КУЧЛИДАН ҲАМ КУЧЛИ БОР
Жудаям чиройли, қоматлари келишган ёш қиз кучли, гавдали, навқирон йигит билан кетаётган эди. Улардан олдинроқда, кекса, қалтироқ касалга чалинган чол зўрға гандираклаб юриб борарди. Йигит ва қиз айнан унга яқинлашишганида чолнинг оёғи лой сув билан тўлган чуқурга тушиб, қизнинг кийимларига кўпгина сув сачраб кетди. Қиз:
- Нималар қилдинг, ҳайвон, бефаросат чол, эшак?! - деб чунонам чолнинг юзига қичқирдики... йигит ҳеч нарсани ўйламай чолга қаттиқ зарба бериб йиқитди. Нафрат билан қарашди.
Чол аста ўрнидан турар экан, йигитнинг бақувват мушаклари, бўй - бастини кўриб, жавоб зарбасини бера олмаслигини тушунарди. Ҳеч ким эшитиб тушуна олмайдиган, заиф овозда нималарнидир пичирларди. У ҳали туриб улгурмасдан, чуқурнинг ёнидаги, бинога йигит ва қиз кириб кетишди. Бинонинг зиналаридан кўтарилар эканлар, йигитнинг бехосдан оёқлари тойилиб йиқилди. У думалаб бинодан чиқиб, айнан чол йиқилган чуқурга келиб боши билан тушди. Ўша заҳоти ўлди.
Қиз:
- Севгилим, севгилим, - деб бақира бошлади.
Чолга қараб:
- Сен уни ўлдирдинг! Сен айбдорсан! - деб бор овози билан қичқирди. Яқинларини чақирди. Дарров одамлар тўпланди. Барчалари чолни айбдор деб билиб, қозининг ҳузурига олиб бордилар. Қиз:
- Бу чол, сеҳргар, жодугар, у нималарнидир айтиб, пичирлагандан кейин, эрим йиқилиб ўлди! - деди. Қози чолдан сўради:
- Нима бўлди?
Чол деди:
- Оёғим бехосдан сув тўпланган чуқурга тушиб кетди. Бу қизнинг устбошига сачради. У билан бирга бўлган йигит менинг бошимга қаттиқ урди. Унга менинг кучим етмасди. Лекин мен «Аллоҳим, бу йигит ўз кучини менда кўрсатди. Сен ҳам Ўз кучингни унда кўрсат!» дедим. Ҳеч қанча фурсат ўтмай у ўша чуқурга тушиб ўлди.
Қози қизга қараб:
- Севгилингни бу чол ўлдирмабди.
У сенинг ҳолиндан ғазабланиб, буни урибди. Бунинг Севгилиси (АЛЛОҲ) эса, эрингни ўлдирибди! - дебди.
Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇
@Onalar_kanali
https://t.me/Onalar_kanali