QUR'ON VA SUNNAT

@quronvasunnat Нравится 25

Сиз бу гуруҳда қуръон ва суннатдан фойдали видео лавҳалар, дуолар, фойдали насихатларни кузатиб боришингиз мумкин.
👇
@quronvasunnatbot

Бизнинг расмий каналимиз
👇
http://Youtube.com/QURONVASUNNATTV
реклама учун мурожаат👇
@qvs_rk
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Семья и дети
Добавлен в индекс
03.09.2017 13:03
19 Jul 2018, 04:30 (460 дней назад)
#Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар (бир йилга мўлжалланган)

187. #Мулойим ва меҳр-шафқатли бўлиш

188. #Табассум қилиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу хусусдаги одатлари ҳақида

189. #Кўп кулишдан қайтарганликлари

Аллоҳ таоло айтади:
«فَبِمَا رَحْمَةٍ مِّنَ اللّهِ لِنتَ لَهُمْ وَلَوْ كُنتَ فَظًّا غَلِيظَ الْقَلْبِ لاَنفَضُّواْ مِنْ حَوْلِكَ»
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам),Аллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, бағри тош бўлганингизда эди, албатта атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар». (Оли Имрон: 159).
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللَّهَ رَفِيقٌ يُحِبُّ الرِّفْقَ فِي الأَمْرِ كُلِّهِ» (متفق عليه).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Албатта Аллоҳ ҳалим, ҳар бир ишда ҳалимликни яхши кўрувчи Зотдир» (Муттафақун алайҳ).
عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِلأَشَجِّ أَشَجِّ عَبْدِ الْقَيْسِ: «إِنَّ فِيكَ خَصْلَتَيْنِ يُحِبُّهُمَا اللَّهُ الْحِلْمُ وَالأَنَاةُ» (رواه مسلم).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдулқайс қабиласилик Ашажга: «Сизда Аллоҳ яхши кўрадиган иккита хислат – ҳалимлик ва оғир-босиқлилик бор», дедилар (Имом Муслим ривояти).
عَنْ عَائِشَةَ زَوْجِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ الرِّفْقَ لا يَكُونُ فِي شَيْءٍ إِلاَّ زَانَهُ وَلا يُنْزَعُ مِنْ شَيْءٍ إِلاَّ شَانَهُ» (رواه مسلم).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мулойимлик қай бир нарсада бўлса уни зийнатли қилади, қай бир нарсадан суғурилган бўлса уни айбли қилади» (Имом Муслим ривояти).
عَنْ جَرِيرٍ بن عبد الله رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ يُحْرَمِ الرِّفْقَ يُحْرَمِ الْخَيْرَ» (رواه مسلم).
Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликдан маҳрум бўлибди» (Муслим ривояти).

Давомини ўқиш учун, «ссылка»га босинг...!
⬇️⬇️⬇️
Qur’on va sunnat – Telegraph
http://telegra.ph/Quron-va-sunnat-07-18-3

?Линкни босиб?« ?ИЛМ? » каналига обуна бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
Qur’on va sunnat
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَلا أُخْبِرُكُمْ بِمَنْ يَحْرُمُ عَلَى النَّارِ أَوْ بِمَنْ تَحْرُمُ عَلَيْهِ النَّارُ عَلَى كُلِّ قَرِيبٍ هَيِّنٍ سَهْلٍ» (رواه الترمذي). Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизларга дўзахга ҳаром бўладиган – ёки дўзах унга ҳаром бўладиган – одам ҳақида айтиб берайми?! (Одамларга ўзини) яқин тутувчи, мулойим ва очиқкўнгил ҳар…