Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!
Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.
Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot
Реклама: @reklamaedu

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Ta'lim sifati past maktablar buyrug'i 2024.pdf
156.7Кб
⚡️2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 26 мартдаги 95-сон буйруғи билан 2024-2025-ўқув йили учун таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди.

Ушбу рўйхатдан жами 545 та мактаб ўрин олган бўлиб, уларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз (бир маъмурий бирлик доирасида 50 фоиз) махсус устамалар белгиланади.

Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги йил учун ҳам тўланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy


🤩 Grant asosida o'qish imkoniyati

Menejment va zamonaviy texnologiyalar universitetida iqtidorli talabalarni qo'llab-quvvatlash maqsadida 2024-2025-o'quv yili kunduzgi ta'lim shakli uchun 180 ta grant o'rinlari ajratilmoqda. Grant sohiblari tanlov orqali saralab olinadi.

Tanlovda ishtirok etish uchun @umftgrantbot orqali ro'yxatdan o'tish talab etiladi.

📥 Talabgorlar 2024-yil 21-aprelga qadar ro'yxatdan o'tishlari mumkin.

⚠️ Tanlov o'tkazilish tartibi va shartlari bilan batafsil universitet veb-sayti orqali tanishishingiz mumkin: umft.uz/grant

O'z maqsadlaringizga erishish yo'lida moliyaviy yordam imkoniyatini qo'ldan boy bermang!

UMFT — kelajagingiz uchun eng maqbul hamkor

☎️ +998555068888, +998555208888
📩
@umft_support
🌐 umft.uz

Ijtimoiy tarmoqlarimiz:
Instagram | F
acebook | YouTube | Linkedin

📍 Lokatsiya


Ta'lim sifati past maktablar buyrug'i 2024.pdf
156.7Кб
⚡️545 та мактабда таълим сифати пастлиги маълум бўлди, мазкур мактабларга бориб ишласангиз қўшимча устама берилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 26.03.2024 йилдаги 95-сонли буйруғи билан 2024-2025-ўқув йили учун таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур мактабга бориб ишлайдиган педагогларга эса қўшимча устамалар тўлаб берилади. Ўтган йили шундай мактаблар рўйхати 642 та эди. Бу йил таълим сифати паст бўлган мактаблар сони 545 тани ташкил этмоқда.

Буйруқ матни ва мактаблар рўйхати билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy


😀 BEPUL O`QING!

"IMKON" loyihasida o'qituvchilar uchun BEPUL TARIX va HUQUQSHUNOSLIK kursiga start berdik.

Maqsad: BEPUL SIFATLI kurs orqali o'qituvchilar uchun foydali bilim berish.

Kursda nimalar o'tiladi:
Milliy sertifikat, Attestatsiya darajasidagi mukammal testlar, kuchli mutaxassislar bilan jonli efirdagi darslar.

📌 Kursda qatnashish uchun qilinishi kerak boʻlgan ketma-ketlik:

@imkon_qabul_bot ga kirib startni  bosasiz.
✅ Kanallarimizga a'zo bo'lganizdan so'ng bot sizga taklif postini beradi.
✅Shu taklif postini barchaga ulashasiz va har bir ulashgan do'stingiz start bossa, 1 ball beriladi.
✅ 5 ball toʻplang va loyiha yopiq kanaliga kirib, bepul ta'lim oling.

Kursda qatnashish uchun:
➡️ @imkon_qabul_bot

➡️Botdan foydalanish videosi

Ⓜ️ Imkon - sifatli ta'lim imkoniyati!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентда ток уриши оқибатида ўқувчи вафот этган мактаб раҳбарларига ҳукм ўқилди

Ўтган йили декабрда Мирзо Улуғбек туманида 8-синф ўқувчиси ток уриши оқибатида вафот этгани ортидан 99-мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари қамоққа олинган эди. Суд қарори билан, унга 4 йил озодликдан маҳрум этиш, мактаб директорига эса 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy


Ўқитувчилар учун янги бошоғриқ: диплом оддий қоғозга айланадими?

Янги Ўзбекистон ўқитувчиларни пахта далаларидан олиб чиқди, ҳокимларнинг дўқ-пўписаларидан халос этди, қоғозбозлик ишларини бирмунча енгиллатди. Аммо хурсанд бўлишга ҳали эрта кўринади. Сентябрь ойидан бошлаб чет тили сертификатига эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари 4 йиллик меҳнат эвазига олинган дипломи, иш тажрибаси, малака тоифасидан қатъи назар, мактабдан ҳайдалиши мумкин. Сабаби шундаки, ўтган ҳафтада Ўзбекистондаги хорижий тил ўқитувчиларига мактаб директорлари номидан огоҳлантириш хатлари юборилган.

👉 БАТАФСИЛ

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy


Мактаблардан қўлингизни тортинг: Мактаблар ҳудуди фақат таълим учун фойдаланилиши керак!

Мактаблар ҳудудидаги сотиб юборилган ер майдонларини қайтариш ўрнига қолганиниям сотиш янги тўлқин билан давом этадиган кўринади.

Тасдиқланганидан кейин маҳаллабай юришни бошлаган пойтахт ҳокимига сотиш мумкин бўлган ер майдонларини презентация қилишни бошлашган. Улар орасида илгари мактаб бўлган ва яна мактабга айлантирилиши кўзланган лицейнинг 27,5 сотихли ер майдони ҳам бор. Эмишки, бу жой ўлик ва фойдаланмаётган бассейн эмиш. Сотишдан тушган пулга маҳаллани ободонлаштириш ва мактабни таъмирлашга ишлатилармиш.

Ҳоким билан учрашувда ҳозир бўлганларнинг ҳеч бири мактаб майдонига тегмайлик, қурсак, ўрнига яна мактаб қурайлик демаган. Лоақал биронтаси туриб ўша сотмоқчи бўлган ер майдонининг пулига камида 500 ўринли янги мактаб биноси қурса бўладику, деб сўрамаган.

Агарда ҳозир шу битта мактаб мисолида ер сотиш бошланса, уни тўхтатиб қолиб бўлмайди. "Юнусобод тажрибаси" деган аҳмоқона методичка билан бутун Ўзбекистонга ёйилади. Ҳеч ким сайламаган ҳокимлар ва уларнинг очофат шотирлари мактабларнинг ер майдонларига кўз олайтириб турибди. Доимгидек, ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги оғзига толқон солиб ўтирипти.

Мактабларнинг бўш ҳудудига фақат таълим жараёнига оид бино ва иншоотлар қурилиши керак. бу бассейн, бу спорт зали, бу кутубхона бўлиши мумкин. Агар чуқур иқтисодий асосланса, давлат хусусий шерикчилик асосида хусусий мактаб қуришни ҳам ўйлаб кўрса бўлади, ундан ортиқ эмас.

Ҳурматли қарор қабул қилувчилар, бюджет тизимидаги мактаблар, шифохоналар, университетлар макони "хусусийлаштиришдан" дахлсиз бўлиши ва уларнинг ҳудудини сотиш қонун билан тақиқланиши зарур.

Мактаблардан қўлингизни тортинг, ҳурматсиз ерсотарлар. Ўзбекистон келажагига чанг солманг.

Иқтисодчи Отабек Бакиров.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy


#foydali

QIZIQARLI VA SIRLI TARIXIMIZGA OID MA'LUMOTLAR  BILAN DARS O'TISHNI XOHLAYSIZMI?


✅Bugun qanday kun, bu kunda tariximizda qanday voqealar sodir bo'lgan ?

✅ Bugun qanday kun, bu kunda jahonning turli mamlakatlarida qanday bayramlar nishonlanadi ?

✅ Bugun qanday kun, bu kunda qaysi buyuk shaxslar dunyoga kelgan?

✅ Va, ...


Unda bizning kanal aynan siz uchun !

Sizni @Kun_tarixi_Tv24 telegram kanaliga taklif qilamiz.


Ushbu kanalda siz har bir kun tarixiga oid qiziqarli postlar, rasmlar, videolar va boshqa foydali kontentlardan bahramand bo'lishingiz mumkin.

HOZIROQ OBUNA BO'LING !!!
https://t.me/Kun_Tarixi_TV24


#Биласизми

⚡️Ўқитувчи бўлиб ишлайдиган талабаларга ҳам сертификат учун устама тўланади

Миллий сертификат олган талаба-ўқитувчиларга ҳам бошқа ўқитувчиларга тўлангани каби сертификат учун устама тўланади. Талаба бўлгани учун уларга алоҳида қоида қўлланилмайди.

Маълумот учун, умумтаълим фанларидан миллий сертификатлар учун ўқитувчиларга 20 фоиз, халқаро сертификатлар учун эса 50 фоиз устама тўланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy


🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Барчангизни Қодир эгам мархамат қилган улуғ кунлардаги самимий дуоларингиз қабул бўлсин. Барча устозларга битмас туганмас зеҳну-заковат, сабру-қаноат, фахму-фаросат, иймон ва саодат, гўзал хулқ ва ибодат насиб этсин. Доимо барча халқ ва миллатларнинг энг қадрли ва фахрли касб эгалари бўлиб юринглар. Оилангизга тинчлик-омонлик, соғлиқ-саломатлик ва файзу-барака ҳамроҳ бўлсин.

Барчангизга Ҳайит муборак бўлсин!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy


⚡️Рамазон ҳайити муносабати билан ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади

Президентнинг 2024 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича фармонига асосан 11–12 апрель кунлари барча ходимлар учун дам олиш куни этиб белгиланган.

Байрам 10 апрель кунига тўғри келиши муносабати билан, дам олиш кунлари кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:
👉 10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
👉 11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
👉 12 апрель, жума — 13 апрел, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.

Шунингдек,
👉 13 апрель, шанба — барча учун иш куни;
👉 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни бўлади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Йўриқнома: Педагог кадрларнинг малака тоифаси тест синовлари бўйича

Унда аттестация куни амал қилиш лозим бўлган қоидалар, белгиланган вақт ва имтиҳон тартиби ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy


❗️Расман: 15 апрелдан бошлаб республикамиз бўйлаб педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовлари бошланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагоглар аттестацияси малака тоифа синовлари ўтказиладиган саналар эълон қилинди

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy


❗️Барча хорижий тил ўқитувчилари янги ўқув йили олдидан камида B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлиши лозим

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига мувофиқ:

2024/2025-ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.

Мазкур талабдан келиб чиққан ҳолда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги барча хорижий тил устозлари 2024/2025-ўқув йилига қадар камида B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлиши лозимлигини эслатади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy


⚡️Тўртинчи чорак бўйича таълим сифати мониторинги қуйидаги синфлардан олинади.

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 11-октабрдаги 313-сонли буйруғи кўра, ўқув йилининг якуни бўйича таълим сифати мониторинг жараёнига 2-7-синф ўқувчилари амалий фанлардан (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) жалб қилинади.

Бунда:

👉 2-4-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 20 талик (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) фанларидан ҳар бир фан бўйича 5 тадан топшириқлар шаклида ўтказилади.

👉 5-7-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 40 талик (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) фанларидан ҳар бир фан бўйича 10 тадан топшириқлар шаклида ўтказилади.

Таълим сифати мониторингини ўтказиш тартиби апробация жараёнларига, тажриба-синов ўтказиладиган умумтаълим мактабларига нисбатан татбиқ этилмайди.

☝️Эслатма: Ушбу мониторинг тестлари май ойида ўтказилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy


⚡️Аттестация тести синовлари бўладиган саналар ҳозирча расман тасдиқланмаган

Айрим телеграм каналлари ёки группаларида 2024 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган Педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовлари ўтказилиши муддатлари тўғрисида маълумотлар тарқатилмоқда.
 
Вазирлик мутасаддиларнинг маълум қилишича, бу саналар ҳозирча расман тасдиқланмаган.
 
Янги тартибга кўра аттестация тўғрисидаги барча маълумотлар, шу жумладан тест синовларининг ўтказилиш муддатлари педагогларнинг шахсий кабинетларига СМС хабар юбориш орқали маълум қилинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy


#Биласизми

❗️Ота-оналар фарзандларини мунтазам равишда мактабга келишларини таъминлаши шарт

«Таълим тўғрисид
а»ги Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт.

❗️Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 340 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 3 млн 400 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 5 млн 100 минг сўмдан 8 млн 500 минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга 1 млн 700 минг сўмдан 2 млн 380 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга 2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса, 3 млн 340 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy


⚡️Якуний имтиҳондан ўтолмаган ўқувчини синфда қолдириб юборилиши мумкин

Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестацияга қўйиладилар.

Халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида»ги низомнга кўра, бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилиши мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy


❗️Умумтаьлим, мусиқа мактаблари, ўрта махсус ва профессионал таьлим ташкилотларидаги бир қанча лавозимлар қисқартирилиши мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy


Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар РЎЙХАТИ

Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фанлари бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳонларда муайян фандан озод этилади.

Изоҳ: Таълим тили Рус тили бўлмаган таълим муассасалари учун

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy

Показано 20 последних публикаций.