⚡️⚡️⚡️
ОПА-СИНГИЛЛАРГА ЗАКОТ БЕРИШCАВОЛ: Ўғлимнинг қўлида пули бор, закот чиқариши керак. Синглиси олий таълимда шартномада ўқийди. Синглисининг шартнома пулини тўлаб берса бўладими?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, закотни синглисига берса бўлади. Фақат ўзига айтмасдан тўлаб қўймасин. Чунки закот билан бировнинг қарзини тўлашда қарздорнинг буйруғи ёки хабари бўлиши шарт. Пулни синглисига берсин, у бориб шартнома пулини тўласин ёки сенинг шартнома пулингни закотимдан тўлайман, деб уни хабардор қилсин. Унинг розилигини олгандан кейин тўлаб қўйсин.
Шуни таъкидлаш керакки, сингил закот олишга лойиқ бўлиши шарт. Масалан, унда закот нисоби (85 гр)га етган тилла тақинчоғи бўлиши мумкин. Бу ҳолатда закот олиши мумкин эмас. Бу ҳақда манбаларда шундай дейилган:
ويجوز دفع الزكاة إلى من سوى الوالدين والمولودين من الأقارب ومن الإخوة والأخوات وغيرهم
“Закотни ака-ука, опа-сингил каби қариндошларга бериш жоиз. Булар ичида ота-она ва фарзандлар мустасно”. (“Бадоиус саноиъ” китоби).
وَلَوْ قَضَى دَيْنَ الْفَقِيرِ بِزَكَاةِ مَالِهِ إنْ كَانَ بِأَمْرِهِ يَجُوزُ ، وَإِنْ كَانَ بِغَيْرِ أَمْرِهِ لَا يَجُوزُ وَسَقَطَ الدَّيْنُ
“Закот берувчи шахс закотидан фақирнинг қарзини тўлади. Агар бу ишни фақирнинг буйруғи билан қилган бўлса, закоти ўтади. Фақирнинг буйруғисиз тўлаган бўлса, фақирнинг қарзи узилса-да, закотга ўтмайди”. (“Фатовои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиФатво маркази.📱
@olmaliqxabarlari