#Тавсия
😍
БАҲОРДА БОРИШ ШАРТ БЎЛГАН 10 ТА ЛОКАЦИЯЭртадан бошлаб юртимизда ростмона баҳор нафаси сезила бошлайди. Қишнинг дим ҳавосидан кейин, кўпчилик баҳорда қир-адирларга, боғу бўстонларга талпинади. Ўзбекистонда баҳор фаслида ташриф буюриш тавсия этиладиган 10 та жойни эътиборингизга ҳавола этамиз.
1. 🌷
Наманган Гул байрами: Халқаро миқёсга кўтарилган ушбу байрам нафақат Наманганнинг, балки Ўзбекистоннинг ҳам рамзига айланган. Баҳор ойларидаги энг катта сайилда иштирок этинг.
2.⛰
Паркент, Красногорск: Карантиндан сўнг оммалашган бу масканда баҳорда тошкентликлар чодирлар қуриб дам олади. "Эски дўстлар" қўшиғи билан танилган бу жойда мадор сомса билан пикник қилиш айни муддао.
3. 🌸
Қувада ўрик гуллаганда: Ўрик гуллаши – ўзбек халқининг энг гўзал ва романтик даври. Қийғос гуллаган боғлар бағрида табиатга сингиб, япон сакурасининг нафислигини ёдга солувчи манзарадан баҳраманд бўлинг.
4. 😍
Паркент, Сўқоқ: Мадор сомса мавсуми: Мадор сомсанинг бетакрор таъмини тотиб кўриш учун Сўқоққа оилавий саёҳат қилинг. Сўрида ўтириб, тоғ ҳавоси ва булбулларнинг сайроғидан завқланинг.
5. 🌹
Оҳангарон: Лолақизғалдоқ сайли: Галақудуқ ва Телов қишлоқларида лолақизғалдоқларнинг оловранг гиламини томоша қилинг. Миллий ўйинлар ва таомлардан баҳра олиб, баҳорнинг жозибасини ҳис этинг.
6. 🎶
Сурхондарё: Бойсун баҳори: Анъаналар бешигида халқаро фольклор фестивалига ташриф буюринг. Бу ерда халқ оғзаки ижоди ва ҳунармандчилик намуналари билан танишиш имкони мавжуд.
7. ☺️
Зарафшон водийси: Баҳорда яшил либосга бурканадиган Зарафшон водийсининг гўзал табиати ва меҳмондўст халқи билан танишинг. Самарқанд ва Жиззахнинг тарихий обидаларини зиёрат қилишни ҳам унутманг.
8.⛷
Чимён тоғлари: Қорли чўққилар, яшил ўрмонлар ва ранг-баранг гуллар билан безалган Чимёнда сайр қилинг. Тоза ҳаводан тўйиб нафас олиб, табиат қўйнида дам олинг ёки экстремал спорт турлари билан шуғулланинг.
9. 🌄
Термиз: Қадимий шаҳар баҳори: Термиз - Ўзбекистоннинг энг жанубий шаҳри. Баҳорда бу ерда ҳаво илиқ ва қулай бўлади. Қадимий буддавийлик ёдгорликларини зиёрат қилинг, Амударё соҳилида сайр қилинг ва Сурхон воҳасининг бетакрор табиатидан завқланинг.
10.😊
Хоразм, Хива: Қадимий Хива деворлари ортига саёҳат қилинг. Баҳорда бу шаҳар янада жозибали кўринади. Хоразмликларнинг меҳмондўстлигидан баҳраманд бўлинг.
Yoshlar kundaligi