Нега йиллар ўтиб муносабатлар совуқлашади?
Кўп йиллик турмушда кўпинча жуфтлар орасида узоқлашиш жараёни кузатилади. Қуйида баъзи факторлар ва ечимларни келтириб ўтамиз.
✅ Суҳбатлашмаслик. Янги турмуш пайтида эр-хотин орзулар, келажак режалар, кундалик турмуш ва қизиқишлар ҳақида кўп суҳбатлашишади. Улар бир-бирини тинглайди ва бир-биридан завқ олади. Ўзаро умумий мавзулари бор ҳамда бу мавзу уларга завқ беради. Йиллар ўтиб, фарзандлар туғилгач, эр-хотин «иккиси» ҳақида суҳбатлашмай қўйишади. Асосий мавзулари фарзанд, унинг юмуши, харажати, ўқиши; рўзғор камчиликлари, уйдаги муаммолар, кирим-чиқимлар ва ҳкз. Уларнинг ўзаро мавзулари бор, аммо бу уларга завқ бермайди.
✅ Бир-бири учун зийнатланмаслик. Олимлар ишқнинг фойда ва зарарларини санашганда, хушбўйланиш ҳамда ўзига оро беришни ишқнинг фойдаларидан деб санашган экан. Йиллар ўтиб аёл эри учун ясанишни хоҳламайди, аксинча бундан уялади, кераксиз деб ҳисоблайди. Эрлар ҳам аёллари учун ўзларига қараш тугул шунчаки ҳам ўзларига оро бермай қўйишади. «Мени боримча сев» синдроми. Кўп изланишларга қарамай, ҳали ҳам амин эмасман: кўп йиллик турмушда эр-хотиннинг бир-бири учун оро бермаслиги ишқнинг сўнганиданми ёки жуфтни ўзлаштирганлик сабабиданми? Ким билсин дейсиз...
✅ Бир-бирига қизиқмаслик. Никоҳнинг аввалида ҳурмат қозониш, ўзи ҳақида яхши таассуротлар қолдириш, севилиш сабабидан қизиқиш кучли бўлган. Кейинчалик «қаерга ҳам кетарди», дебми, балки бошқа сабабдандир бир-бирининг фикри, қараши, муносабати ва ҳислари билан қизиқишмай қўйишади.
✅ Изҳордан уялиш. Ёшимиз улғайди, деб кўп нарсадан маҳрум қилишади ўзларини. Ҳеч эсимдан чиқмайди, бир ёши катта онахон мушк дўконларини гир айланиб оқ атиргул мушкини қидирган. Сўрасак, «Чолимга шу ҳид ёқади», деб жавоб бергандилар. Изҳорнинг тури кўп, ҳоли қолганда икки оғиз ширинсўз айтиш ҳам изҳор. Бир қатор илиқ жумла ёзиб қўйиш ҳам изҳор.
Узоооқ ва бахтли ҳаёт кечиришни, жуфтингиз билан ҳисларингиз бир хил бўлишини, бир бирингиз учун энг муҳим инсон бўлишларингизни истайсизми?
Бунинг ажойиб ечими бор...
Сизни ҳиёнат, ёлғон, пулсизлик, меҳр етишмаслиги, камситилиш, бошқа аёлларга солиштириш, қониқмаслик, эътиборсизлик, интим муносабатлар каби муаммолар безовта қилаётган бўлса хозироқ #севги_фариштаси курсига ёзилинг. (бир ой давом этади. Ҳар куни янги билимлар ва топшириқлар билан. Онлайн. 👰♀👰♀👰♀Фақат аёллар учун)
Бошқа барча саволлар учун +998912167697
@POZITIV_PSIXOLOG
дугоналарга тавсия қилинг.
@POZITIVPSIXOLOG