QUR'ON VA SUNNAT

@quronvasunnat Нравится 23

Сиз бу гуруҳда қуръон ва суннатдан фойдали видео лавҳалар, дуолар, фойдали насихатларни кузатиб боришингиз мумкин.
👇
@quronvasunnatbot

Бизнинг расмий каналимиз
👇
http://Youtube.com/QURONVASUNNATTV
реклама учун мурожаат👇
@qvs_rk
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Семья и дети
Добавлен в индекс
03.09.2017 13:03
18 Jul 2018, 04:41 (403 дня назад)
Умавийларнинг исломий даъватга бўлган муносабати

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ 

#ТАРИХ УМАВИЙЛАР

Умавийларнинг бу янги даъватга бўлган муносабати Қурайшдаги Бани Махзум ва Бани Ҳошим каби бошқа оилаларнинг муносабатларидан фарқсиз эди. Масалан, Бани Ҳошимнинг бу даъватга бўлган муносабатига бир назар солайлик. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оиласи ва қариндошлари эди. Жоҳилиятда кенг тус олган тарафкашликни эътиборга олиб қарасак, Бани Ҳошим уларнинг обрўларини янада кўтарадиган ва уларни янада азиз қиладиган бу даъватни қўллаб-қувватлаб, бу Ҳошимий Пайғамбарнинг орқасида туришлари керак эди. Тўғри, ҳақиқатдан ҳам улар баъзи ўринларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнида турдилар. Бу воқеаларнинг энг машҳури кофирлар уларни Бани Ҳошим дарасида иқтисодий қуршовга олишгани бўлса керак. Лекин умумий қараганда бу борада улар иккига бўлинишган эди:  баъзилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қўллаб-қувватлаган бўлса, баъзилар унга қарши, кимлардир унга иймон келтирган бўлса, қолганлари унга кофир бўлган эди. 

Давомини ўқиш учун, «ссылка»га босинг...!
⬇️⬇️⬇️
Qur’on va sunnat
http://telegra.ph/Quron-va-sunnat-07-17-4

?Линкни босиб?« ?ИЛМ? » каналига обуна бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
Qur’on va sunnat
Бу борада уларнинг Маккадаги бошқа оилалардан ҳеч қандай фарқи йўқ эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Абу Лаҳаб Бани Ҳошимдаги кофирларнинг энг катта номояндаларидан бири эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даъватни ошкора қилганларидаёқ исломга қарши адоватини кўрсатди. Ўзи қарши чиққани етмагандек, одамларни ҳам у кишига эргашишдан тўсиш йўлида қўлидан келган бор ҳийла-найрангини ишга солди. Хотини Умму Жамил бинти Ҳарб Умавийя, икки ўғли Утба ва Утайбалар ҳам бу ишларда унинг…