QUR'ON VA SUNNAT

@quronvasunnat Нравится 22

Сиз бу гуруҳда қуръон ва суннатдан фойдали видео лавҳалар, дуолар, фойдали насихатларни кузатиб боришингиз мумкин.
👇
@quronvasunnatbot

Бизнинг расмий каналимиз
👇
http://Youtube.com/QURONVASUNNATTV
реклама учун мурожаат👇
@qvs_rk
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Семья и дети
Добавлен в индекс
03.09.2017 13:03
17 Jul 2018, 04:01 (397 дней назад)
Жоннинг ўз эгаси устидаги ҳақлари

(28-ҚИСМ)

#Инсоф #Илм

Инсон Аллоҳ таолонинг махлуқи ва мулкидир. Шундай экан, у ўз жонида тасарруф қилишда фақат Яратувчиси ва Хожасининг истак-иродаси ва изнига мувофиқ ҳаракат қилиши, Аллоҳ таоло буюрган ўринларга жонини фидо ва қурбон қилишга, Аллоҳ таоло тийилишга буюрган ўринларда ўзини тийишга тайёр бўлиши лозим. Банда ўз жисмини риоя ва муҳофаза қилишга маъмур, қиёмат куни Яратувчиси ҳузурида жони ва жисмини нима ишларда қаритгани, улар билан Аллоҳ таолодан тақво қилганми, йўқми эканидан масъулдир.
Аллоҳ таоло айтади:
«Ўзингизни ўлдирмангиз! Албатта Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган зотдир» (Нисо: 29).
«У бу динда сизларга бирон хараж-танглик қилмади» (Ҳаж: 78).
«Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди» (Бақара: 185).
«Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди. (Ҳар кимнинг) қилган(яхши) амали ўзи учундир ва (ёмон) амали ҳам ўзининг бўйнигадир» (Бақара: 286).
«Ва ўзингизни ҳалокатга ташламанг!»[1] (Бақара: 195).
«Ҳар бир жон ўзи (ҳаёти-дунёда) касб қилган амали сабабли (дўзахда) ушлангувчидир»[2](Муддассир: 38).
«(Аммо то Менинг фармоним бўлмагунча) уларни тўхтатиб (дўзахга ташламай) туринглар! Чунки улар (аввал ҳаёти дунёда қилиб ўтган куфру исёнлари тўғрисида) сўралгувчидирлар»(Вас-соффат: 24).

Давомини ўқиш учун, «ссылка»га босинг...!
⬇️⬇️⬇️
Qur’on va sunnat
http://telegra.ph/Quron-va-sunnat-07-16-2

?Линкни босиб?« ?ИЛМ? » каналига обуна бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
Qur’on va sunnat
Абу Барза ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни банда умрини қаерда ўтказгани ҳақида, илмини нимага ишлатгани ҳақида, молини қаердан топиб, қаерга сарф қилгани тўғрисида ва жисмини қайси ишларда қаритгани ҳақида сўралмагунча унинг қадами силжимайди» (Термизий ривояти, Саҳиҳут-тарғиб: 122). Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ривоятида: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қиёмат куни банда тўртта нарсадан: умрини нималарга сарфлагани…