QUR'ON VA SUNNAT

@quronvasunnat Нравится 16

Сиз бу гуруҳда қуръон ва суннатдан фойдали видео лавҳалар, дуолар, фойдали насихатларни кузатиб боришингиз мумкин.
👇
@quronvasunnatbot

Бизнинг расмий каналимиз
👇
http://Youtube.com/QURONVASUNNATTV
реклама учун мурожаат👇
@qvs_rk
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Семья и дети
Добавлен в индекс
03.09.2017 13:03
17 Jul 2018, 04:01 (365 дней назад)
Умар розияллоҳу анҳу: Умар Форуқнинг баъзи хислатлари (4)

Исмоил Муҳаммад Яъқуб 

#ТАРИХ #УМАР ХУЛАФОИ РОШИДИНЛАР


Ҳалимлиги

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Уяйна ибн Ҳисн Мадинага келиб, жияни Ҳур ибн Қайснинг уйига тушди. Ҳур Умар розияллоҳу анҳу ўзига яқин оладиган кишилардан эди. Зотан Умарнинг мажлислари ва кенгашларида асосан қорилар иштирок этар, бунда уларнинг ёшлари орасидаги фарқ эътиборга олинмас эди. Уяйна жиянига: “Эй жиян, сенинг амирга яқинлигинг бор экан, унинг ҳузурига киришимга изн сўрай оласанми?”, деди. Ҳур Уяйна учун изн сўраган эди, Умар розияллоҳу анҳу унинг киришига изн берди. Уяйна Умар ҳузурига кира солиб: “Ҳой Ибн Хаттоб, қасамки, сен бизни мўл-кўл бойликлар билан сийламаяпсан, бизга адолат билан ҳукм қилмаяпсан”, деди. Умар ғазабланиб, унинг таъзирини бериб қўймоқчи бўлганида Ҳур унга: “Эй амирулмўъминин, Аллоҳ таоло пайғамбарига: “Кечиримли бўлинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг!” [Аъроф: 199] деган. Бу ҳам ўшандай жоҳиллардан”, деди. Аллоҳга қасамки, Умар ушбу оятни эшитиб таққа тўхтади, у Аллоҳнинг китобида келган нарсада тўхтарди[1]. Мазкур ояти каримани эшитибоқ Умарнинг ғазаби тинди ва уни бахилликда айблаш билан хулқини ва зулм билан тақсим қилишда айблаб динини камситган кимсадан юз ўгирди.

Давомини ўқиш учун, «ссылка»га босинг...!
⬇️⬇️⬇️
Qur’on va sunnat
http://telegra.ph/Quron-va-sunnat-07-16-3

👇Линкни босиб👇« 📗ИЛМ📗 » каналига обуна бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
Qur’on va sunnat
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Шомда Жобияда хутба қилганида моллар, уларнинг тақсими ва бошқа ишлар ҳақида сўзлаб, жумладан шундай деди: “Мен сизларга Холид ибн Валид ҳақида маъзурлигимни айтмоқчиман. Мен унга бу молларни заиф муҳожирларга сақлаб қўйишини буюргандим, у куч-қувватли, обрўли ва тилли кишиларга бериб юборибди. Мен уни бўшатдим ва ўрнига Абу Убайда ибн Жарроҳни амир қилдим”. Шунда Амр ибн Ҳафс ибн Муғийра туриб: “Эй Умар, қасамки, сен маъзур эмассан. Сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам…