Репост из: Alimoff
Йўллар ҳақида
Куни кеча мана шу мавзу жуда шов-шув бўлиб интернет оламини кезди. Мен ўша кунлари фикр билдиришдан тийилдим. Масалани чуқурроқ ўрганиб чиқмоқчи эдим.
Барча Узавтойўлни ўнгга чапга айблаб кетди. Лекин масалага чуқурроқ қаралса, йўлга жавобгарлар ичида улар энг яхши ишлаётганлар бўлиб чиқишади. Масалан Президентнинг 2019 йил 9 декабрь куни имзоланган ПФ-5890 Фармонига қарайлик, унда айтилишича:
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари Қўмита ихтиёрида, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида, хўжалик автомобиль йўллари тегишли ташкилотлар ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлади;
Автомобиль йўлларида эксплуатация ишлари қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида — Қўмита томонидан;
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларида, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан;
ташкилотлар ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган хўжалик автомобиль йўлларида — уларнинг ўзи томонидан.
Кўриб турганингиздай қонун бўйича ҳам ушбу қўмита умумий йўлларга яъни катта трассаларга, узоқ йўлларга жавобгар. Нисбатан оладиган бўлсак перевал, Тошкент-Қўқон йўллари ҳеч қачон ҳозиргидай зўр бўлмаган. Ундан ташқари Тошкент - Самарқанд йўли, Қарши-Самарқанд янги йўли, Тошкент-Оҳангарон, Сурхондарёга кетиш йўллари ҳам сифати яхши. Ўзим шу ерларда машинада юрганим учун буни бемалол айта оламан.
Юқоридаги сўровнома ҳам бу фикрларни тасдиқлаб турибди. Холис бўлайлик, маҳалламиздаги, қишлоғимиздаги йўлларнинг чатоқлиги сабабли ҳам калтак УзАвтойўлнинг бошида синяпти, аслида бу йўлларни маҳаллий ҳокимятлар қилиши керак, улар эса сувдан қуруқ чиқишмоқда.
Яна ўша қонунда айтилади: Белгилансинки, автомобилга эгалик учун йиллик йиғим туман (шаҳарлар)нинг тегишли бюджетларига йўналтирилади ҳамда ушбу туман (шаҳарлар)нинг минтақавий йўлларидаги таъмирлаш ва эксплуатация ишлари учун мақсадли сарфланади.
Ўша йиғиладиган пуллар ҳам маҳаллий хокимиятлар бюджетига тушаркан, демак биз асл айбдорни топишда хатога йўл қўймоқдамиз. Йўллар учун фақатгина битта ташкилот жавобгар эмаслигини билиб олдингиз. Холислик эса яхши сифат.
@nurbekalimov