ПАХТАОБОД ЗИЁСИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


АБУ БАКР СИДДИК ЖОМЕ МАСЖИДИ

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




Рамазон ойи 23 мартдан бошланади

📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 23 март, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz


Репост из: Пахтаобод саҳовати|Paxtaobod sahovati!
Лойдан яралган одам, Тиллога тенг бўламан дейди.
Бойлик учун жонин бериб. Бойлик учун ўламан дейди Хурматингни бил инсон, Хароб бўлиб қолмасдан, Ибодатинг қил инсон, Ажал жонинг олмасдан..-


Репост из: Пахтаобод саҳовати|Paxtaobod sahovati!
Эй дўстим бу дунёниниг, Ғамин ғам дема, Борига шукир қил, камн кам дема. Бу дунё хеч кимга қолмас абадий, Умримиз нимаю ёнган шам нима






Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#Унутилган_сўзлар

Жинлар ва инсонлардан иборат шайтонлар кўпайган вақтда оқила онанинг қизларига айтадигани:
1. Ердан бирон нарса олмоқчи бўлсанг бир қўлингни кўксингга қўйиб олгин.
2. Одамлар олдида ҳеч қачон бир оёғинг устига бошқасини қўймагин. Оёқларингни бир-бирига яқин қилиб ўтир.
3. Ортингда эркак киши бўлса ундан олдин зинага кўтарилма. Тўхтаб кутиб тур ва ундан кейин чиқ.
4. Лифтга бегона инсон билан бирга чиқма.
5. Сокин табассум қил. Баланд овоз билан кулма.
6. Бирон ўғил бола билан, ҳатто амакинг, тоғанг ва холангни ўғли бўлса ҳам қўл бериб сўрашма.
7. Суҳбат ва муомалаларда доимо масофа сақла. Гарчи қариндошларинг бўлса ҳам.
8. Кўчада дугоналаринг билан ҳазил-мутойиба қилма. Йўл одобига риоя қил.
9. Билгинки кўча чиққанда отангдан бошқа барча бегонадир. Ким бўлса ҳам.
10. Бозорда, дўконда ёки кўчада бирон нарсани кўриш ёки олиш учун энкайма. Балки олдин секин ўтириб ол. Кейин кўр ёки ол. Хунук ҳолатга тушиб қолмайсан.
11. Вақтингни автобус ёки таксиларда ўтказиб юборма...
Деворнинг ҳам қулоғи бор.
Овозингни кўтарма. Паст овозда тасбеҳ билан кифоялан!!!

Бу нарсалар йўқолиб кетганига қаанча бўлдию, деманг. Йўқолган бўлса биз қайтарайлик ҳаётга..
Доим офиятда бўлинглар.




Қазо намоз одоби.

Намознинг фақат фарзлари ва Витр вожиб намози қазо қилинади. Суннат намозлар қазо қилинмайди. Қазо ўқимоқчи бўлган инсон ҳар бир кундалик фарз намозидан олдин ўша намознинг қазосидан ҳам ўқиб борса, ҳар куни бир кунлик қазо бажарган бўлади. Ёки куннинг ё кечанинг маълум бир вақтини ажратиб олиб, бир йўла тартиб билан: Бомдод, Пешин, Аср, Шом, сўнгра Хуфтон ва Витрни қазо қилса ҳам бўлади. Бунда агар иккитадан қазо намоз ўқиса, икки кунлик қазо намози соқит бўлади. Мана шу зайлда, ойлар, йиллар давомида бир неча йиллик қолдирилган намозларни қазо қилиш мумкин. Ўн йил, ундан ортиқ ёки кам муддатдаги кўплаб намозларни тарк қилган кишилар ушбу тартибга амал қилишлари керак.

Ҳар намознинг вақтида бир-иккита қазони ўқиб борсангиз ҳам бўлади. Бунда ўзингизга осон бўлиши учун, ҳар намозда уни “охирги ёки биринчи қолдирилган намоз” деб қасд қиласиз. Масалан, “биринчи қолдирган Бомдодим” ёки “охирги қолдирган Бомдодим”, деб ният қиласиз. Аср ва Шом намозлари орасида қазо намоз ўқиш жоиз.


Репост из: Пахтаобод саҳовати|Paxtaobod sahovati!
Шумланиш ширкдир.

Сарвари коинот соллалоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида ислом дини ақидалари ва ҳукмларини саҳобаи киромларга ўз ҳадиси шарифлари орқали мукаммал равишда етказганлар. Саҳобалар, тобеинлар, табаъ тобеинлардан тортиб то бизнинг асримизгача ўтган уламолар, мусулмонларга Аллоҳ қодир қилганича шариат аҳкомларини тушунтириш, ҳоҳ ибодат, ҳоҳ муомалот соҳасида исломга кириб келган бидъат ва хурофотларга қарши жиддий курашишда зўр маҳорат кўрсатиб келганлар. Лекин шунга қарамай, мусулмонлар ўртасида ҳануз динга заррача алоқаси бўлмаган баъзи бир урф-одатлар, асоссиз ақидалар ҳукм суриб келаётганлиги ачинарли ҳолдир.
Мусулмонлар ўрталарида айрим содда кишилар тушунмовчилик билан баъзи бир нарслардан ирим қиладилар, шумланадилар.Бу ҳақида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадиси шарифларида: ”Уч нарсадан менинг умматим ҳануз қутула олмайдилар. Бу-ҳасад, бадгумонлик ва иримдир. Шу нарсалардан қутилиш йўли шуки, ҳасад қилсангиз зулмга ўтманг. Гумону шубҳа қилсангиз, уни ҳақиқат ҳисоб қилиб, унга асосан иш тутманг. Бирор ирим қилинадиган нарсага дуч келсангиз, Аллоҳ таолога таваккал қилиб, йўлингизда ва ишингизда давом этиб кетаверинг”, дедилар. Ушбу ҳадис шарифда Пайғамбаримиз алайҳис салом учта дуруст бўлмаган нарсани баён қилиш билан бирга, уларнинг муоложаси яъни қутулиш йўлини ҳам ўргатганлар. Демак ҳар-хил нарсадан ирим қилмасдан, Аллоҳга таваккул қилиб ишимизда бардавом бўлишлигимиз керак экан. Ёки йўлда кетаётган ҳолатда олдидан қора мушук ўтиб қолса, ундан ирим қилиб орқага қайтмасдан, балки Аллоҳга таваккул қилиб йўлида давом этиши керак экан. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Талоқ” сурасида: “Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) ўзи унга кифоя қилар” деб марҳамат қилди.
Яна баъзи инсонлар қарға ва бойўғлининг товушларидан, баъзи бир рақамлардан, кунлардан ирим қилишликлари бор. Шуни сабабидан баъзи бир ишларни ёки тадбирларни ҳам кечиктирадилар. Жумладан баъзилар “Сафар ойи кирди” деб қилинадиган тўйлар ва яхши ишларни кейинги ойларга сурадилар. Аммо шариатда “Хайрли ишлар кечиктирилмайди” дейилган. Шумланишлик, ирим қилишлик шариатга хилоф, ботил ақидалардан эканлигини Пайғамбаримиз алайҳис салом ўз ҳадисларида баён қилдилар: Эътиқод юзасидан бир касалликни иккинчи бир кишига юқиши қатъий эмас, магар Аллоҳ таоло ҳоҳласагина ўтади. Шариати исломда ирим қилишлик йўқ, у жоҳилият қолдиқларидан бўлиб, мусулмонлар орасида тарқалган зарарли бир ақидадир. Вафот этган одамнинг руҳи келиб, турли жониворлар шаклида чирқиллаб туришлиги ҳам йўқдир. Бойўғлини сайрашидан ҳеч кимга зарар йўқдир.Чунки одамлар ўйлаганидек, бойўғли сайраганида ёки ин қурганда, дарахт қуриб, уйлар вайронага айланмайди, аксинча бойўғли қуриган дарахтлар ва вайроналарни қидириб топиб, ўша жойларгагина ин қуради. Чунки унинг емиши бўлмиш сичқон ва каламушлар одатда ана шундай ерларда бўлади.
Бундан кўриниб турибдики, Ислом динида шумланишлик, ирим қилишлик ҳақиқатдан адаштиради.. Жумладан Пайғамбаримиз алайҳис салом ўз ҳадисларида “Шумланиш ширкдир, шумланиш ширкдир, шумланиш ширкдир” дедилар. Аллоҳ таолога ширк келтирган инсон жаннатга кирмайди ва дўзаҳ азобларини ҳам энг аламлиларини тотади. Хулоса шуки, мусулмон инсон ҳар қандай ирим ёки шумланишликка қарши ўзида куч топа билишлиги ва бундай бехайр ишлардан ўзини четга олиб, Пайғамбаримиз алайҳис салом йўлига ўзини йўллаши лозим. Аллоҳ барчаларимизни оқибатларимизни ҳайрли қилсин.

Далварзин жоме масжиди имом-хатиби: А.Қаноатов.


Репост из: Пахтаобод саҳовати|Paxtaobod sahovati!


Чинакам қўрқув.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Чинакам тақво дегани, банда зарра оғирлигидаги гуноҳни ҳам қилишдан сақланиши, баъзи ҳалол нарсаларни ҳам ҳаром бўлиши мумкинлигидан, нарса ўзи билан Аллоҳнинг ўртасида парда бўлиб қолишидан қўрқиб, ўша ишни тарк этишдир.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: яъни, “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан чинакам қўрқув билан қўрқингиз ва мусулмон бўлмай дунёдан ўтмангиз!” (Оли Имрон, 102) ояти ҳақида шундай дедилар: “Аллоҳга чинакам тақво қилиш дегани, У зотга итоат қилиб, осий бўлмаслик, У зотни доим зикр қилиб, асло унутмаслик, Унинг неъматларига доимо шукр қилиб, куфрони неъмат қилмасликдир”. Банданинг шукри барча тоатларда бўлиши керак. У зотни зикр қилиб унутмаслик деганда, банда қалби билан Аллоҳнинг барча амру фармонларига сўз ва амалда бўйинсўниши, қайтариқларидан бутунлай қайтиши назарда тутилади.
Толқ ибн Ҳабиб раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Тақво – Аллоҳдан савоб умидида Унга итоат қилиш, Унинг иқобидан қўрқиб, маъсиятларни тарк этиш”.


Репост из: Пахтаобод саҳовати|Paxtaobod sahovati!
Агар истарсан Хаққа етмоқни
Маслак этгин кўнгил олмоқни
Тарк эт саройларда мармар бўлмоқни
Тупроқ бўл бағрингда гуллар етишсин

Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу


Репост из: Пахтаобод саҳовати|Paxtaobod sahovati!
Ayollar uchun arab tili fonetikasi kursi

Muallim o'quv markazining Pahtaobod filialida arab tili fonetikasi yangi guruhi uchun qabul boshlandi.

Mashg'ulotlar Dushanba va Juma kunlari soat 11:00 dan boshlab olib boriladi.

Ilmga chanqoq barchani Arab tili darslarimizga taklif qilib qolamiz! Shoshiling, bizda joylar soni chegaralangan!

Kurs uchun ro'yxatdan o'tish va qo'shimcha savollar bo’yicha:
👩‍💻Administratorga yozish

☎️Tel.: +998940946667

📌Manzil: Pahtaobod tumani Davr sadosi ko`chasi, 72

📹 Instagram | 🌐Facebook |💬 Telegram


Илм - жамиятнинг тараққиёти.

Ҳар бир мамлакатнинг, жамиятнинг тараққиёти у ерда илму фаннинг нақадар ривож топгани билан узвий боғлиқдир. Илмга ва уни ўрганишга қаратилаётган эътибор ўша давлатнинг эртанги кунини белгилаб беради.

Илм — ақл нуридир. У инсонларни борлиқни ҳис этиш, воқеликни идрок этиш, маънавий ва моддий оламни англашга, тафаккурини шакллантиришга ундайди. Илм яшаш чироғидир. У инсонларга бахт келтиради, ёруғликка чорлайди, жаҳолатдан йироқлаштиради. Зиёли инсонлар жамиятнинг етакчилари ҳисобланади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир», дея марҳамат қилганлар. Бешикдан то қабргача илм эгаллашга интилиш мўмин кишининг ҳаёт тарзи бўлиши керак.


Олам ичра оламсиз
Беташвишсиз, беғамсиз
Энг беташвиш одамсиз
Отаси бор одамлар

Текис равон йўлингиз
Шодлик тўла дилингиз
Кўкка етар қўлингиз
Отаси бор одамлар!


Репост из: VODIY ELONLARI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат #Тарқатинг

Бировга яхшилик қиламан деб ўзингизга жабр қилиб кўйманг

✅️ TOSHKENTLIKLAR 👇
https://Telegram.me/joinchat/WP4UOk5K8kBlM2Ey


Репост из: Пахтаобод саҳовати|Paxtaobod sahovati!
( وَمَن يَكْسِبْ خَطِيئَةً أَوْ إِثْمًا ثُمَّ يَرْمِ بِهِ بَرِيئًا فَقَدِ احْتَمَلَ بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُّبِينًا )

النساء (112) An-Nisaa

Ким хато ёки гуноҳ қилса-ю, сўнгра уни беайбга ағдарса, шубҳасиз, бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз бўйнига олибди.


Репост из: Пахтаобод саҳовати|Paxtaobod sahovati!
( وَمَن يَكْسِبْ إِثْمًا فَإِنَّمَا يَكْسِبُهُ عَلَىٰ نَفْسِهِ ۚ وَكَانَ اللَّهُ عَلِيمًا حَكِيمًا )

النساء (111) An-Nisaa

Ким гуноҳ қилса, фақатгина ўз зарарига қилади. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир. (Бировнинг гуноҳи учун бошқа биров жавобгар бўлмайди. Ҳар ким ўз қилмиши учун жавобгар бўлади. Аллоҳ ҳамма нарсани билиб туради, жумладан, гуноҳкорларнинг гуноҳларини ҳам билиб туради. Ўша билишга биноан гуноҳкорни жазолаши унинг ҳар бир нарсани ҳикмат билан қилишлигидандир.)

Показано 20 последних публикаций.

70

подписчиков
Статистика канала