Коронавирус Ўзбекистонда ва дунёда
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 🇺🇿Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 3180 кишига етган. Улардан 2565 нафар киши тўлиқ соғайишган, 13 нафар бемор вафот этган.
АҚШдаги Жонс Хопкинс университети маълумот беришича, ҳозирда 🌎дунё бўйлаб 5,4 миллионга яқин одамларда коронавирус инфекцияси аниқланган.
Энг кўп коронавирус беморлари 🇺🇸АҚШда қайд этилган бўлиб, 1,64 млн нафари ушбу инфекция билан зарарланган. 🇧🇷Бразилияда вазият кескин оғирлашмоқда, ҳозирда мамлакатда короновирус беморлари сони бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди - 363 мингдан ортиқ кишида COVID-19 аниқланган.
Коронавирус беморлари сони бўйича ўнталикка кирадиган қолган мамлакатларда вазият қуйидагича: 🇷🇺Россияда 344 минг, 🇬🇧Буюк Британияда 260 минг, 🇪🇸Испанияда 235 минг, 🇮🇹Италияда 229 минг, 🇫🇷Францияда 182 минг, 🇩🇪Германияда 180 минг, 🇹🇷Туркияда 156 минг ва 🇮🇳Ҳиндистонда 138 мингдан ортиқ коронавирус беморлари қайд этилган.
Қўшни давлатлар 🇰🇿Қозоғистонда 8531 нафар, 🇰🇬Қирғизистонда 1433 нафар, 🇹🇯Тожикистонда 2929 нафар ва 🇦🇫Афғонистонда 10,5 мингдан зиёд коронавирус беморлари аниқланган.
@Ozodlik_Radiosi_24