꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Искусство


✍️Ota-Onalar haqidagi go'zal she'rlar va audio ijrolar muallifi Zohid Ziyoning rasmiy kanali...
📝She'rlarimizning mualliflik huquqi himoyalangan ruxsatsiz foydalanmang !!!
@ZohidZiyo (aloqa uchun)
@ONAMGAA

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Искусство
Статистика
Фильтр публикаций


#ПРЕМЬЕРА

🔥Эртак айтиб беринг менга Онажон...

Дилда ҳаловат йўқ, вужудимда шахт,
Синовлар рухимни қилди чалажон...
Ўртаси қайғули, ниҳояси бахт,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...

Эслай бағрингизда ором олганим,
Сўзларингиз тинглаб ухлаб қолганим,
Унутай ғамлардан чарчаб толганим,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...

Сизнинг ҳикояда қувонч бор эди,
Ошиқ ошиғига доим ёр эди,
Яхшилар ғолибу, ёмон хор эди,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...

Бошларимдан силаб кўзимга боқиб,
Тафтингиз юборсин дардларим ёқиб,
Кетсин ҳасратларим сувдайин оқиб,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...

Китобга ёзилмас баъзи қайғулар,
Сиз айтган достонда эзгу туйғулар,
Яна кўзларимга келсин уйқулар,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...

Тиззангиз устига бошимни қўйдим,
Барига қўл силтаб тақдирга йўйдим,
Ҳаёт эртагидан жуда ҳам тўйдим,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...

Дилда ҳаловат йўқ, вужудимда шахт,
Синовлар рухимни қилди чалажон...
Ўртаси қайғули, ниҳояси бахт,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

760 0 42 6 23

🔥Сени соғинганга ўхшайди кўнглим...

Нимадир қийнайди дилни ҳар кеча,
Билмадим бир кунми, ойми йил неча,
Юрак қаровсиздек қолган бир кўча,
Сени соғинганга ўхшайди кўнглим...

Еҳ бу ўй-ҳаёллар дард устига дард,
Сенсиз юрагимга қўнар турфа гард,
Менинг бу холимга топилмас ҳамдард,
Сени соғинганга ўхшайди кўнглим...

Масофа қизиқмас кел десанг ҳозир,
Учиб боришликка ошиғинг қодир,
Чунки бу қалбимга мехринг даводир,
Сени соғинганга ўхшайди кўнглим...

Бўғзимда нимадир турар тиқилинч,
Сендан кутаяпман ҳали ҳам илинж,
Эгилган бошларни кесмайди қилич,
Сени соғинганга ўхшайди кўнглим...

Кулгуйим ортида аламлар қат-қат,
Билмадим қандайин қиляпман тоқат,
Йўқ-йўқ йиғламадим кўзда чанг фақат,
Сени соғинганга ўхшайди кўнглим...

Яна бир висолга кўнарми тақдир,
Кўрмасам қалбимнинг сўниши нақдир,
Соғинч энг ёмони деганлар ҳақдир,
Сени соғинганга ўхшайди кўнглим...

Тунларим уйқусиз ой каби бедор,
Юрагим ҳижронлар дастидан бемор,
Уни минг чалғитиб юрганим бекор,
Сени соғинганга ўхшайди кўнглим...

Сени соғинганга ўхшайди кўнглим...

📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

970 1 47 7 31

🔥Бир сизга сабабсиз керакман Она...

Қадримни қаричлаб ҳалакман Она,
Гоҳида фиғони фалакман Она,
Кимдирлар манфаат кутган дунёда,
Бир сизга сабабсиз керакман Она...

Дўстимга керакдир обрўйим шаним,
Ёримга керакдир пулим, соғ таним,
Ҳаммадан афзалим жаннатим маним,
Бир сизга сабабсиз керакман Она...

Сизсиз етмай қолар осмон ҳавоси,
Сизсиз ёқмай қолар қушлар навоси,
Бу ғариб кўнглимнинг танҳо давоси,
Бир сизга сабабсиз керакман Она...

Кимга сўзим керак кимгадир ўзим,
Соҳта дўстларимга сўрайман тўзим,
Нурин сиздан олар шу икки кўзим,
Бир сизга сабабсиз керакман Она...

Ёрим аразлайди ишқим айтмасам,
Боламга совғалар олиб қайтмасам,
Хурсандсиз сизга шеър битсам битмасам,
Бир сизга сабабсиз керакман Она...

Қадримни қаричлаб ҳалакман Она,
Гоҳида фиғони фалакман Она,
Кимдирлар манфаат кутган дунёда,
Бир сизга сабабсиз керакман Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

1.9k 0 83 14 41

🔥Юраклар...

Меҳмонмиз кўнгиллар кўчаларида,
Ҳаёлмиз соғинчнинг кечаларида,
Номимиз қалбларнинг нечаларида,
Унута олмайди бизни юраклар...

Кетганлар келишга излайди чора,
Ҳижронлар кўксини қилиб минг пора,
Вужудин фироқлар эзар тобора,
Унута олмайди бизни юраклар...

Аламлар кўзлардан аламин олар,
Нигоҳлар йўлларга термулиб толар,
Ҳатто ёмонимиз соғиниб қолар,
Унута олмайди бизни юраклар...

Осондек туюлар кечмоқлик вақти,
Ёдларидан чиқар қилган кўп ахти,
Уларни кутади ўкинчлар тахти,
Унута олмайди бизни юраклар...

Эҳ афсус қадрига етмабман дея,
У билан бахт томон кетмабман дея,
Ғуруримни мағлуб этмабман дея,
Унута олмайди бизни юраклар...

Қўлимиз узатсак тутмаган билсин,
Бизнинг соғинчимиз ютмаган билсин,
Бундай бўлишини кутмаган билсин,
Унута олмайди бизни юраклар...

Меҳмонмиз кўнгиллар кўчаларида,
Ҳаёлмиз соғинчнинг кечаларида,
Номимиз қалбларнинг нечаларида,
Унута олмайди бизни юраклар...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!


#ПРЕМЬЕРА

🔥Бунча яхшисиз Она...

Сўзларингиз ширин бол,
Нурингиздан қуёш лол,
Фариштасиз эҳтимол,
Бунча яхшисиз Она...

Ифорингиз гул райҳон,
Юрагингиз кенг сайҳон,
Сизсиз боғларим пайҳон,
Бунча яхшисиз Она...

Сизла гўзал ҳар дамим,
Ёнимдасиз йўқ ғамим,
Чиройлигимсиз маним,
Бунча яхшисиз Она...

Бедорсиз беморимда,
Дилдошсиз дилзоримда,
Малҳамсиз озоримда,
Бунча яхшисиз Она...

Тиззангизга қўйсам бош,
Ўз-ўзидан чиқар ёш,
Қайдан шунча сабр-дош,
Бунча яхшисиз Она...

Миннатсизим, ҳимматим,
Бошимдаги чимматим,
Баҳоси йўқ қимматим,
Бунча яхшисиз Она...

Сўзларингиз ширин бол,
Нурингиздан қуёш лол,
Фариштасиз эҳтимол,
Бунча яхшисиз Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

2.2k 0 64 11 36

🔥Самимият...

Баъзан кафтларимга сиғади дунё,
Баъзан дунё аро битта зарраман...
Бироз тортинаман айтишга илло,
Мен уни жуда ҳам яхши кўраман...

Кўнгли дунёйимнинг сўнмас қуёши,
Сабридан ҳижолат тоғларнинг тоши,
Кўзида кўринмас, қалбида ёши,
Мен уни жуда ҳам яхши кўраман...

Қадри осмонгинам, қадди камоним,
Ғамларим дастидан юзи сомоним,
Мехри ўраб турар тўртта томоним,
Мен уни жуда ҳам яхши кўраман...

Дардини кўрсатмас, ичига ютиб,
Қанийди олсайдим ғамларин тутиб,
Бедордир баъзида боришим кутиб,
Мен уни жуда ҳам яхши кўраман...

Тафти иситади бутун оламни,
Мехрла артади кўзда жоламни,
Чин дилдан тинглайди дилда ноламни,
Мен уни жуда ҳам яхши кўраман...

Таърифин ёзолмай қийналар қалам,
Қалам ёзолмаса, қоғозга алам,
Ифори жаннатим, мунисим Онам,
Мен сизни жуда ҳам яхши кўраман...

📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!


🔥Мен Онамни қачон ўйладим...

Мехр сочдим етти ётга ҳам,
Шерик бўлдим ғамгин, шодга ҳам,
Бугун оҳим етмас додга ҳам,
Мен Онамни қачон ўйладим...

Бойлик билан фикрим бўлиб банд,
Ким кимларга тутдим асал қанд,
Ўз кўнглимга ўзим бериб панд,
Мен Онамни қачон ўйладим...

Сўзларимга мехрлар ўраб,
Боролмадим кунда ҳол сўраб,
Тугабдида виждоним нураб,
Мен Онамни қачон ўйладим...

Давраларда шеърлар ўқиб хўп,
Муҳлис топдим ўзимга тўп-тўп,
Аслидами? Хатоларим кўп,
Мен Онамни қачон ўйладим...

Хасратларим бўлди бир гала,
Дил боғимчи қақраган дала,
Менинг сабаб ороми чала,
Мен Онамни қачон ўйладим...

Кетмайдику мендан ҳаёли,
Мен туфайли қаддининг доли,
Дунёнинг энг содда аёли,
Мен Онамни қачон ўйладим...

Кетмоқдаман шошиб у томон,
Мени кутиб тургандир ҳамон,
Мен ёмонман ҳаммадан ёмон,
Мен Онамни қачон ўйладим...

Мехр сочдим етти ётга ҳам,
Шерик бўлдим ғамгин, шодга ҳам,
Бугун оҳим етмас додга ҳам,
Мен Онамни қачон ўйладим...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

3k 1 58 11 30

🔥Сенга ошиқ бўлган сўнгги куним бу...

Ишқимга аламдан олганман туҳфа,
Томоққа тиқилган дардли уним бу...
Эртадан севгимга қўяман нуқта,
Сенга ошиқ бўлган сўнгги куним бу...

Ҳасратлар гирдоби ютар жисмимни,
Армонлар рўйҳатга олар исмимни,
Қайтариб берақол юрак қисмимни,
Сенга ошиқ бўлган сўнгги куним бу...

Суймасни суйганман айб ўзимда,
Бўлди суратларинг турмас кўзимда,
Дилимда бошқа гап лекин сўзимда,
Сенга ошиқ бўлган сўнгги куним бу...

Излаб тополмадим кўнглинг йўлини,
Кўксимга ёғдирдим алам дўлини,
Жим тутиб кетяпман ҳижрон қўлини,
Сенга ошиқ бўлган сўнгги куним бу...

Қалбимда терилган соғинчларим жам,
Сенку бехабарсан мени қуршар ғам,
Кеча шундай эди, энди бугун ҳам,
Сенга ошиқ бўлган сўнгги куним бу...

Ҳозир кечмоқликка етмайди дошим,
Тирқираб кетади кўзимдан ёшим,
Эртадан қаршингда эгилмас бошим,
Сенга ошиқ бўлган сўнгги куним бу...

Эртадан севгимга қўяман нуқта,
Сенга ошиқ бўлган сўнгги куним бу...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

2.6k 1 50 12 29

🔥Отамнинг ёнида...

Балки кимларгадир ерман биродар,
Балки қадрим осмон дерман биродар,
Кимга қанақаман, ўзим учун мен,
Отамнинг ёнида шерман биродар...

Дунёлар лол қолар ғайратларимдан,
Ҳайратда ўзим ҳам ҳайратларимдан,
«Шоқоллар» зир титрар ҳайбатларимдан,
Отамнинг ёнида шерман биродар...

Мағрурман бошимни синовлар эгмас,
Менга армонларнинг назари тегмас,
Ситамлар андуҳлар вужудим енгмас,
Отамнинг ёнида шерман биродар...

Қалбида ястанган ҳикмат даласи,
Мени асраб турар кўнглин қалъаси,
Енголмай қолади ғамлар галаси,
Отамнинг ёнида шерман биродар...

Эртанги кунимдан кўнгилгинам тўқ,
Еқилмам тақдирдан есам ҳамки ўқ,
Тулкисифатларга эҳтиёжим йўқ,
Отамнинг ёнида шерман биродар...

Қаддим буколмайди аламлар дарди,
Юракка ёпишмас ташвишлар гарди,
Мен учун дунёнинг биргина марди,
Отамнинг ёнида шерман биродар...

Балки кимларгадир ерман биродар,
Балки қадрим осмон дерман биродар,
Кимга қанақаман, ўзим учун мен,
Отамнинг ёнида шерман биродар...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

3.2k 1 70 10 25

🔥ОНАМ...

Кўнглим кўчасида бўлиб тантана,
Дилим яйраб кетар болам десангиз...
Шакарсиз чойим ҳам шириндир Она,
Агарда уни сиз дамлаб берсангиз...

Тонглар уйғотасиз юзимдан силаб,
-Турақол ишинга кеч қолма болам...
Дуолар қиласиз менга бахт тилаб,
Ўзингизга ҳеч не сўрамай Онам...

Эртадан кечгача кўзингиз гирён,
Кутасиз эшикдан узолмай кўзни...
Мени шу мехрингиз қилади ҳайрон,
Нега ўйламайсиз бир бора ўзни...

Кафтдек ҳовлимизни гулларга ўраб,
Уйимиз кўркига қўшасиз чирой...
Мен кулиб қўяман гулларга қараб
Росдан яшнар экан Онам турган жой...

Буларнинг ҳаммаси яхшидир бироқ,
Бир хис осмонимни айлайди қаро...
Юрагим ичида пайдо бўлди доғ,
Оқлар кўпайибди сочингиз аро...

Менку улғайибман сиз бундан шодсиз,
Сиз қариб, улғайиш менга не керак...
Онажон бунчалар мўътабар зотсиз,
Бунчалар мехрли сиздаги юрак...

Келинг муштипарим бағримга босай,
Илиқ мехрингизни соғиндим яна...
Буюринг ўғлингиз ҳаммасига шай,
Нималар хоҳлайди кўнглингиз Она...

Кўнглим кўчасида бўлиб тантана,
Дилим яйраб кетар болам десангиз...
Шакарсиз чойим ҳам шириндир Она,
Агарда уни сиз дамлаб берсангиз...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

3.5k 1 94 16 26

#ПРЕМЬЕРА

🔥Соғинмадингми...?

Ёшлар тўкиб ёмғирлар ости,
Йўқлигимдан оғринмадингми...
Сен яхшини соғиндим рости,
Мен ёмонни соғинмадингми...?

Қалбинг қолиб оҳлар ичида,
Озорланиб андуҳ кучида,
Ҳеч бўлмаса кўнгил учида,
Мен ёмонни соғинмадингми...?

Шу бўлдими севгим оҳири,
Зуҳросига муштоқ Тоҳири,
Эй, ёлғонлар уста моҳири,
Мен ёмонни соғинмадингми...?

Манзилини йўқотган нолам,
Баъзан тошар кўзимдан жолам,
Қара сенсиз зулматда олам,
Мен ёмонни соғинмадингми...?

Ўкинчлардан увишар тана,
Армон яқин, кўринди ана,
Келсанг эди жоним деб яна,
Мен ёмонни соғинмадингми...?

Бундай дарднинг давоси висол,
Керак бўлса бор будимни ол,
Фақат келгин келгин келақол,
Мен ёмонни соғинмадингми...?

Ёшлар тўкиб ёмғирлар ости,
Йўқлигимдан оғринмадингми...
Сен яхшини соғиндим рости,
Мен ёмонни соғинмадингми...?

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

3k 2 81 7 24

🔥Онам билан...

Турли туман гап-сўзларни тинглар қулоқ,
Давраларга чорлайдилар яқин - йироқ,
Сўзлашаман ҳамма билан дўстлар бироқ,
Суҳбатларнинг энг яхшиси Онам билан....

Дуосидан қўлим ойни тутиб турар,
Эшигимда бахтлар навбат кутиб турар,
Ютқазмайди кўнглим доим ютиб турар,
Омадларнинг энг яхшиси Онам билан...

Болам деса юраккинам дарддан ҳоли,
Буколмайди қаддимни ҳеч ғам шамоли,
Бошим баланд мағрурликда тоғ мисоли,
Савлатларнинг энг яхшиси Онам билан...

Топганимга минг барака берар худо,
Беҳудага қайғурмайман чекиб нидо,
Борликлари бойлигимга жоним фидо,
Давлатларнинг энг яхшиси Онам билан...

Тиззасига бошим қўйсам яйрар таним,
У бор мени енголмайди ҳеч бир ғаним,
Оҳ ёнимда туришлари бахтим маним,
Рағбатларнинг энг яхшиси Онам билан...

Турли туман гап-сўзларни тинглар қулоқ,
Давраларга чорлайдилар яқин - йироқ,
Сўзлашаман ҳамма билан дўстлар бироқ,
Суҳбатларнинг энг яхшиси Онам билан....

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

3.4k 1 109 8 34

#ПРЕМЬЕРА

🔥Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...

Мендан ҳаловатлар юз бурган маҳал,
Аламлар кўксимга ин қурган маҳал,
Ҳаёт тасодифан мушт урган маҳал,
Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...

Гоҳида бир ишга бормаса қўлим,
Ҳавотир чулғаса ўнгиму сўлим,
Қўрқувлар тўпланиб тўсганда йўлим,
Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...

Бир гиёҳ унмаса кўнгил боғимда,
Ўзимни қовурсам ўкинч ёғимда,
Омадни тополмай сарсон чоғимда,
Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...

Қўлимдан келади осмонни қучиш,
Қушлардан тепароқ баландроқ учиш,
Фақат юрагимда бор бироз чўчиш,
Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...

Айтган ҳар сўзингиз ҳикмат мен учун,
Ҳар ҳарфи дунёдан қиммат мен учун,
Ҳам шараф ҳам шону ҳиммат мен учун,
Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...

Мендан ҳаловатлар юз бурган маҳал,
Аламлар кўксимга ин қурган маҳал,
Ҳаёт тасодифан мушт урган маҳал,
Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

4.1k 0 89 14 39

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔥 UKAMGA...

🎙️ Shoyad Shuxratovich
📝 Zohid Ziyo she'ri

@ONAMGAA
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali

Yaqinlaringizga ula
shing, obuna boʻlishni unutmang!!!

4.1k 0 66 13 30

🔥Мехрингиз ўзгармай турибди Она...

Денгизлар ўзгарди тоғлар ўзгарди,
Гоҳ гуллаб гоҳ қуриб боғлар ўзгарди,
Ойнинг юзидаги доғлар ўзгарди,
Мехрингиз ўзгармай турибди Она...

Ҳамон бағрингизда ҳаловат хисси,
Ёнингиздан кетмас райҳонлар иси,
Қалбингизда йўқдир ёмонлик туси,
Мехрингиз ўзгармай турибди Она...

Бошимни силаган қўллар ўшадир,
Бахтимни тилаган қўллар ўшадир,
Сиз мени кутгувчи йўллар ўшадир,
Мехрингиз ўзгармай турибди Она...

Доим хавотирим қалбингиз ёқиб,
Баъзан кўзларимга қўясиз боқиб,
Кетди қанча йиллар сувдайин оқиб,
Мехрингиз ўзгармай турибди Она...

Баъзан ёр алдади баъзан дўст сотди,
Ғанимлар қилмиши юракга ботди,
Не-не юмшоқ бўлган кўнгиллар қотди,
Мехрингиз ўзгармай турибди Она...

Бергану бермаган ураверар дўқ,
Кўплар отишади маломатли ўқ,
Дунёда биргина сизда миннат йўқ,
Мехрингиз ўзгармай турибди Она...

Денгизлар ўзгарди тоғлар ўзгарди,
Гоҳ гуллаб гоҳ қуриб боғлар ўзгарди,
Ойнинг юзидаги доғлар ўзгарди,
Мехрингиз ўзгармай турибди Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

4.8k 0 115 9 28

🔥Ёлғончингман Она...

Ҳолимни сўрадинг ўздан ортиниб,
Яхшиман дедиму, жилмайдим яна...
Дардларим айтмоққа бироз тортиниб,
Мен сени жуда кўп алдадим Она...

Ёмонлар дастидан оғийверди жон,
Базан ситамлардан бўлдим паришон,
Дардларим беркитиб, кўриниб шодон,
Мен сени жуда кўп алдадим Она...

Айтсам озорларинг ортмасин дея,
Қўлингдан аламлар тортмасин дея,
Кўнглинга ташвишим ботмасин дея,
Мен сени жуда кўп алдадим Она...

Ҳар куни меҳмонман ғамлар юртига,
Жимгина кўникдим ҳаёт шартига,
Жоламни яшириб киприк ортига,
Мен сени жуда кўп алдадим Она...

Ёнингда тинмайин кулдим шарақлаб,
Чорласанг нурсизмас бордим чарақлаб,
Ичимда зулмату сиртдан ярақлаб,
Мен сени жуда кўп алдадим Она...

Ёлғонлар бобида устозим ўзинг,
Яхшиман дейишдан ортмаган сўзинг,
Дилингда изтироб, кулганди кўзинг,
Мен сени жуда кўп алдадим Она...

Оҳ менинг тинчимни кўзлаганингдек
Кечалар билдирмай бўзлаганингдек,
Ҳаммаси яхши деб сўзлаганингдек,
Мен сени жуда кўп алдадим Она...

Ҳаммаси яхши деб сўзлаганингдек,
Мен сени жуда кўп алдадим Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

3.6k 0 61 11 23

🔥Кел...

Кўнгил нотинч, билолмаяпман,
Ўз дардимни айтмас ўз тилим...
Мен ўзимни асролмаяпман,
Келиб асра мени севгилим...

Фақат, фақат саволга тутма,
Холим кўриб озорлар ютма,
Боролмайман боришим кутма,
Келиб асра мени севгилим...

Ҳаловатни йўқотдим чоғи,
Юрагимда андуҳлар доғи,
Гуллармикин ишқимнинг боғи,
Келиб асра мени севгилим...

Аламларим кўплигига боқ,
Қўлимдамас кўксимда қадоқ,
Нигоҳларим йўлинга муштоқ,
Келиб асра мени севгилим...

Яшаяпман яна билмасам,
Наҳот энди сира кулмасам,
Сен чорлаган жойга юрмасам,
Келиб асра мени севгилим...

Эртагани кутолмайман хўп,
Ҳар сониям қалбга ботар чўп,
Сенга айтар хасратларим кўп,
Келиб асра мени севгилим...

Ҳамон қадрим излаб ҳалакман,
Гоҳи ерман гоҳо фалакман,
Сендан бошқа кимга керакман,
Келиб асра мени севгилим...

Сендан бошқа кимга керакман,
Келиб асра мени севгилим...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

3.3k 0 70 12 22

#ПРЕМЬЕРА

🔥Отасини йўқотганларнинг...

Қалқиб турар кўзидан ёши,
Соғинчлардан чиқмайди боши,
Кўнгли тўла аламлар тоши,
Отасини йўқотганларнинг...

Ҳаёти бут тўкис бўлса ҳам,
Туюлади нимасидир кам,
Қалби аро кетмайдиган ғам,
Отасини йўқотганларнинг...

Суянгани елка топмай гоҳ,
Кечалари тортиб чиқар оҳ,
Юзи бунча мунгли-а эй воҳ,
Отасини йўқотганларнинг...

Баъзан ёлғиз қолишиб атай,
Туришади дод дейишга шай,
Дардларини қандай таърифлай,
Отасини йўқотганларнинг...

Овунади Онасин қучиб,
Уйғонади тушлардан чўчиб,
Қолар ҳикмат чироғи ўчиб,
Отасини йўқотганларнинг...

Ҳеч кимда йўқ Ота қиёси,
Тунлари кўп камдир зиёси,
Остин-устун бутун дунёси,
Отасини йўқотганларнинг...

Жудоликнинг энг оғири шу
Чап кўксини босар бир қайғу,
Ярим кўнгли тўлмайди мангу,
Отасини йўқотганларнинг...

Дардларини таърифлаб бўлмас...
Отасини йўқотганларнинг...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

4.2k 0 98 16 37

🔥Дуогўйим Онам борлиги учун...

Андуҳлар бош эгиб турар пойимда,
Тошиқиб омадлар оқар сойимда,
Бахтлар кутиб турар борган жойимда,
Дуогўйим Онам борлиги учун...

Бошимга келмайди ғамнинг тошлари,
Юзларим ювмайди алам ёшлари,
Беҳуда кетмайди сабрим дошлари,
Дуогўйим Онам борлиги учун...

Қай ишга қўл урсам кетар юришиб,
Одамлар мақтарлар четда туришиб,
Юрмайман дард билан асло уришиб,
Дуогўйим Онам борлиги учун...

Ҳаётга айтаман қўрқмай сўзимни,
Қувончлар эгаллаб олган кўзимни,
Энг бахтли санайман дўстлар ўзимни,
Дуогўйим Онам борлиги учун...

Ўзга мехрларга кўнглим эмас зор,
Ҳеч қачон келмаган дунёлари тор,
Ҳаловатлар билан ошнолигим бор,
Дуогўйим Онам борлиги учун...

Уйимдан келади жаннат ифори,
Қалбим совутолмас қишларнинг қори,
Юракнинг ҳеч кимга тушмайди зори,
Дуогўйим Онам борлиги учун...

Бу нодон нафсимдан юзим буриб ман,
Бугун хизматига тайёр турибман,
Аллоҳга шукурлар айтиб юрибман,
Дуогўйим Онам борлиги учун...

Андуҳлар бош эгиб турар пойимда,
Тошиқиб омадлар оқар сойимда,
Бахтлар кутиб турар борган жойимда,
Дуогўйим Онам борлиги учун...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

5.1k 0 147 21 50

#ПРЕМЬЕРА

🔥Ёмғирлардан...

Бир осмон остида яшаймиз аммо,
Ёнинга боролмай чарчадим хордим...
Бугун томчиларга ишқим айлаб жо,
Сенга ёмғирлардан салом юбордим...

Булутга дардимни қилгандим баён,
Сўради борайлик қаерга қаён,
Осмонинг булутми ҳаммаси аён,
Сенга ёмғирлардан салом юбордим...

Ошиқнинг висолга шошмоғи тайин,
Соғиниб кетяпман сония сайин,
Юрагинг чалмасин ўкинчнинг найин,
Сенга ёмғирлардан салом юбордим...

Нега келмадинг деб қилмагин гина,
Ҳижрондан чарчади тоқатим сина,
Томчига юзингни тутгин жимгина,
Сенга ёмғирлардан салом юбордим...

Бу йўллар сабримни тамом қилди бил,
На алам на хасрат айтолмайди тил,
Ўзим боргунимча жоним қабул қил,
Сенга ёмғирлардан салом юбордим...

Бир осмон остида яшаймиз аммо,
Ёнинга боролмай чарчадим хордим...
Бугун томчиларга ишқим айлаб жо,
Сенга ёмғирлардан салом юбордим...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

3.8k 0 72 12 40
Показано 20 последних публикаций.