Репост из: PROTODAY.UZ
Гулнора Каримова сабоқлари
Бугун расман ҳеч ким эслашни эсламаётган ва 48 ёшини қамоқда кутиб олаётган Гулнора Каримова ўзининг ўтмишига боқиб, нималарни хаёлидан кечираяпти, билмадим.
Лекин мутлақ иқтидорда ва тугамайдигандек кўринган кун тартибида бўлган бутун нолинчи йиллар ва ўнинчи йиллар бошида у ҳеч қачон ўйлаб ҳам кўрмаган масалаларни тахминан санаб ўтиш мумкин:
Бирон бир мулкни бозор баҳосида сотиб олмаган ва фақат турли схемалар орқали миллиардлаб долларларни ўзлаштирган Гулнора Каримова ҳеч қачон мулк ҳуқуқи ва унинг ҳимояси ҳақида бош қотириб ҳам ўтирмаган. Бу ҳақда ҳозирги жуда катта тезликда миллиардлаб мулкларни бебилиска ўзлаштираётганлар ўйламоқда, дейсизми?
Амалдаги мавжуд кучларни ўзининг хизматкори ўлароқ кўрган Гулнора Каримова қачонлардир унинг жиноятларини холис кўриб чиқиши мумкин бўлган суд тизимининг мустақил бўлиши ва шахс эркинлигини таъминлашда бундан муҳимроқ вазифа йўқлигини ҳаёлига ҳам келтирмаган. Ҳозирги корчалонлар қачонлардир уларга ҳам албатта керак бўладиган мустақил Суд ҳақида зарурият сезмоқдами?
Ўзининг ҳимоясига сўзини айтиш учун ярим кечаси твит ёзишдан ўзга чораси қолмагунча, унга бўйсунмаган матбуот ва сўз эркинлигини фақат душман санаб келган. Бугунгилар танқидчи матбуотни ўчиртириш, сотиб олиш ва қўрқитишдан бўлак қандай воситаларни кўрмоқда?
Ҳатто мутлақ ҳокимиятнинг энг катта тийиб турувчиси Парламентни эса ҳатто арзирли институт ҳисобламаган. Ҳозир қандай, нимадир ўзгардими?
Давлатчилик яратган биринчи кунларданоқ Мулк ҳуқуқи, Суд, Сўз эркинлиги ва Парламент яратиш ҳақида бош қотирган Американинг маълум оталаридан бизнинг яқин ўтмишдаги номаълум опалар ва оталаримизнинг фарқи ҳам шунда.
Расмий саҳифалар : Protoday.uz
Telegram | Instagram | YouTube