QUR'ON VA SUNNAT

@quronvasunnat Нравится 22

Сиз бу гуруҳда қуръон ва суннатдан фойдали видео лавҳалар, дуолар, фойдали насихатларни кузатиб боришингиз мумкин.
👇
@quronvasunnatbot

Бизнинг расмий каналимиз
👇
http://Youtube.com/QURONVASUNNATTV
реклама учун мурожаат👇
@qvs_rk
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Семья и дети
Добавлен в индекс
03.09.2017 13:03
18 Jul 2018, 04:41 (396 дней назад)
БАҲОСИ – ЖАННАТДИР! (ШАЙХ АБДУЛМАЛИК ҚОСИМ) (3)

#Давоми

Олтин сўзлар: Қийматли нарсаларни йўқотиш ёки яқин қариндошлар вафоти сабабли таъзия билдирганлар кўп, бироқ, диний тарафдан бирон нарсани йўқотилганда таъзия билдирадиганлар йўқ. Аллоҳим, бизга динимизда мусибат берма ва дунёни биз учун катта қайғу айлама!
Юнус ибн Абдуллоҳ (раҳимаҳуллоҳ): «Нега мен хўрозим йўқолса қайғуга тушаману, намозимни ўқий олмасам қайғурмайман?!»– дер эди («Ҳилятул-авлия» 3/19, «Софватус-софваҳ» 3/307).
Иш, маошларнинг ортиши, мансабларнинг кўтарилиши ҳақида қайғуга ботган, кечаларни бедор ўтказган, ғамлари кўпайганидан кечалари уйқуси қочган, ўткинчи дунёнинг катта ва кичик ишлари учун тинмай ҳиммат ва нашот билан елиб-югурган, бироқ, жамоат билан намоз ўқимаган ва бундан қайғуга тушмаган, ҳатто, бунга касблар, эҳтиёжлар ва дунё ишларини сабаб қилиб кўрсатган биз таниган талайгина одам бор!
Севимли дўстим!
Сиз ором лаззати ва иссиқ кўрпадан воз кечиб, ётоғингиздан сакраб турасиз ва муаззин билан бирга калималарни пичирлайсиз. Зулматли қоронғу ва қаҳратон совуқда сокин одимлар билан бомдод намози сари йўлга тушасиз.
Аллоҳ сизни савоблардан маҳрум этмасин, қадамларин-  гизга ҳасанотлар ёзсин…  Мен сизга бу Умматнинг пайғам- бари соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Зулматларда масжид сари одим отганларга Қиёмат кунидаги тўкис нурдан хуш-  хабар беринглар!» (Абу Довуд ва Термизий ривояти)– деб айтган буюк ажрдан хушхабар берайин!

Давомини ўқиш учун, «ссылка»га босинг...!
⬇️⬇️⬇️
Qur’on va sunnat
http://telegra.ph/Quron-va-sunnat-07-17-3

?Линкни босиб?« ?ИЛМ? » каналига обуна бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
Qur’on va sunnat
Шайтон олдида мағлуб бўлманг ва ўрнингиздан туриш- дан тараддудланманг. Кенглиги Еру Осмонларча келадиган ва тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннат сари юринг. У ерда кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон хаёлига келмаган неъматлар бор… Аллоҳ сизни мақсадларингизга эриштирсин ва жойин- гизни жаннатда қилсин! Мусулмон дўстим! Келинг, салаф солиҳ зиммаларида масъулиятлар бўлишига қарамай тоат-ибодатларга қандай эътибор берганига бир боқайлик. Мана бу Қози Абу Юсуф (раҳимаҳуллоҳ) қозилик мансабига ўтиргач…