QUR'ON VA SUNNAT

@quronvasunnat Нравится 16

Сиз бу гуруҳда қуръон ва суннатдан фойдали видео лавҳалар, дуолар, фойдали насихатларни кузатиб боришингиз мумкин.
👇
@quronvasunnatbot

Бизнинг расмий каналимиз
👇
http://Youtube.com/QURONVASUNNATTV
реклама учун мурожаат👇
@qvs_rk
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Семья и дети
Добавлен в индекс
03.09.2017 13:03
16 Jul 2018, 10:34 (346 дней назад)
​​Осон, аммо кўпчилик қила олмайдиган амал

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.
БИРИНЧИСИ, ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.
ИККИНЧИСИ, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади”, дедилар.
Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: “Ё Аллоҳнинг Расули! Нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?” деб сўрашди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди”, деб жавоб бердилар (Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашишимизга тавфиқ ато этсин!
 
Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади
Дўстларингизга ҳам эслатинг!
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ