Қонимда барча иллатлардан улуш сузмоқда.
Бузилган уруғ. Мен қўрқоқман! Мен жонимни ўйлаб хоинлик қиламан Ватанга! Нафсимни деб муҳаббатимга. Мен ишламай тишлайман, ўқимай институтга кираман, севгига муносиб бўлмай севаман, болани қандай тарбия қилишни билмай хотин оламан, ўлишга арзимай ўламан. Бир мен шундай бўлсам бахт эди миллатга, аммо афсус, бу иллатлар сингиб кетган аймоғимизга. У танамиздан олдин, миллатимизни кўмади қора қабрга.
©Жавлон Жовлиевнинг "Қўрқма" романидан | Allaevuz
#Kitobdan
@PiramidaScience