Психология | Psixologiya


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


🔯Психология 🧠
🔯Мотиватция 💥
🔯Шахсий ривожланиш 🔝
🔯Бола тарбияси 👨‍👩‍👧
🔯Оилада Эр ва Хотин Муносабатлари💑
РЕКЛАМА УЧУН: @Qulay_reklama7

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


#
Ўз бизнесингизни яратиш учун нима туртки бериши мумкин?

Ўз ишингизни шунчаки пул топиш ёки «муваффақиятга эришган барча дўстларингиз шундай қилаётгани» учун очманг. Истаган нарса чинакам мотивасия бўлиши мумкин! Масалан:

🔹 Шахсан ўзингиз қизиқадиган лойиҳалар устидагина ишлаш;
🔹 Ўз потенсиалингиздан 100 фоиз фойдаланиб, орттирилган тажриба, билим ва кўникмаларни ишга солиш;
🔹 Қул қилувчи офис графигидан (вариант сифатида: аҳмоқ бошлиқдан, тентак мижозлардан, қолоқ мажбуриятлардан, жонга тегиб кетган ҳамкасблардан) халос бўлиш;
🔹 Болаликдаги орзуни рўёбга чиқариш;
🔹 Даромадлар борасидаги «шифт»ни олиб ташлаш;
🔹 Мутахассислик бўйича ишлаш (агар ёлланиб ишлаш бўйича зарур иш топила қолмаса);
🔹 Дунёни сал бўлса-да яхши томонга ўзгартириш

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


ФАКТ

⁉️ Қалб қачон йиғлайди?

❗️ Қалб ҳақиқатни билгач, ўзингиз холи қолганингизда хато қилганингизни билсангиз ҳам тан олгингиз келмаганда йиғлайди...

❗️ Қалб сиздан ўзи аслида ҳам ўзиб кетган, сиз унингдек бўлолмаслигингизни билганда йиғлайди.

❗️ Қалб одамларнинг сизга жабр, зулм қилишида ожиз қолганингиз, сукутдан бошқа йўлингиз йўқлигида йиғлайди.

❗️ Қалб бир хато қилгач уни такрорламасликка онт ичганингиздан кейин яна ўша хатони содир этганингизда йиғлайди.

❗️ Қалб сиз ҳеч ҳам хиёнат килмаган инсонингиз сизга хиёнат қилиб, ҳиссиётларингизни оёқ ости қилганда йиғлайди.

❗️ Қалб кўп йиғлаганингиз сабаб кўзёшларингиз қуриб қолганда йиғлайди.

❗️ Қалб атрофингиздагилар кўп бўлса ҳам, ўзингизни якка сезганингизда йиғлайди.

❗️ Қалб сизга яқин бўлган инсоннинг қадрини уни йўқотгинингиздан кейингина сезганингизда йиғлайди.

❗️ Қалб йиғлайверади. Ҳаёт унга боқмайди. Давом этаверади.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


КЕЧА ВА БУГУН

Кеча савобларни кўпайтириш пайида юрардим, бугун кўп гуноҳ қилмасликка ҳаракат қилаяпман.

Кеча ҳар нарсанинг энг яхшиларини олардим, бугун борига қаноат қилишни ўргандим.

Кеча тенгдошларим билан суҳбат қилардим, бугун кексаларни тинглагим келади.

Кеча насиҳат қилаверардим, бугун ибрат бўлишга интиламан.

Кеча кўпларни танқид қилардим, бугун ўшаларни рағбатлантирсам дейман.

Кеча кўнгилларни қолдиришдан оғринмасдим, бугун кўнгилларни ололмаётганимдан афсусдаман.

Кеча хато қилишса жазолардим, бугун тузатишларига имкон бергим келади.

Кеча инсонларга ишонардим, бугун юрагимни фақат Раҳмонга очаман.

Кеча олимларнинг илмига ҳавас қилардим, бугун тақводорларнинг амалига мафтунман.

Кеча Аллоҳдан сўрайверардим, бугун Аллоҳ олдида сўралишим борлигини ўйлайман.

Кеча кўзларим Кабани кўрмоқ орзусида эди, бугун кўнглимга Каъба қуришни дуода сўраяпман.

Кеча яшашим кераклигини билардим, бугун ўлим муқаррарлигини англаганман !

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


ИБРАТ

⚡️Сенга ёмонлик қилганни кечир

Одамларга адоват билан қарайдиган, улардан қасос – ўч олиш ўтида ўртанадиган кимса ўта қиймат тўлов тўлайди. У ғазаб ўтида ёнар экан, жисми-жони қовурилади, қалби ўртанади, асаблари қақшайди, роҳат-фароғатидан айрилади. Демак у шак-шубҳасиз зиён кўргувчидир. Бунинг давосини эса бизга Оллоҳ таоло ушбу оятларида кўрсатган хабар берган:

«…ғазабларини ичларига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) афв этадиган кишилардир…» (Ол-И-имрон сураси 134 – оят)

 «(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), афв —марҳаматли бўлинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг!». (Аъроф сураси 199-оят)

«…Сиз (ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг! (Шунда) баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ-содиқ дўст каби бўлиб қолур». (Фуссилат сураси 34 – оят)

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


#РУХИЯТ

📌Бахт, бахт деймизку узи нима у бахт?

Жавоби жудаям оддий хафа булган вактингизда хам  кайфиятингизни кутараолишингиз бахтдир!

Кайфиятни кандай кутарамиз? Уям жуда осон👇

💵 Узингиздан хечам пул қизғанманг!

❗️Бугун кун билан яшанг, чунки «кеча» ўтиб кетди, «эртага» балки бўлмаслиги мумкин.

💕Учрашишни истаяпсизми — уйлаб утирманг таклиф этинг.

🙏 Нимадир истаяпсизми — сўранг.

👍 Баҳслашманг!

🐿 Айбдормисиз ўзингизни оқламанг!

⚖ Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор ва у ҳар доим ҳам сизники билан тўғри келавермайди.

🥰Ҳаётда энг асосийси — бу севги, қолган барчаси — беҳуда.

🤯 Инсоннинг муаммоси фақат унинг бошида бўлади.

😇Атрофдаги олам меҳрибон ва қаҳрли эмас, у учун сенинг бор ёки йўқлигинг аҳамиятсиз.

🤪Ҳар бир воқеадан мароқланишнинг уддасидан чиқинг.

👏Ёдингизда тутинг, ҳаёт сиз учун бошқа такрорланмайди.

❎ Сиз ҳеч кимдан ҳеч нима қарздор эмассиз!

❌ Бошқалар ҳам сизнинг олдингизда ҳеч нимадан қарздор эмас.

💯 Бу ҳаётда фақат ўзинггагина ишон.

🔰Ўзгаларнинг ваъдасига эмас, ўзингнинг нимани ҳис этаётганингга ишон.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


​​Ҳар қандай омадли эркакнинг ортида РУҲЛАНТИРУВЧИ АЁЛ туради 😇😅👍💝🌸🌸🌸

Қадим замонлардан аёллар "руҳлантириш" номли нозик санъат эгалари бўлишган. Улар ўз жуфтларини шундай 💫 руҳлантиришар эдики, ўша эркак тоғни талқон қилиб, урушларда ғалаба қозонар  ва севимли ёрини зебу-зийнатга  буркар эди...

Ҳозирда эса, кўплаб аёллар ўзининг асл табиатини унутиб қўйган, ўзидаги бу ноёб ҳислатларини ташқи омиллар таъсирида ўз ичига "кўмиб" ташлаган.

Келинг, эслаб кўрамиз, руҳлантирувчи аёл қандай бўлади?

✨ Ўзини қадрлайдиган ва севадиган,  ички дунёси ташқи дунё билан ҳамоҳанг

✨Ҳаётдан нима исташини аниқ биладиган, юксак мақсадларга эга

✨Ҳамиша руҳий ва маънавий ривожланиш йўлида

✨ Ташқи кўринишида қалб гўзаллиги акс этиб турадиган

✨ Ва энг асосийси турмуш ўртоғини ҳар қандай ҳолатда қўллаб-қувватлайдиган, мотивация бериб, қоронғуликда албатта ёруғлик борлигига ишонтира оладиган бўлади

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


📌КУН МАСЛАҲАТИ

Инсон ҳар доим ҳотиржамликда яшасагина унинг ҳаётдаги ютуқлари кўпаяди.

Агар ойнага қараганингизда ўзингиздан қониқмасангиз ёки қилаётган ишингиздан кўнглингиз тўлмаса ва бу вазиятни қабул қилолмасангиз, сиз ҳеч қачон ғалабага эриша олмайсиз.
Чунки "нолиш" — бу энг катта хато. У ўзидан кейин "солиштириш"ни ҳам олиб келади ва булар бор жойда тубанлик, инсонларни кўра олмаслик, ҳасад каби яхши эмас ҳислатлар бошланади. Шунинг учун сиз асосий эътиборингизни нолишга эмас, ҳамма нарсанинг яхши тарафини кўришга қаратинг.

Шунда, ҳаётда нафақат хурсанд бўлиб, балки ютуқларга ҳам эришиб яшайсиз, ғалабаларга эришишингиз осон бўлади.🤩

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


Фарзандингизни ҳаддан ташқари танқид қилишдан сақланинг!

Кўпгина ота-оналар ўз фарзандларининг ўзига бўлган ҳурматини аста-секин йўқ қиладилар. Уларга кераксиз изоҳлар беришади, танбеҳ беришади, масхара қилишади ёки бола бирор нарса қилса ва биринчи уринишда муваффақият қозона олмаса, аралашиб, уларни тузатади.

Кўпинча ота-оналар ўз фарзандларини "лапашангсан", "беўхшовсан", "ахмоқсан" деб ҳақорат қилишади. Буларнинг барчаси болага ёмон таъсир қилади.

Агар бу хатти-ҳаракат сизга хос бўлса, кейинги сафар бирор нарса айтиш ёки қилишдан олдин, сизнинг сўзларингиз кичик, заиф одамга қаратилганлигини унутманг. Фарзандингизни камроқ танқид қилишга ҳаракат қилинг ва у билан мулоқот қилишда ҳазил мутойиба усулидан фойдаланинг. Эсингизда бўлсин: болалар одатда ота-оналарининг сўзларига ишонишади. Агар сиз ҳар куни болангизга унинг ёмон эканлигини айтсангиз, у ўзини шундай деб ҳисоблай бошлайди.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


​Билишингиз керак бўлган энг қизиқ фактлар!

▪️Агарда сиз ўнг қўлда ёзсангиз, демак сиз тез-тез оғизда ўнг томон билан чайнайсиз. Агарда чап қ ўлда ёзсангиз, демак чап тарафда чайнаш сизга қулайроқдир.

▪️Чекишни ташлашни бошлаган инсон, ўртача бир соатга камроқ ухлашни бошлайди.

▪️Агарда иссиқ кунда сиз кучли чанқоқни ҳис қилсангиз, демак сиз дарҳол сув ичишингиз керак. Чунки кучли сувсизликда инсон организмидаги чанқаш механизми ўчади.

▪️Сақич – пиёз тозалаганда ёки кесишда кўз ёшларга қарши энг яхши восита.

▪️Сизнинг тилингиз оч-пушта рангли бўлса, сиз соғломсиз, агарда оқ бўлса – бу бактерия борлигининг биринчи белгисидир.

▪️Кулги стресс гармонларини пасайтиради ва иммун тизимини кучайтиради.

▪️Олти ёшли болалар кунига 300 маротаба кулишади. Катталарда бу кўрсатгич пастроқ: 15 дан 100 маротабагача.

▪️Кўршапалаклар ғордан чиққанда доим чапга караб учади.

▪️Кўк ранг тинчлантириш хусусиятига эга. У мияга махсус тинлантирувчи гармонларни жўнатади.

▪️Ҳар доим аксирганда, миядаги бир неча ҳужайралар ўлади.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


🔴🔴  дақиқа

🟠Ҳар куни 20 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, саломатлигингиз сизни безовта қилмайди.

🟠Ҳар куни 20 дақиқа уйингизни тозалаш ишлари билан шуғуллансангиз, хонадонингизда бетартиблик кузатилмайди.

🟠Ҳар куни 20 дақиқа диққатни жамлаб, бир нуқтага қаранг, шунда сизнинг ақлий фаолиятингизда инқироз кузатилмайди.

🟠Ҳар куни 20 дақиқа турмуш ўртоғингизни жон қулоғингиз билан эшитинг, натижада муносабатда муаммолар кузатилмайди.

🟠Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 20 дақиқа кераксиз ахборотларни эшитмасликка ҳаракат қилинг, шунда миянгизни кераксиз маълумотлардан ҳимоя қиласиз.

🟠Ҳар куни 20 дақиқа харажатларингизни ҳисоб-китоб қилсангиз, молиявий муаммоларга дуч келмайсиз.

🟠Ҳар куни 20 дақиқа ҳеч нарсани ўйламасдан, руҳан ва жисмонан ором олсангиз, чарчоқ нималигини унутасиз.

🟠Ҳар куни 20 дақиқа бадиий китоб ёки фойдали қўлланма ўқисангиз, тажрибангиз ошади, дунёқарашингиз кенгаяди.

🟠Ҳар куни 20 дақиқа ташқи кўринишингиз парваришига вақт ажратсангиз, соғлом ва гўзал бўласиз.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


‼️‼️Ким нимага ишонса уша рўй беради.

- Ало, салом Худо билан гаплашсам бўладими?
- Салом, улаб бераман.
- Салом бандам, эшитаман.
- Эй Худо, жуда чарчадим, мўжиза истайман, оддий инсоний бахт хоҳлайман. Илтимос, орзуларимни амалга ошир!
- Албатта, азизам. Лекин аввал сени «амалга ошган тилаклар» бўлими билан улайман. Сен унда аввалги орзу қилишда йўл қўйган хатоларинг билан танишасан.
Гўшакдан « бир неча сониядан сўнг сизни амалга ошган тилаклар бўлими билан улаймиз» деган овоз келди.
- Салом, сизга қандай ёрдам бера оламиз?
- Мени сизларга Худо йўллади. Янги тилак билдиришдан олдин аввалгиларига бир қараб ўтишимни буюрди.
- Тушунарли. Бир дақиқа... ха, мана ҳамма дилдан қилган тилакларингиз, эшитяпсизми?
- Ха, албатта, диққат билан эшитяпман.
- Эшитинг, ўтган йилгилардан бошлаймиз:

1. Уф, ишим жонимга тегди! ( Жонга тегди - Бажарилди)
2. Эрим эътибор бермайди. (Бермайди - Бажарилди)
3. Озгина бўлса ҳам пулим бўлсайди. (Озгина пул - Бажарилди)
4. Дугоналарим ғийбатчи. (Улар ғийбатчи -Бажарилди)
5. Қанақа бўлса ҳам квартирам бўлсайди. ( Қанақа бўлса ҳам -10 қаватдан, томидан чакка ўтадиган квартира. Бажарилди)
6. Кичкина бўлса ҳам машинам бўлсайди. ( Эски, шалоқ «Запарожец» машина «бўлди» - Бажарилди)
7. Таътилда қаерга бўлса ҳам кетсам. ( Бажарилди: уста боқиш учун дала ховлига кеттингиз)
8. Ҳеч ким гулдаста бермайдия! (Бермайди - Бажарилди) ... давом эттираверайми?

- йўқ, йўқ, бўлди тушундим. Яратганга қайта улаб беринг.

- эй, Xудо, ҳаммасини тушундим. Энди ҳар бир ўй фикримни саралайман. Сендан доим ижобий ўй хаёлларни ўйлашимга ёрдам беришингни сўрайман.Доим менга ёрдам беришга тайёрлигингни унутмай, мени қўлла... ҳозир эса мен ҳаммасини ўйлаб олишим керак. Қайта қилсам бўладими?

- Албатта, истаган вақтингда. Дуоларингда худога шикоят қилма, нолима. У ёмонини кўрмабсан деб сенга хозирги холатингдан ҳам ёмонроғини жўнатади. Худога шукр қил, Унга фақат яхшисини, хурсандчилигингни айт, шунда У сенга «эҳ бандам, сен ҳали бундан ҳам яхшисини билмабсан» деб сенга аълосини беради.


@PSIXOLOGIYA_369


Аллоҳнинг ҳар кун, ҳар соат ва ҳар дақиқага тортиқлари бор. Энг катта тортиғи Ўзининг зикрига илҳом бермоғидир.

Айман Ёғий

P.S: агар сезган бўлсангиз, сизга ҳам ҳозир илҳом тортиқ қилинди, қани бошланг.


@PSIXOLOGIYA_369


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кимдир чалди, ёмон йиқилдим,
Мен тураман, туришим керак.
Охиратда жаннат бор билдим,
Шу жаннатга киришим керак.

Юзларимга оқиб тушди қон,
Яшираман, кўрмасин ғаним.
Йиғлаганим кўрсада Раҳмон,
Кўраверсин душман кулганим.

Ноҳақларга эгмагайман бош,
Дарёларга қарши сузаман.
Роббим берса сабр ва бардош,
Кишанларни тиш-ла узаман.

Тагимда йўқ қиммат гиламлар ,
Чопонимни ерга тўшайман.
Олтин қучиб йиғлар одамлар,
Бўш чўнтак-ла кулиб яшайман.

Ёвузларга пўлат ва метин,
Ожизларга минг жоним фидо.
Парча-парча бўлишим мумкин,
Инша Аллоҳ синмасман асло.

Қадрин билинг ҳар бир имконни,
Бизни иймон кўкка кўтарди.
Аллоҳ суяб турган инсонни,
Айтинг ким ҳам мағлуб этарди!!!

Илҳом Иброҳимов

@PSIXOLOGIYA_369


​👉 Сиз – бу сиз ўзингиз ҳақингизда тасаввур қилган шахс.

🤗Фақат сиз бу тасаввурингизни шубҳаю ишончсизлик билан булғаб қўясиз.

😔Сиз учун ҳаяжонли ҳолат бўлганда ҳаяжонланишга, хафа бўлиш керак бўлган ҳолатда хафа бўлишга программалаштирилгансиз

👬👭. Буни тан оласизми йўқми – сиз жамият ва ўзингиз сиз учун тузиб берган дастурлар жамламасидан бошқа нарса эмассиз.

🙅Аммо бу ҳолатни ўзгартириш мумкин.

🙌 Бунинг учун бир оз очиқ фикрлилик ва сабр талаб этилади.

🙏Сабр сизга аввалига керак бўлади – кейинчалик ўзингиз ҳақингизда янги кашфиётлар қилишга шу даражада қизиқиб кетасизки, сизда бунга иштиёқ пайдо бўлади.

👍 Иштиёқ бор жойда эса сабрга ҳожат йўқ.

@PSIXOLOGIYA_369






РУҲИЯТ

🔖СТРЕССНИ ЕНГИШГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН МАСЛАХАТЛАР

"Сиз бўронни тинчита олмайсиз, шунинг учун ҳам уринишни тўхтатинг. Ўзингизни тинчланг ва бўрон албатта тинчланади "

Салбийга нарсаларга кам муносабат билдирсангиз, ҳаётингиз тинч бўлади

“Ҳаётни қабул қилинг ва кичик нарсалар учун миннатдор бўлинг. Ўзингизни назорат қила олмаганингиз учун ўзингизни қийнаманг

Сиз идеал одам бўлолмайсиз ўзингизни борингизча қабул қилинг

Баъзида ҳаётимизда содир бўладиган ёмон нарсалар бизни яхшироқ нарсаларга олиб келади

Ёшингиз улғайган сайин, барчаси ўзингизга боғлиқлигини тушуна бошлайсиз

Сиз ҳамма нарсани бирданига тушунишим қилишим керак деб ўйлаганингизда безовталик пайдо бўлади. Амалда шошилманг бирин кетин амалга оширинг.

@PSIXOLOGIYA_369


❤1.Эҳтимол, сиз ушбу атамани эшитмагансиз. Бу сизнинг доимий равишда юқори даражадаги бахтни сақлаш истагингизни англатади.

Шунинг учун, агар инсон ҳаётида ажойиб нарса юз берса, у қисқа вақт ичида ўзини бахтли ҳис қилиши мумкин - аммо тез орада у асл ҳолига қайтади ва яна "бахт" портлашини истайди.

Бу масалан, харид қилиш ёки жуда мазали нарса истеъмол қилиш истаги билан боғлиқ.

2. Ишончингизни мустаҳкамланг

Бахтли инсонга айланишнинг ажойиб усули бу ички ишончни шакллантиришдир.

Ундан маҳрум бўлган одамлар ҳаётларида мазмунли ўзгаришларни амалга оширишга журъат эта олмайдилар, чунки улар муваффақияциз бўлишига ишонишади.

3. Ўзингизни ижобий томондан кўришни ўрганинг

Бунга қандай эришиш мумкин?

Ўзингизнинг ижобий фазилатларингизни ёзинг, ютуқларингизни тасаввур қилинг ва кучли томонларингизга эътибор беринг.

4. Иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни топинг

Агар ишдаги оғир кундан кейин доимо чарчаган бўлсангиз, бахтни ҳис қилиш қийин.
Бахтни ҳаётнинг устувор йўналишига айлантиринг - ички мувозанат ва тинчликни топиш учун иш ва вақтни мувозанатлаштиринг.

5. Бахт йўналиши бўйича фикр юритишни ўрганинг

Ўзингизга бахтнинг иложи борлигини айтинг. Ушбу мантрани кўп марта такрорланг.
Ишонинг, у ишлайди!
Агар биз бахтли бўлишга қодир эканлигимизга амин бўлмасак, биз ҳеч қачон бўлмайди.

6. Ёқимли дақиқаларни эсланг

Биз аллақачон ҳаётимизнинг барча салбий томонларини мукаммал эслаймиз, шунинг учун биз диққатимизни ижобий нарсаларга жамлашимиз керак.

Яхши дақиқаларни эсласак, кайфият дарҳол яхшиланади!

7. Ҳар бир нарсадан ижобий томонларни изланг

Ҳаётдаги ҳар қандай ҳодисага ижобий ва салбий қараш мумкин.

Агар сиз бахтлироқ бўлишни истасангиз, ҳамма нарсада ижобий нарсаларни топишни ўйлаб кўринг. Баъзан бу қийин, аммо бу ёндашув сизга стрессли вазиятларни осонликча қандай ҳал қилишни ўргатади.
8. Ижтимоий тармоқлардан ажралиб чиқинг

Ижтимоий тармоқлар дўстларингиз ва оилангиз билан боғланиш учун фойдалидир, аммо у салбий манба ва сизнинг энергиянгизни ютувчи бўлиши мумкин (вақтни беҳуда сарфлаш ҳақида гапирмаслик керак).

Мунтазам танаффуслар қилинг ва ҳақиқий дунёга қайтинг.

9. Ўз бахтига инвестиция қилинг

Ўз кучингизни ҳаётингизни яхшилашга йўналтиришга ҳаракат қилинг ва устуворликни тўғри қўйинг.
Дам олиш ёки яқинларингизга совға қилиш каби нарсаларга пул сарфланг ва сарф-харажатларингизни қизиқ бўлмаган нарсалар билан чекланг.

10. Бошқаларга меҳрибон бўлинг

Ўзингизни яхши ҳис қилишнинг ажойиб усули - бошқаларга меҳр кўрсатишдир.
Ҳар куни бошқалар учун ёқимли иш қилишга ҳаракат қилинг, одобли ва эътиборли бўлинг. Тез орада ўзингизни жуда бахтли ҳис қиласиз!

11. Салбий фикр юритишни тўхтатинг
Кўп ҳолларда, бизнинг бахцизлигимизнинг сабаби бизнинг фикрлашимизда.
Салбий нарсалар билан овора бўлиб, биз қайғу ва умидсизликдан бошқа нарсани бошдан кечира олмаймиз.
Хира фикрлар сизни олдинга силжитишга ҳеч қачон йўл қўймайди.

12. Сизни бахциз қиладиган нарса ҳақида ўйлаб кўринг.

Ўзингизни чиндан ҳам қандай ҳис қилаётганингизни ва нимага сизни шундай ҳис қилган бўлиши мумкинлигини тушунишга ҳаракат қилинг.
Кейин, барча огоҳлантирувчиларни афсусланмасдан олиб ташланг.

13. Ҳаётингиздаги яхши нарсаларга эътиборингизни қаратинг.

Бу сизга салбий тажрибаларни энгиб ўтишингизни янада чидамли ва кучли бўлишингизни осонлаштиради.

Яхши ва илҳомлантирувчи нарса юз бераётганини кўрсангиз, ушбу дақиқадан завқланинг ва иложи борича уни ушлаб туринг.

14. Зеҳнли фикрлашга машқ қилинг

Баъзан биз кундалик ҳаётнинг қаттиқ ҳақиқатларидан паноҳ сўраймиз - лекин агар биз диққатлироқ бўлсак, аниқроғи, ҳаётдаги ижобий ва салбий воқеаларни кўпроқ билсак, биз олдинга бориш учун янада яхши ва ишончлироқ бўлишимиз мумкин.

15. Бахт сиз учун нимани англатишини аниқланг
Бахт ҳақида шахсий тушунчангизни аниқлаб, уни топишингиз осонроқ бўлади!

@PSIXOLOGIYA_369


Шахсий ўсишдаги асосий 3 тормоз.

1️⃣ Кечиктириш.

Сизнингча, биз кўп ўйлайсизми? Биз доимо тортамиз ва ўйлаймиз: "нима бўлса ...", "Агар нима бўлса ..." қилишнинг ўрнига. Тўғри йўналишда қадам ташлашнинг ўрнига, биз ҳамма нарсани ҳисоблаймиз, башорат қиламиз ва олдиндан кўрамиз.

Узоқ режалар кераксиз ва умидсиз умидлардир. Бу ҳар доим биз режалаштирганимиздан фарқ қилади. Нега қўрқувни бир четга суриб, ҳаётга ишонасиз? Ҳаёт ҳар доим бизнинг мақсадимизга эришишнинг энг оддий усулини билади.

Кейин шунчаки пастга тушади:
А мўлжални белгиланг (аниқ мақсад);
Ҳаётга ишониш (ҳамма нарса керакли тарзда кетмоқда);
Лифе ҳаёт бизга юборадиган белгиларга эга бўлиб, ҳаракат қилишни бошланг.

2️⃣ айбловлар.

Ўзингизнинг эмас, балки муваффақияцизликлар учун ҳамма нарсани айблаш одати шахсий ўсишга тўсқинлик қиладиган яна бир нарса. Одамлар ҳар доим қаерда эканликларининг сабаблари рўйхатига эга. Улар учун ўзларининг ички муаммоларидан ташқари ташқи дунёда муаммолар сабабини излаш осонроқ.

Ҳақиқат шундаки, биз қаерда бўлсак, ўша эрда бўлишни хоҳлаймиз. Бизнинг розилигимизсиз ҳеч нарса бизни касал, камбағал ёки бахциз ҳис этолмайди. Хафагарчилик, умидсизлик ва ўзига ачиниш ҳаётдан сизга керак бўлган нарсанинг ҳаммаси эмаслигига ишонаман.

Шахсий эркинликка йўл жавобгарликдан келиб чиқади, шунинг учун кўп одамлар бундан қўрқишади. Сизнинг бахцизликларингиз учун бирор нарсани айблашни тўхтатиш, ҳаётингизда содир бўлаётган воқеалар учун жавобгарликни тўлиқ қабул қилишни англатади.

Бу ҳамма нарсани тубдан ўзгартиради. Сиз вазиятларнинг қурбони бўлишни тўхтатасиз, лекин сизнинг ҳаётингизнинг бошқарувчиси, бошқарувчисига айланасиз, бу албатта онг ва ички энергиянинг ўсишига олиб келади. Келажак ҳақидаги қўрқувлар сизни тарк этади, чунки ўзингиз ўзингизнинг келажагингизни яратишни бошлайсиз. Ва энди узр сўрашга ҳожат йўқ.

3️⃣ асослаш.

Кечирим сўрасак, ўзимизни айбдор ҳис қилишимиз мумкин. Оқлаш айблаш билан узвий боғлиқ ва бизнинг шахсий ўсишимиздаги учинчи тормоздир. Қўлингиздан келганича ҳаракат қилсангиз, узр сўрашга ҳожат йўқ.

Агар сиз ҳали ҳам нотўғри вақтда ва нотўғри жойда туғилганман деб ўйласангиз, унда сабабларни эмас, балки имкониятларни излашни бошлаш вақти келди. Ўзингизни ўзгартирмагунингизча ҳеч нарса ўзгармайди.

Ҳар биримиз имкониятнинг битмас-туганмас манбаига эгамиз, аммо сохта эътиқод ва ўзгаришлардан қўрқиш кўпчиликни унутишга мажбур қилади. Сизда ким бўлишни хоҳлаётганингизни аниқлашга ёрдам берадиган тўлқин мавжуд.

Агар ичингиздаги кучни англаб этсангиз, энди узр сўрашни хоҳламайсиз. Сиз шунчаки ҳамма нарсани ўзгартиришингиз ва ўзингиз хоҳлаган нарсага эришишингиз мумкинлигини биласиз. Ва сизнинг асосий саволингиз "Мен буни қандай қила оламан?" Эмас, "Қандай қилиб буни амалга оширишим мумкин?"

@PSIXOLOGIYA_369


#Самооценка

Инсонни ўзига бўлган паст баҳоси - бу шахснинг фазилатлари, имкониятлари ва хизматларига ички баҳо берилишининг ўта пастлиги.
Биринчидан бу инсоннинг ўзи ҳақида ўйлаши, иккинчидан ўзини қандай тутиши ва нима қарорлар қилишига ички баҳони тушиб кетганлиги. Инсонлар ўзини ички ишончсизлиги туфайли ўзини ҳаддан ташқари ишонтириб қўяди.

Ўзига паст баҳо барқарор ва ривожланиб кетган бўлиши мумкин. Ёки у вазиятларга ва кайфиятларга ҳам боғлиқ бўлиб қолган бўлган ҳолатлар ҳам бор.

Кўпчилик ёлғиз қолишдан қўрқади.(баҳо пастлиги учун) Ёнида қанақадир инсон (ота-онаси, жуфти, ўйнаши) бўлганда жуда ишончли ва дадил ҳис қилишади.

Шахсий ҳаётида қадр-қиммати паст бўлган одамлар муваффақиятсизликка учрайди. Шахсий ўзини ўзи қадрлашнинг пастлиги айбдорлик, шармандалик ҳислари, қўрқув ва баьзида атроф дунёга (одамларга, ҳукуматга, бошқа динларга,) душманлик ҳисси билан бевосита боғлиқ. Ўзига паст баҳодаги инсонлардан фойдаланишни бошқа инсонлар яхши кўрадилар. Уларга бақириш, сўкиш, айблаш, камситиш, хоҳлагандек бўлишга мажбурлаш, ишлатиш бу ўша инсонлар фойдаланишни англатади.

Ўзига паст баҳони ортида нима ётади?

Онгсиз психологик ҳимоялар ётади.


@PSIXOLOGIYA_369

Показано 20 последних публикаций.