QUR'ON VA SUNNAT

@QURONvaSUNNAT Нравится 13

Сиз бу гуруҳда қуръон ва суннатдан фойдали видео лавҳалар, дуолар, фойдали насихатларни кузатиб боришингиз мумкин.
👇
@quronvasunnatbot
Бизнинг расми каналимиз
👇
https://www.youtube.com/channel/UCammdnhHVoxp5mRR4n2Q99A
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Другое
Добавлен в индекс
03.09.2017 13:03
Последнее обновление
19.03.2019 22:01
реклама
Searchee Bot
Каталог из 270 000 Telegram-каналов с поиском внутри бота.
@ChatKeeperBot
Самый популярный бот-модератор в русском Телеграм.
СысоевFM - канал о ресторанах
Самый популярный канал о еде со скидками в ресторанах.
403 171
подписчиков
~166.8k
охват 1 публикации
~2m
дневной охват
~13
постов / день
41.4%
ERR %
55.67
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
428 упоминаний канала
2 упоминаний публикаций
190 репостов
SOF IYMON ☪️
MUSLIM MEDIA 🌙
⛥Qiziqarli👥Videolar⛥
⛥Qiziqarli👥Videolar⛥
SALOVATLAR
MUSLIM MEDIA 🌙
Qalbda Islom
SALOVATLAR
🍃Islomga Oshno Qalblar🍃
🌹Islomdagi Dindoshim🌹
🌹Islomdagi Dindoshim🌹
Зулматлардан Нурга
SALOVATLAR
SUNNAT va FARZ
Namanganliklar🇺🇿
IYMON
The Secret
Qalbda Islom
Qalbda Islom
IYMON
SALOVATLAR
OYATLAR
💗ÝŪRÂK💗
💗ÝŪRÂK💗
👑sᴜᴘᴇʀ ᴍɪx👑
UY MOSHINA BOZOR
ONLINE SHOPPING UZB
Universal Channel
The Secret
SALOVATLAR
ОМАD SIRI ACADEMY
Muhammad s.a.v. izdoshlari
IYMON
Каналы, которые цитирует @QURONvaSUNNAT
👑ELEGANT BEST MEBEL👑
Qalbda Islom
Зулматлардан Нурга
👑ELEGANT BEST MEBEL👑
IYMON
Vip Brand (Rasmiy kanal)
Chinniuz (rasmiy kanal)
👑ELEGANT BEST MEBEL👑
Qalbda Islom
IYMON
Vip Brand (Rasmiy kanal)
Vip Brand (Rasmiy kanal)
Vip Brand (Rasmiy kanal)
👑ELEGANT BEST MEBEL👑
🎁SOVG'ALAR🎁
Vip Brand (Rasmiy kanal)
STRAUS-HOUSE-CHANNEL
Chinniuz (rasmiy kanal)
👑ELEGANT BEST MEBEL👑
Vip Brand (Rasmiy kanal)
👑ELEGANT BEST MEBEL👑
🍀Iymonli Qalblar
Nusrat Yo‘li
Vip Brand (Rasmiy kanal)
Chinniuz (rasmiy kanal)
Vip Brand (Rasmiy kanal)
Chinniuz (rasmiy kanal)
Chinniuz (rasmiy kanal)
IYMON
Chinniuz (rasmiy kanal)
👑ELEGANT BEST MEBEL👑
Arabismda
Chinniuz (rasmiy kanal)
Qalbda Islom
Vip Brand (Rasmiy kanal)
👑ELEGANT BEST MEBEL👑
Chinniuz (rasmiy kanal)
Зулматлардан Нурга
Chinniuz (rasmiy kanal)
🌹D.Rajabova🌹 SHE'RLARI✍
🎁SOVG'ALAR🎁
GOZAL QIROATLAR
Vip Brand (Rasmiy kanal)
MANGULIKKA SAFAR
Chinniuz (rasmiy kanal)
Vip Brand (Rasmiy kanal)
Chinniuz (rasmiy kanal)
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
QUR'ON VA SUNNAT 19 Mar, 07:35
#Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар (бир йилга мўлжалланган)

197

#Тақиқланган сўзлар ҳақида
ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺑْﻦِ ﻋُﻤَﺮَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻬُﻤَﺎ ﻗَﺎﻝَ ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ : ‏« ﺃَﻳُّﻤَﺎ ﺍﻣْﺮِﺉٍ ﻗَﺎﻝَ ﻷَﺧِﻴﻪِ ﻳَﺎ ﻛَﺎﻓِﺮُ ﻓَﻘَﺪْ ﺑَﺎﺀَ ﺑِﻬَﺎ ﺃَﺣَﺪُﻫُﻤَﺎ ﺇِﻥْ ﻛَﺎﻥَ ﻛَﻤَﺎ ﻗَﺎﻝَ ﻭَﺇِﻻَّ ﺭَﺟَﻌَﺖْ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ‏» ‏( ﺃﺧﺮﺟﻪ ﻣﺴﻠﻢ ‏) .
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қай бир киши биродарига: «Эй кофир!» деса, улардан бири ўша (сўзнинг гуноҳи) билан қайтади. Агар у айтганидек бўлса хўп, акс ҳолда (кофирликка нисбат бериш унинг ўзига) қайтади (гўёки ўзини ўзи кофирга чиқарган бўлади)» (Муслим ривояти).
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺫَﺭٍّ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﺃَﻧَّﻪُ ﺳَﻤِﻊَ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻳَﻘُﻮﻝُ ‏« ﻣَﻦْ ﺩَﻋَﺎ ﺭَﺟُﻼً ﺑِﺎﻟْﻜُﻔْﺮِ ﺃَﻭْ ﻗَﺎﻝَ ﻋَﺪُﻭَّ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﻭَﻟَﻴْﺲَ ﻛَﺬَﻟِﻚَ ﺇِﻻَّ ﺣَﺎﺭَ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ‏» ‏( ﺃﺧﺮﺟﻪ ﻣﺴﻠﻢ ‏) .
Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким бир кишини «кофир» деб чақирса ё «Аллоҳнинг душмани» деса-ю у одам ундай бўлмаса, (ўша гапи) ўзига қайтади» (Муслим ривояти).
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺍﻟْﻤَﻠِﻴﺢِ ﻋَﻦْ ﺭَﺟُﻞٍ ﻗَﺎﻝَ ﻛُﻨْﺖُ ﺭَﺩِﻳﻒَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻓَﻌَﺜَﺮَﺕْ ﺩَﺍﺑَّﺔٌ ﻓَﻘُﻠْﺖُ ﺗَﻌِﺲَ ﺍﻟﺸَّﻴْﻄَﺎﻥُ ﻓَﻘَﺎﻝَ : ‏« ﻻ ﺗَﻘُﻞْ ﺗَﻌِﺲَ ﺍﻟﺸَّﻴْﻄَﺎﻥُ ﻓَﺈِﻧَّﻚَ ﺇِﺫَﺍ ﻗُﻠْﺖَ ﺫَﻟِﻚَ ﺗَﻌَﺎﻇَﻢَ ﺣَﺘَّﻰ ﻳَﻜُﻮﻥَ ﻣِﺜْﻞَ ﺍﻟْﺒَﻴْﺖِ ﻭَﻳَﻘُﻮﻝُ ﺻَﺮَﻋْﺘُﻪُ ﺑِﻘُﻮَّﺗِﻲ ﻭَﻟَﻜِﻦْ ﻗُﻞْ ‏« ﺑِﺴْﻢِ ﺍﻟﻠَّﻪِ ‏» ﻓَﺈِﻧَّﻚَ ﺇِﺫَﺍ ﻗُﻠْﺖَ ﺫَﻟِﻚَ ﺗَﺼَﺎﻏَﺮَ ﺣَﺘَّﻰ ﻳَﻜُﻮﻥَ ﻣِﺜْﻞَ ﺍﻟﺬُّﺑَﺎﺏِ ‏» ‏( ﺭﻭﺍﻩ ﺃﺑﻮ ﺩﺍﻭﺩ ﻭﺃﺣﻤﺪ ‏) .
Абул-Малиҳдан ривоят қилинади, у бошқа бир кишидан ривоят қилади: Мен уловда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларига мингашиб кетаётган эдим, улов қоқилиб кетди. Шунда мен: «Шайтон ўлгур», деган эдим, у зот: «Шайтон ўлгур» демагин. Чунки ундай десанг, шайтон катталашиб, (шишиб) уйдек бўлиб кетади ва: «Куч-қувватим билан уни енгдим», дейди. Унинг ўрнига сен: «Бисмиллаҳ» дегин, шундай десанг шайтон кичрайиб пашшачалик бўлиб қолади», дедилар (Абу Довуд ва Аҳмад ривоятлари).
Шарҳ:
Мусулмон киши ҳар бир айтган гапига ҳисоб беради ва ё ажрга ё гуноҳга эришади. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айрим сўзлардан қайтарганлар ва айримларининг ўрнига нима дейиш кераклигини ўргатганлар.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1. Мусулмон кишини «Эй кофир!» «Эй Аллоҳнинг душмани!» дейиш мумкин эмас;
2. Бу сўзлар ноҳақ айтилган бўлса, айтувчисининг ўзига қайтиб келади;
3. «Шайтон ўлгур» ёки шу қабилдаги сўзни демаслик керак, бунинг ўрнига «Бисмиллаҳ» дейиш лозим.
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
•┈•┈•┈•┈•❁❄️❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
QUR'ON VA SUNNAT 19 Mar, 07:35
📓 Фиқҳул муяссар/ Намоз китоби (2- китоб).

📖 1-боб: Намознинг фазли ва унинг вожиб эканлиги ҳақида.

🔢 13-дарс.

🗣 Абу Муовия.


⬇️⬇️⬇️
•┈•┈•┈•┈•❁❄️❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна бўлинг!👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
Attached file
QUR'ON VA SUNNAT 19 Mar, 07:35
Жаннатиларнинг сифатлари ҳақида

#Фатволар

Савол:
Жаннат аҳлининг сифатларига оид баъзи далилларни топишга ҳаракат қилдим. Уларга кўра, жаннатда мўминнинг бўйи Одам алайҳиссаломникидек олтмиш зиро – тўқсон фут, ҳусни Юсуф алайҳиссаломнидек, ёши Ийсо алайҳиссаломникидек ўттиз ва ўттиз уч орасида, овози Довуд алайҳиссаломники каби хушовоз, афв ва кечиримлилиги Яъқуб алайҳиссаломнинг афвидек, сабри Айюб алайҳиссаломникидек, ахлоқи ва одатлари эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламникидек бўлар экан. Мазкур сифатлар қай даражада ҳақиқатга яқин?

Жавобни билиш учун, ссылкага босинг...!
⬇️⬇️⬇️

https://telegra.ph/Quron-va-sunnat-03-19

•┈•┈•┈•┈•❁❄️❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
Qur’on va sunnat
Жавоб: Алҳамдулиллаҳ. Жаннат аҳли жисмоний жиҳатдан қандай сифатларда бўлишлари борасида бир неча ҳадис келган. Шулардан баъзисига тўхталиб, тафсилотини айтиб ўтамиз. Аллоҳ таоло бизни ҳам жаннатлари билан сийласин! 1) Жаннатиларнинг бўйи олтмиш зиро бўлади. "Мўъжамул васит" (1/311) да "зиро" ҳозирги замон ўлчовида 64 см га тенг экани айтилган. Бунга далил Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинган ҳадис бўлиб, унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Аллоҳ Одамни Ўзининг суратида яратди. Бўйи…
QUR'ON VA SUNNAT 19 Mar, 07:31
🎁‼️ДИККАТ! АКЦИЯ!‼️🎁
Талабларига биноан
27-февралдан - 27-мартгача
🏥🔬Диагностик текширувга таклиф киламиз! 🌡🔬💊Энди Узбекистонда хам "Вип-рофес" аппарати! Россия олимлари томонидан космонавтлар учун ишлаб чикарилган. Бу аппарат 17та органни анализ килиб, унинг энергетик ресурс (запас) ва функсионал холатини хам аниклаб беради.✅ мутлако зиёнсиз.
❗️Асосийси аник натижа олинади, хеч кандай клиникаларда навбат пойлаб вакт сарфланилмайди ва катта пул талаб килмайди.
Психоэмоционал холатни аниклайди:
- ✅бош мия
- ✅куз
- ✅стресс
- ✅асаб холати

Органлар:
- ✅иммунитет
- ✅юрак кон томир системаси
- ✅Умурткани хамма кисмлари
- ✅упка
- ✅жигар
- ✅ошказон ичак
- ✅калконсимон без
- ✅буйрак
- ✅сийдик копи
- ✅матка, трубалар
- ✅простата бези
- ✅диск чурраси грижа
- ✅хар хил турдаги алергиялар
- ✅ут коп тошлари
- ✅ гижжа (паразитлар)
- ✅ турли хил инфексияалар(торч)

👨‍⚕️Малакали врач консультацияси бепул

🔮Соғлиғингизга эътиборсиз бўлманг!

Умумий нарх💰 150 000 сум

📩 Регистратсиядан утишни унутманг👇👇
☎️+998946355551

Jizzah filali ☎️ +998905169828
Манзил:Тошкент шахри Чилонзор
QUR'ON VA SUNNAT 18 Mar, 19:10
🌸 ҚИЗЛИЛАРГА МАСЛАҲАТ

Келган ўнта фазилати оз бўлган совчининг ичидан бир куёвни танлашдан кўра – қизингизга совчи қўймаган юзлаб куёвлар орасидан дини ва ахлоқи гўзалига айтиб берган минг марта афзал.

Ахир бу ҳам Умар розияллоҳу анҳунинг суннатидан эмасми?
"Қизимни таклиф қилсам-у, олмасалар-чи!?" - деб қўрқманг, саҳоба Умар ҳам икки кишига қизларини таклиф қилиб рад жавобини олдилар ва осмон узилиб ерга тушмади. Охири Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни куёв қилдилар. Ҳа, қизи (аммаси, холаси, синглиси) бахти учун ҳаракат қилганларга Аллоҳ таоло албатта Ўз фазлидан беради!

Албатта бу таклиф тушунадиган диндор оилаларларга қилинади. Диндорлардан бошқа оилаларга қилинмайди.

👉Қизингизни бахтли қилишга ҳаракат қилинг.
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
QUR'ON VA SUNNAT 18 Mar, 19:09
Абдуллоҳ домла ҳақида,

👇👇👇
https://youtu.be/RIE8rs5yl7o
QUR'ON VA SUNNAT 18 Mar, 16:52
​​🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
🌸🌸🌸🌸🌸🌸
✨Бир одам жаннатда сайр қилиб юрса юқоридан бир томчи сув томибди. У томчини
ифори шунчалар ёқимлилигидан бутун борлиқ
ажиб ифорга бурканди.
•• أمينة••
🌺Таажубда к,олган одам хайратдан юқорига боқарди.
Шу пайт фариштага савол берди.
"Бу қандек ифор бӯлди. Мен жаннатда бӯлсамда бундек ширин, ғаройиб ифорни хеч
қачон хидламаганман."..
🌴Фаришта аста жаннатий одамни қӯлларидан тутиб томчи томган томонга кӯтарилди. Юқорида у одамни жаннат ховлисиданда минг
баробар гӯзал ва хушбӯй ифорли жаннат турарди..
Унда бир одам ӯтирар эди.
🌹Шунда фаришта деди:..
"Сени жаннат ховлингга томган томчи ушбу мӯминни пешона териси эди."..
Шунда таажубда қолган одам сӯради:.

🍂"Мен хам шу мӯмин одам каби тириклигимда Аллоҳни буюруқларини сӯзсиз бажардим:..

●намоз ӯқидим..

●рӯзани қолдирмай тутдим...

●садақа ва яхшиликларни канда қилмадим.

🔹Уни мендан фарқи нимада.??
Нега унга. жаннатни олийси.?..
🌸Шунда фаришта деди:.
Тӯғри.. Аллоҳ хузурида хар иккингизни даражангиз бир аммо
✨"СУБХАНАЛЛОҲ"✨ни у мӯмин сендан бир неча марта кӯп айтган" ~ деди.
○🌼○🌼○🌼○
🔹Аллоҳга энг ёқувчи тӯрт
калима мавжуддир.Улар.
✨СубханАллоҳ✨
✨Алҳамдулиллаҳ✨
✨Ла Илаҳа Иллаллоҳ✨
✨BАллоҳу Акбар✨
•┈┈┈••🍃🌺🍃•┈┈┈•
☝️Роббим барча мӯмин мусулмонларни ӯзлари суйган яқинлари билан жаннатул Фирдасда жамла🤲

Дўстларизга тарқатинг бу ҳам бир ДАЪВАТ
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
QUR'ON VA SUNNAT 18 Mar, 15:48
#ОХИРИГАЧА_ЎҚИНГ!

ЗИЁВУДДИН РАҲИМ:

ДЕМАК, ҲИЖОБ МУАММОСИНИ ҲАЛ ҚИЛИШ УЧУН:

➖1. Аллоҳ таолога таваккул қилиш, Ўзига дуо қилиб, осон этишини сўраш.

➖2. Ҳижоб ҳақида кенг тарғибот ишларини олиб бориш. Муслима аёл ҳижобсиз юриши мумкин эмаслиги, мактабдаям, институтдаям, ишхонадаям ҳижоб ўраши шартлигини тушунтириш. Бу борада, аввало, шариат илмларини биладиган кишилар, айниқса, расмий имомлар жонбозлик кўрсатишлари лозим. Қолаверса, кўп ўқувчиларга эга “Кун.уз”, “Азон.уз”, “Ислом.уз”, “Меҳроб.уз”, “Мухлис.уз” сайтлари, таниқли блоггерлар фейсбук, телеграм каби тармоқларда ҳижоб масаласини тўхтовсиз ёритсалар ҳам натижа беради. Бундан ташқари ҳар ким ҳижоб ҳақида энг сара постларни баннер сифатида тарқатиши мумкин.

➖3. Қонунни яхши биладиганлар ҳижоб ўраш ҳар бир муслима аёл ҳақи эканини атрофлича тушунтириб беришлари сўралади.

➖4. Порталга, диний идора, диний қўмита ва бошқа ташкилотларга тинимсиз мурожаат қилавериш керак. “Бир-икки ёздим, фойдаси бўлмади”, деб қўл силташ тўғри эмас, назаримда. “Тома-тома кўл бўлур” деган ҳикматли гапни унутмайлик.
Бу йўлда ҳаммамиз бир бўлиб, бир ёқадан бошқа чиқариб, қўполлик қилмасдан, илм билан, одоб билан ҳаракат қилсак, Аллоҳ хоҳласа, масала ижобий ҳал бўлади.

© Зиёвуддин Раҳим

▪️БИЗНИНГ ҚЎШИМЧАЛАР:

Биринчи: Тарғибот ишлари нафақат расмий ижтимоий тармоқларда балки, бутун телевиденияларда, мактабларда, институтларда тадбирлар ўтказиб тушунтириш ишлари олиб борилмоғи лозим. Ҳижобга иффатга қарши бўлган ҳаёсизликка тарафдор бўлган динсиз директор, ўқитувчиларни тушунтириш ишлари олиб борилиши, ёки жазолар қўлланиши лозим. Диний тармоқларни кузатувчи инсонларнинг ҳисоби 200 мингга ҳам етмайди. Биз 30 миллион инсонларга ҳаё иффат ҳижоб масаласини тушунтиришимиз керак. Фақатгина икки юз минг инсонга эмас.

Иккинчи: Биз диний идорага мурожаат қилишимиз эмас, бизга диний идора мурожаат қилиши керак. Динни тушунтириб ҳаром ҳалолни ўргатиб бизга тавсия ва буйруқлар бериш диний идорани вазифаси эмасми? Диний идора миллатига динини ўргатиш, ҳалол ҳаромни кўрсатиши ҳижоб фарз эканлигини, ва бошқа ислом рукнларини вожиботларини ҳар бир ўзбекистон миллатига ўргатишлик учун ойлик олишябди. Фақат масжид имомларини ўрнини алмаштириш учун эмас.

Хабарларда сиёсий ерларда вазифасига лоқайд қанча масъуллар ишидан олинмоқда, ўрнига миллати равнақи учун тиришадиган масъуллар қўйилмоқда. Бу масалани биринчи диний идорадан бошлаш керак, ёки вазифасини бажаришсин ёки жойни бўшатишсин. Миллатимизнинг аксари Мусулмонмиз дейди лекин ИЙМОН КАЛИМАСИНИ тўғри айтишни ҳам маъноси ҳам билмайди. Аллоҳ ким, Росулуллоҳ ким деса жавоб беролмайди. Бошқа динни фарзу вожиботларини айтмаса ҳам бўлади. Бу нимани кўрсатади. Диний идора мутлақо вазифасини бажармаётганини кўрсатади.
Таъкидлаб яна айтамиз ё вазифасини бажарсин ё жойни бўшатсин. Олаётган маошини оқласин. Ҳукумат бекорга ойлик бермаябди.

▪️Яна бир нуқта. Динни фақат пул берганларга ўргатамиз дейишлик. Қайси Пайғамбарлар келиб сизларни жаннат йўлини кўрсатаман Аллоҳ юборган динни ўргатаман фақат менга фалончадан пул берасизлар, бермасаларинг ўргатмайман деб қайси пайғамбар айтди. Бирорта пайғамбар бирорта салаф ва халаф уламоларидан қилмадику бу ишни. Дин отамиздан қолган мулк эмаски пул олиб ўргатсак. Нега диний илмларни ўрганишликни қийинлаштирамиз. Базилар олдинги мутлоқ тақиқлардан ҳозирги яхшику деб айтиши мумкин. Биз ҳам айтамиз олдинги хатонинг зараридан бу хатони зарари камроқ. Барибир хатони хато дейиш керак, ва уни тузатишга ҳаракат қилиш керак. Шундагина ўнгланамиз.

Нега биз бу масалаларни айтмаймиз. Исломни обрўсидан, миллатимизни охиратдаги нажотидан, домлаларни обрўси муҳим бўлиб қолдими??? Аллоҳдан қўрқайлик. Динда таниш билиш қилишлик ҳаромдир. Қодир бўлиб жим ўтирган эртага Аллоҳни олдида жавоб беролмайди билинг.

Дўстларизга тарқатинг бу ҳам бир ДАЪВАТ
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
QUR'ON VA SUNNAT 18 Mar, 04:22
ҚАЙНОНАЛАР НИМА ҚИЛИШЛАРИ КЕРАК?

1. Қайнона келинини қизидек кўрсин. Ўз қизига қандай муомала қилса, келинига ҳам шундай муомалада бўлсин. Бу – қайтар дунё. Қилганимиз эртами-кечми, барибир ўзимизга қайтади.
Қайнона келинга “қизим” деса, уни ҳақиқатан қизидек кўрса, келин ҳам уни ўз онасидек суйиб ардоқлайди.
Келин хато қилганда, қайнона ўйлаши керак: “Бу хатони қизим содир этса, нима қилардим?” Табиийки, виждони шундай жавоб беради: “Бир оз ҳажлим чиқсаям, уни кечирган бўлардим. Келиним ҳам қизим ўрнида экан, қизимнинг нуқсон-камчиликларига қандай сабр қилсам, келинимнинг ҳам хатоларига шундай сабр этишим лозим”.

2. Қайнона ўзининг келинлик дамларини эсласин, янги ҳаёт бошлаётганда тортган қийинчиликларини унутмасин. Айни машаққатларни келини ҳам бошидан ўтказаётганини идрок этиб, унга қўлидан келган ёрдамини берсин.

3. Қайнона келинининг яхши муносабатларини фарқлаши, тақдирлаши, кўнглини кўтариб қўйиши ҳам керак. Яхши иш қилганида, “Офарин!”, “Шуни яхши ўйлабсиз!” дейиш унчалик қийин эмас.

4. Келиннинг хато-камчиликларини бошқалар олдида айтманг. У йўғида қариндош-уруғ, қўни-
қўшниларга ёмонламанг, келинингизни ғийбат қилманг. Унутманг: ўттиз икки тиш орасидан чиққан гап ўттиз икки маҳалллага достон бўлади.
Сиз келинни ёмонлаганингиз билан унинг хатолари камайиб қолмайди. Қайтага сиз билан орадаги ришта мўртлашиши, ҳатто узилиши ҳам мумкин. Чунки ҳеч ким бегоналар олдида изза бўлишни хоҳламайди.
Келиннинг хатоларини маҳаллага ёйишдан нима наф? Бу нарса кимга фойда келтиради? Бундай вазиятда келиннинг кўнгли совий бошлайди. Уям қайнонасининг камчиликларини бўрттириб айтишга киришади. Агар орага бир қўшмачи аралашса, тамом деяверинг. Бирни икки, ўнни йигирма қилиб гап етказади, оқибатда қайнона билан келин орасидан ола мушук ўтади.
Бахтли ҳаёт кечиришни истаган қайнона келинини одамларга ёмонламайди, унинг яхши томонларини айтади, келинидан розилигини билдиради.

5. Қайнона келиннинг ҳар битта ишига аралашиб, ҳамма нарсани ўзи айтганидек қилишни талаб этмасин. Фақат сўралганда, фикрини айтсин, маслаҳат берсин. “Мен ҳамма нарсани биламан, келинимнинг ақли ҳеч балога етмайди, ўғлим эса тушунмайди”, деб ўйлаган қайнона янглишади.
Қайноналар услуби “Қизим сенга айтаман, келиним сен эшит” қабилида бўлсин. Бунинг учун: “Қаранг, қизим, бу ишни хато қилдингиз. Бундай бўлмайди. Тўғриси мана шундай”, деб суҳбат давомида жойига қўйиб, “Мен янги келинлигимда...” деб ўзидан мисол келтириб гапирса, таъсирчан чиқади.

6. Қайнона келинни ота-онасидан, яқинларидан ажратишга ҳаракат қилмасин. Аксинча, қудалар
билан ришталарни боғлашга тарғиб этсин.

7. Келинга зуғум ўтказиб, бошида ёнғоқ чақаётган қайнона айни пайтда ўғлига ҳам жавр қилаётганини унутмасин. Чунки бундай пайтда ўғил онаси билан хотини орасида қолиб эзилади, она меҳри билан хотин севгиси ўртасида юраги тилка пора бўлади. Бу билан қайнона келинига ёмон кўрингани, ўғлини қийнагани қолади.
Дўстларизга тарқатинг бу ҳам бир ДАЪВАТ
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
QUR'ON VA SUNNAT 18 Mar, 04:19
🌸 Ассаламу алайкум 🌸
🌸 Ва Роҳматуллоҳи🌸
🌸Ва Барокатуҳ.
🌸

#ҲАЙРЛИ_ТОНГ🌤 Азизлар

🌼 Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

🌼 Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

🌼 Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!🤲🏻

#ТОНГГИ_ДУО⤵️
🔹 «Асбахнаа ва асбахалмулку лиллаҳ»
🔹 «Бутун мулклар Аллоҳники бўлган холда тонг оттирдик»

•┈•┈•┈•┈•❁❄️❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
QUR'ON VA SUNNAT 17 Mar, 19:10
Уйқунинг «ҳайлула», «қайлула» ва «айлула» деган турлари борлигини биласизми?
Ҳайлула – бомдод намозидан кейинги уйқу бўлиб, у ризқингизни тўсади.
Қайлула – пешин намозидан олдин (баъзан пешин намозидан кейин) қисқа уйқу бўлиб, фойдали бўлади.
Айлула – аср намозидан кейинги уйқу бўлиб, у турли касалликларка сабаб бўлади.

════ °❖◎❖◎❖°════
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг !!
📩ОБУНА:⏬

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
QUR'ON VA SUNNAT 17 Mar, 19:10
✅ ЭРТАГА ДУШАНБА!

📚Агар кодир булсангиз рузадорлар карвони билан бирга булинг! Агар кодир була олмасангиз - бошка диндошларимизга эслатинг .....Сиз билмайсизки сизнинг эслатишингиз сабаб, кимлар рузага койим булишини ...

🍀Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар
душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга)
кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор
бўлган ҳолимда кўрсатилишини
истайман» (Имом Термизий ривояти).
@quron_va_sunnat
⬇️⬇️⬇️ обуна бўлинг
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
QUR'ON VA SUNNAT 17 Mar, 13:26
Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим...
Қўрқувдан кўзимдан ёш оқди дув-дув.
Шундан буён юрак санчийди э, воҳ!
Томоғимдан ўтмай қолди хатто сув.

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим...
Ҳолатим тасвирин қилишим мушкул.
Гунохкор бандалар, осий кимсалар,
Оловда қоврилиб кетибди буткул.

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим...
Илонларга емиш унда бир хотин.
Билсам-ки зинокор эмиш у аёл,
Энди жаханнамга бўлибди ўтин.

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим...
Тарозидан урган кимса солар дод.
Бўғзи тўла ахлат, жиғилдони қум,
Бўғиқ товуш ила қиларди фарёд.

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим...
Порахўрга кишан симли чиғириқ.
Тўнғизлар танасин ғажийди бирдай,
Унинг йиғисида ғалат қичқириқ.

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим...
Ароқхўр кўксидан қоқилган ерга.
Оғзига қуйилар шайтон пешоби,
Танаси ўлжамиш баҳайбат шерга.

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим...
Бир зиқна бой ночор турарди, хайҳот!
Туяқуш сифатли махлуққа у ем,
Сабаби, бермаган эмиш хеч закот.

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим...
Оқпадар олчоқнинг азоби дахшат!
Қозон тўла ёғда қоврилар эди,
Отага тик боққан бандаи бебахт.

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим...
Сийнасидан сихга тортилган аёл.
Боласи болалар уйида ўсган,
Шу сабаб бошида шу азоб, шу ҳол.

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим...
Тилидан осилган бунда бенамоз.
Кечирим сўрашга айланмас тили,
Соқов кимса каби соларди уввос.

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим...
Ватанга хиёнат қилган бир хойин.
Танаси оловда, ўзи тошбўрон,
Дўзах ахли ичра қадри бир тийин

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим...
Ёлғончи, чақимчи, судҳўрлар бунда.
Етимга зулм қилган, ўликка ўкирган,
Ҳайкалга сиғинган кофирлар шунда
.

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
QUR'ON VA SUNNAT 17 Mar, 12:31
🛑 Диққат! Еғлашингиз мумкин

ОТА-ОНА ҲАҚИДА


#улашинг
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
Attached file
QUR'ON VA SUNNAT 17 Mar, 12:30
Мебел излаб юрибсизми❓😳
Сиз учун қулай шароит!😱
Дидингизга мос Мебелларни биздан топишингиз аниқ 😍
https://t.me/joinchat/AAAAAEBwEQ_UA3Mf0xmVJQ
QUR'ON VA SUNNAT 17 Mar, 12:30
СОЛИҲА ОНАНИНГ ҚИЗИГА БЕРГАН МАСЛАҲАТЛАРИ

Ривоят қилинишича, Асмо бинти Ҳорис келин бўлиб куѐв уйига – хожаси хонадонига
кетадиган кунда онаси Умома томонидан унга шундай насиҳат қилинди:
“Болажоним, севикли қизим, мени яхши тингла. Насиҳат ҳар кимга лозим. Ўгит ҳаммага зарур.Насиҳат билмаганга ўргатади, билганнинг эсига солади. Севикли қизим, агар бир қиз ота-онаси камбағаллиги учун эрга берилиши керак бўлса, сен ҳеч қачон узатилмасдинг. Чунки отанг жуда бадавлат, юқори мартаба эгаси. Сен шундай бир одамнинг қизисан!.. Лекин ҳаѐт бошқача. Аллоҳ бизларни яратган, биз учун ҳаѐт қонунларини белгилаган. Ҳар бир инсон Аллоҳ белгилаб берган қонунлар чегарасида умр ўтказади. Аллоҳнинг қонунига кўра, ҳаѐтга
қадам қўядиган вақт келганда, ҳар бир аѐл бир хожага, ҳар бир хожа бир аѐлга муҳтож бўлади.
Эркаклар хотинлар учун, хотинлар эркаклар учун яратилган. Бу қонунни ҳеч ким буза олмайди,
қиѐматга қадар давом этади.Шу сабаб сен туғилиб ўсган, вояга етган уйингдан, яйраб-яшнаб ўйнаб юрган ерингдан чиқиб ўзинг билмайдиган, нотаниш бир уйга, шунгача ўзинг яхши билмаган инсон уйига, ўзингники бўладиган уйга борасан. Суюкли қизим, кўзимнинг нури! Сен ул зотга (эрингга) шундай хизмат қил: сен унга ер бўлки, у сенга осмон бўлсин. Сен хожангга бир уй бўл, у сенга устун бўлсин! Қизим, энди сенга айтадиган ўгитларимга қулоқ сол, уларни доим ѐдингда тут:

1. Қаноат соҳибаси бўл. Ўз ҳолингга шукр қил. Эринг уйга нима олиб келса – хоҳ ейдиган, хоҳ киядиган нарса бўлсин – хушфеъллик, гўзал одоб билан қабул қил, эрингга ташаккур айт. Зеро, бахтли ҳаѐт кечиришнинг бир йўли ўз ҳолига шукр қилишдир. Ҳолига шукр қилмаган, нафсини тиймаган кишида қалб хотиржамлиги бўлмайди.

2. Эрингга итоат эт, “Қил” деганини қил, “Қилма” деганидан сақлан! Эринг билан суҳбатлашганда итоатли эканингни тушуниб олсин. Шунда Аллоҳ таоло сендан рози бўлади, уйингиз
саодат нуридан порлайди.

3. Эрингнинг кўзи тушадиган жойларга яхши эътибор бер: уй ичини, ташқарисини ниҳоятда тоза тут. Шундай қилки, хожангнинг кўзига биронта ҳам чиркин ер кўринмасин.

4. Уст-бошингни тоза тут. Эринг фақат хушбўйликни сезсин, димоғига ѐмон ҳид келмасин.
Чунки ѐмон ҳид эринг кўз ўнгида сенинг обрўйингни туширади, стенда на ирганишига сабаб бўлади.

5. Овқатни вақтида тайѐрла, овқатланиш вақтини зинҳор кечга сурма. Эринг қачон
овқатланишга ўрганган бўлса, ўша пайтга овқатингни ҳозирла. У келиши билан тезда дастурхон ѐз.
Шуни яхши бил: очлик киши жаҳлини тез чиқаради.

6. Ухлаш, уйғониш вақтини яхши билиб ол! Унинг ѐтиш пайти бўлса, ўрнини тайѐрлаб қўй.

7. Хожангнинг мулкига, ашѐларига жуда эътиборли бўл, унинг мол-дунѐсини яхши сақла, буюмларини авайлаб асра. Чунки унинг мулки сеникидир.

8. Эрингнинг қариндош-уруғларига ҳурмат кўрсат! Бу билан унинг эътиборини қозонасан. Яқинларини ҳурмат қилиш хожангни ҳурмат қилиш демакдир. Бу, эътибор қозониш учун жудаям муҳим.

9. Эрингнинг сирини бошқаларга айтма. Агар айтиб қўйсанг, ишончингни йўқотасан. Натижада
оиланг бузилади, ҳамжиҳатликка дарз кетади.

10. Эрингнинг динга тўғри келадиган барча буйруқларини адо эт, ҳеч қачон унга нисбатан
итоатсизлик қилма.

Шуни яхши бил: хожанг хафа бўлганида хурсанд бўлишдан, шодон пайтида хафа бўлишдан эҳтиѐт бўл. Чунки бу билан унинг қувончу дардига шерик эмаслигинг кўриниб қолади. Бу, фаҳм-фаросатсиз, тарбиясиз одамлар ишидир”.

#улашинг

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
QUR'ON VA SUNNAT 17 Mar, 04:11
☀️ Ассаламу Алайкум!!! 🌸

Кунингиз хайрли, ризқингиз кенг, ишларингиз осон, омад, фойда, соф даромад, соғлик ва хотиржамлик ҳамроҳингиз бўлсин
!

«Каналимизга аъзо бўлинг»👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
QUR'ON VA SUNNAT 16 Mar, 19:13
❗️Жинсий алоқа одоблари.


➖ Эр хотин хаммомда жинсий алока килса буладими?


ЖАВОБНИ БИЛИШ УЧУН БОСИНГ!👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAENwFkemWspBvvvGKQ
QUR'ON VA SUNNAT 16 Mar, 19:12
Охирги замон хақида
имом маҳди
Дўстларизга тарқатинг бу ҳам бир ДАЪВАТ
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
QUR'ON VA SUNNAT 16 Mar, 19:11
Охирги замон хақида

Дўстларизга тарқатинг бу ҳам бир ДАЪВАТ
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ