QUR'ON VA SUNNAT

@quronvasunnat Нравится 24

Сиз бу гуруҳда қуръон ва суннатдан фойдали видео лавҳалар, дуолар, фойдали насихатларни кузатиб боришингиз мумкин.
👇
@quronvasunnatbot

Бизнинг расмий каналимиз
👇
http://Youtube.com/QURONVASUNNATTV
реклама учун мурожаат👇
@qvs_rk
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Семья и дети
Добавлен в индекс
03.09.2017 13:03
17 Jul 2018, 16:44 (427 дней назад)
​​​​​БЎЛГАН ВОҚЕА

Бу йигитнинг исми Фараж Арибий. Ливиянинг Аждабия шаҳридан..
Кампир ҳар ой бир марта дорихонага келар ва керакли дорисини олиб кассирга, кулиб турган, мулойим ва одобли бу йигитга юзланарди.
Кампир ҳар сафар бу йигитни кўрганда қалби севинчга тўлар ва унга доимгидек йигирма динорни узатарди. Сўнг дорини олиб, уйига равона бўларди. Бу ҳолат мана шундай бир неча йиллар давом этди.
Кейинги ой йигит ғаддор жиноятчилар қўлида ҳалок бўлди.
Бир кун кампир яна дорихонага келди. Дорисини олиб касса сари юзланди. Лекин йигит кўринмади. У ҳақда сўрамоқчи бўлиб турганди, кассадаги янги сотувчи: "Нима бу, ҳожи она?" дея овозини кўтарди. Кампир: "Дорининг пули - йигирма динор, болам", деди. Кассир: "Бунинг нархи 200 динор, она", деди. Кампир таажжубланиб деди: "Қизиқ, уч йилдан ошдики, бу дорини йигирма динордан сотиб оламан. Олдинги кассир қани?".
"Аллоҳ раҳматига олсин, вафот қилди, ҳожи она", дея жавоб қилди йигит ва касса дафтарини варақлашга тушди. Маълум бўлишича, марҳум йигит ҳар ой кампирнинг дориси учун ойлик маошидан 180 динор ажратиб келган.
Воқеадан хабар топган дорихона эгаси у йигит руҳи покига садақаи жория бўлиб турсин учун, кампирнинг дорисини аввалгидек 180 динор арзон, яъни 20 динорга сотишда давом этишга қарор қилди.
Аллоҳ, мен Сендан яхшиликлар қилишни, ёмонликлардан узоқ бўлишни, муҳтожларни яхши кўришни ва Ўзинг севганинг, рози бўлганингга муваффақ айлашингни сўрайман.
Аллоҳ, Фаражни шаҳидлар қаторида қабул қилгин!

Фотин Маҳмуд
---
ℹ️ 1 АҚШ доллари 1,37 Ливия динорига тенг.
?Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!?
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ