб турар эди. Бас, (қачонки) у (яъни, унинг аҳолиси) Аллоҳнинг неъматига куфр – ношукрлик қилгач, Аллоҳ у (шаҳар аҳолисига) бу «ҳунарлари» (куфру исёнлари) сабабли очарчилик ва қўрқув – нотинчлик балосини тотдириб қўйди».

(Наҳл сураси, 112-оят)


Демак, Аллоҳнинг неъматлари, жумладан аёллар-оналар қадрланмайдиган, аксинча уларни золимлар томонидан ечинтириб хорланадиган мамлакатга Аллоҳ таоло шу дунёнинг ўзидаёқ очарчилик ва нотинчлик каби улкан балоларни юборар. Ҳатто Маккаи мукаррамадек энг муқаддас шаҳар аҳолисига ҳам - Аллоҳнинг неъматларига куфр келтирган пайтлари - очарчилик ва нотинчлик балосини юборган экан, бошқа диёрларни қўяверасиз.

ОЧАРЧИЛИК дегани давлат ва халқ иқтисоди барбод бўлишидир.

НОТИНЧЛИК эса қатағонлар, уруш-жанжаллар, мустамлакачи кучлар бостириб келиб ҳаммаёқни вайрон қилиши, террор балоси ва ҳоказо…

Аллоҳ Ўзи ночор аҳволда қолган мусулмон халқларга нажоту нусрат берсин.

Адолатли Парвардигор ҳеч бир қавмга заррача зулм қилмайдиган Зот.

Бироқ, кўпчилик одамларнинг ўзларига ўзлари бало орттириб оладиган одатлари бор.

Ана шу балолардан бири ўзлари каби инсонларга золимлар тажовуз қилганини кўриб туриб, зулмни инкор қилмай ўтиб кетаверишларидир. Бу шундай балоки, зулм қаршисида сукут сақлаб турганларни ҳам уриб кетадиган балодир.


Аллоҳ таоло бу балодан ҳам огоҳлантириб қўйган:

«Ҳамда сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) балодан сақланингиз! Ва билингизки, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир».

(Анфол сураси, 25-оят)


Расули акрам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ўз умматларини огоҳлантириб айтадилар:

«Аллоҳга қасам ичиб айтаман, яхшиликка буюринглар, мункар (ҳаром ва зулму туғёнлар)дан қайтаринглар, золимнинг икки қўлини қаттиқ тортиб зулмдан қайтаринглар, уни ҳаққа мажбуран итоат қилдиринглар, (хоҳласаю хоҳламаса) ҳақ билан чекланишга мажбур қилинглар! Агар шундай қилмасангизлар Аллоҳ сизларнинг бошингизга шундай азоб юборадики, ўшанда сизлар У Зотга дуо-илтижо қиласизлар, бироқ дуоларингиз қабул қилинмайди».

(Абду Довуд, Термизий ва бошқа муҳаддислар ривоят қилганлар)


ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЁЛЛАР ҲАҚИДА НИМА ДЕГАНДИЛАР ?

Дунёда аёлларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламчалик ҳеч ким эъзозламаган.

У зотнинг бу борадаги суннатлари, ҳадиси шарифлари жуда ҳам кўп.

Қуйида айримларини қисқа-қисқа тарзда эслаб ўтамиз:

«Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли-оиласига яхши бўлганларингиздир. Мен сизларнинг ичингизда аҳли-оиласига энг яхши муомалада бўлган инсонман».

(Имом Термизий ривоятлари)


«Аёлларга яхшилик қилинглар…».

(Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари)


«Эй Аллоҳ, мен икки заиф хилқат – етимлар ва аёллар ҳаққини жуда ҳам қаттиқ ҳимоя этишни истайман».

(Имом Аҳмад ривоятлари)


Ушбу ҳадиси шариф шарҳида имом Муновий айтадилар:

«Етимлар ва аёллар каби жуда ҳам заиф ҳолатда қоладиган инсонларга нисбатан Аллоҳ таолонинг инояти – ҳифзу ҳимояси кўпроқ бўлади, уларга зулм қилган кимсалардан Аллоҳ таоло интиқом олиши, уларга зулм қилганларга азоб бериши қаттиқроқ бўлади…».
?Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!?
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ