Тест натижалари:
🐧Қушлар гуруҳи
Сиз романтик ва таъсирчан шахссиз. Сизнинг кучли томонларингиз орасида яхши ривожланган тасаввур, ижодий фикрлаш ва креактив ақл мавжуд.
Аммо бу фазилатларнинг тескари томони шундаки, сиз баъзида эътиборсиз, ёмон хотирали ва паришон бўлиб қоласиз. Фақат кучли томонларингизни ривожлантириш билан чекланиб қолманг, балки заиф томонларингизни ҳам яхшилашга ҳаракат қилинг.
🐼Айиқлар
Сиз вазмин ва стрессга чидамли одамсиз. Сизни барқарорлик, диққатлилик, яхши хотира ва эътиборни жамлаш қобилияти ажратиб туради.
📄Китоб варақалари
Сиз ўйлайдиган, фалсафий мушоҳадаларни яхши кўрадиган шахссиз. Сизнинг кучли томонларингиз: аналитик ақл, маълумотни таҳлил қилиш ва таснифлаш қобилияти. Сиз катта ҳажмдаги материалларни осон ўзлаштира оласиз ва янги кўникмаларни тез ўрганасиз.
📘Китоб
Сизнинг кучли томонларингиз – ирода ва ўзига ишонч. Сиз ҳиссий жиҳатдан барқарор ва вазмин характерга эга шахссиз. Ҳатто ҳис-туйғулар сизни эгаллаб олса ҳам, сиз уларни бошқариш ва ташқи тинчликни сақлаш қобилиятига эгасиз.
Дарё
Сизнинг кайфиятингиз тез ўзгарувчан. Бу баъзан бир жойда узоқ ишлашга ёки бир хил одамлар билан узоқ муносабатда бўлишга тўсқинлик қилади. Аммо атрофдагилар сизнинг ҳар томонлама қарашларингиз, ўзига етарлилигингиз ва ижодингиздан илҳомланадилар.
🌳Дарахтлар
Сизга бошлаган ишларингизни мантиқий якунга етказиш учун етарлича сабр ва энергия етишмайди. Аммо кучли томонларингиз орасида ихтирочилик, ижодий ёндашув ва бошқаларни самарали ташкил қилиш қобилияти бор.
Биз билан ҳаммаси осон...
+998912167697
@pozitiv_psixolog@pozitivpsixolog