QUR'ON VA SUNNAT

@quronvasunnat Нравится 16

Сиз бу гуруҳда қуръон ва суннатдан фойдали видео лавҳалар, дуолар, фойдали насихатларни кузатиб боришингиз мумкин.
👇
@quronvasunnatbot

Бизнинг расмий каналимиз
👇
http://Youtube.com/QURONVASUNNATTV
реклама учун мурожаат👇
@qvs_rk
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Семья и дети
Добавлен в индекс
03.09.2017 13:03
18 Jul 2018, 04:40 (337 дней назад)
Бу кўзларни унутмайман…

#Аёл

Француз қиз сабабли тавба қилган аёл қиссаси
Шайх Муҳаммад Маснаднинг "Аллоҳга қайтган қизлар" рисоласидан
Вадуд Аҳмад таржимаси.
Мисрлик Сузи Мазҳар йигирма йилдан бери Аллоҳнинг ҳақ динига чақириш йўлида юрган даъватчи аёл. Унинг исми Аллоҳга қайтиб, тавба қилган санъаткор аёлларнинг исмлари билан боғлиқ, шунингдек, улар орасида Исломиятга даъват борасида анчайин аҳамиятли ўрни бор. Сузи ўз тавбаси ҳақидаги қиссасини шундай ҳикоя қилади:
"Университетни адабиёт факулътети журналистика бўлимини тамомлаганман. Бувимнинг қўлида вояга етдим. Санъат устаси, артист Аҳмад Мазҳар амаким бўлади. Кўп вақтларимни театр ва концертлар томошасида ўтказардим. Эркинлик ва ҳурлик деб аталмиш тушунча билан атрофимдаги ҳайвоний кўзлар олдида ўзимни жамолимни кўз-кўз қилиб юрар эдим. Бувим менга қаттиқ турмасдилар. Ота-онам ҳам шу каби эдилар. Ўзи кўпгина зодагон одамлар ва уларнинг фарзандлари шу каби ҳаёт кечиришади. Улар ҳайвонлар каби, балки, улардан баттароқ бўлган турмушда яшашади.
Ҳақиқатда, Ислом ҳақида унинг номидан бошқа ҳеч нарсани билмас эдим. Лекин, мол-дунё ва обрў-эътиборли бўлсамда, менда бир нарсадан қўрқув бор эди… Мен газ ва электрдан чиқадиган ёнғинлардан жуда қўрқардим. Аллоҳ мени қилаётган маъсиятларим туфайли бир куни ўтда ёндириб юборади деган гумон мени қўрқитарди. Эртага Аллоҳнинг азобидан қандай нажот топаркинман, деб ичимда ўйлардим. Баъзида, виждонимнинг бу каби маломатларидан қочиб уйқуга ғарқ бўлар, баъзида эса театр ёки кинога чиқиб кетардим.

Давомини ўқиш учун, «ссылка»га босинг...!
⬇️⬇️⬇️
Qur’on va sunnat
http://telegra.ph/Quron-va-sunnat-07-17

👇Линкни босиб👇« 📗ИЛМ📗 » каналига обуна бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
Qur’on va sunnat
Вақти соати етиб, турмушга чиқдим. Турмуш ўртоғим билан "асал ойи" ни ўтказиш учун Францияга, Парижга саёҳат қилдик. Сафарда бир нарса мени эътиборимни тортди. Римда юрган чоғимизда Ватиканда бўлгандик. Рим Папасининг музейига кирмоқчи бўлганимизда, эшикбон эгнимга катта қора халат кийиб олишимни, акс ҳолда киргизмаслигини айтиб туриб олганди… Улар ўзларининг бузилган диёнатларини мана шундай ҳурматлашади… Шу онда пичирлаб, ўзимга савол бердим: "Бизга нима бўлди, Исломимизни шунчалар ҳурмат қилмай, беэътибор…