#Атиргулдан_тиланган_Ажал
81
Асрор қўлидагиларни стол устига қўяркан тинмай жиринглаётган телефонига қарадию, тезда жавоб берди.
— Эшитаман хоним. Хўп бўлади, бугуноқ йўлга чиқаман. Тушунарли, — у телефонни ўчирар экан эшик олдида ўзига маъюс қараб турган қизга кўзи тушиб ўзидан хафа бўлиб кетди.
— Кетасизми? — қиз бироз хафа бўлгандек сўради.
— Ҳозир ҳа, лекин кейинги сафар бутунлайга келаман, — Асрор келиб уни авайлаб бағрига босди.
— Ваъда берасиз-а? — қизнинг кўзларида синиқ умид учқунлари милтиллаб ўтгандек бўлди.
— Ваъда бераман.
— Келаси сафар келганизда уни ҳам олиб келасизми? Ростини айтсам у билан жуда танишгим келяпти. Чиндан ҳам сиз айтгандек бўлса...., — қиз бошқача тўлқинланиб кетди.
— Ҳа демай у билан ҳам танишасан. Фақат яна озгина сабр қилиб тур, хўпми? — Асрор унинг пешонасидан ўпар экан, — мен билан бир жойга боришни хохлайсанми?
— Қаерга десангиз ҳам розиман, — қиз уялиб юзларини унинг кўксига босди.
— Унда ҳозир бирор нарса тайёрла. Сен пиширган овқатларга ҳали тўйиб улгурмаганман.
— Ҳали жонгизга ҳам тегиб кетади, — қиз кулиб қўйганча унинг бағридан чиқаркан, — бугун кетмай қўя қолинг. Сизга айтадиган гапим бор эди.
— Ҳозир айта қол, — Асрор унинг билагидан тутиб тағин ўзига тортмоқчи эди, қиз чаққонлик қилиб қочиб қолди.
— Бугун ҳам мен билан қолсангиз айтаман.
— Хўп, бугунги куним ҳам, туним ҳам сеники.
— Сизни яхши кўраман, — дедию югуриб чиқиб кетди.
— Тентаквой, — Асрор жилмайиб бош чайқаганча, у ҳам ошхонани тарк этди.