ОЛТИНКЎЛ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ |Matbuot xizmati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Олтинкўл туманида рўй бераётган жамият, иқтисодиёт, илм-фан, маданият, спорт, технологияларга оид энг сўнгги хабарлар. 2021/©

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


ТАДБИРКОРЛИККА КЕНГ ЙЎЛ

Мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарорлиги ва ривожи тадбиркорлар фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир.Туманда тадбиркорларга қулай шароит яратиш,бу борадаги муаммоларни бартараф этиш бугунги кун тартибидаги масалалардан биридур.

Бугун Олтинкўл тумани ҳокими О.Расулов туман прокурори Ж.Умурзоковлар Уйғур маҳалласидаги “Уста Мухтор Охун” МДФ эшиклари ишлаб чиқариш корхона фаолияти билан танишдилар.

Тадбиркор ишлаб чиқариш самарадорлигини орттириш, янги иш ўринлари яратиш шунингдек қизикувчи ёшлар учун ўкув тўгараги ташкил этиш буйча таклифлар сурди.

Туман раҳбарлари ўз ўрнида тадбиркор ва ишбилармонлар билан ҳамнафас, муаммолар ечимини топишда кўмакдош эканлигини билдирдилар.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.


Ijtimoiy himoya milliy agentligining Oltinko’l tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi mahallada kompleks ijtimoiy xizmat ko‘rsatuvchi xodim lavozimiga ochiq tanlov elon qiladi.

Nomzodlarga qo‘yilgan malaka talablari;
Ma’lumoti: Oliy (bakalavr) ma’lumotga ega bo‘lishi lozim mutaxassisligi, gumanitar fanlar, ijtimoiy va xulq atvorga mansub fanlar, jurnalistika va axborot, biznes va boshqaruv, huquq, sog‘liqni saqlash, ijtimoiy ta’minot, gigiyena va ishlab chiqarishda mehnat muhofazasi hamda psixologik.

Mehnat ish staji: Kamida 1-yillik mehnat tajribasiga ega bo‘lishi talab etiladi.

Microsoft Office dasturi (Word, Excel, Power Point va h.k.), zamonaviy axborot texnologiyalarida va internet tarmog‘ida mustaqil foydalanuvchi sifatida turli ish dasturlari bilan ishlash bo‘yicha yetarli ko‘nikmaga ega bo‘lishi kerak.
Belgilangan malaka nizomlariga to‘g‘ri kelmaydigan, o‘rta mahsus va yetarli ko‘nikmaga ega bo‘lmagan fuqarolarga ariza topshirish tavsiya etilmaydi.


Бугун Олтинкўл тумани Уйгур маҳалласида туман ҳокими О.Расулов маҳалла аҳолиси билан учрашув ўтказди.

Унда маҳаллада ишсизликни бартараф этиш ва тадбиркорликни ривожлантиришни янада жадаллаштириш бўйича таклифлар илгари сурилиб ҳар бир хонадон доирасида даромадни ошириш ва иш билан таъминлаш орқали оилаларни иқтисодий барқарор даражада бўла олиши учун ташкил этилган янги имкониятлар, мавжуд имтиёзларга тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, туман раҳбари томорқа тизимини янада ривожланиши учун Уйгур,Жалабек ,Мехнат, Мустақиллик маҳаллаларида аёллар ва ёшлар темир дафтарларига киритилган фуқаролар яшаш турмуши яхшилаш мақсадида 3 сотихлик марказлашган исииқхоналар ташкил этиш бўйича ўзининг фикр мулоҳазаларини билдирди.

Янги исииқхоналар ташкил этилиши натижасида 500 нафардан зиёд фуқароларнинг бандлиги таъминланада.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.


Репост из: Matbuot kotibi / Qo'rg'ontepa tumani
Муносабат: тадбиркорлар билан учрашувдаги ҳолат бўйича
•••••••••
Ижтимоий тармоқларда бугун вилоят ҳокимининг тадбиркорлар билан учрашувидан сўнг қайд этилган лавҳа, учрашув вақтидаги ҳолат сифатида ҳавола этилди.

Матбуот хизматининг жойнинг ўзидан тўғридан-тўғри ҳавола этган лавҳаларида, яъни тўғрилаш ёки ўзгартириш имкони деярли бўлмаган вақт оралиғида кўрсатилган кадрларда ҳам кўриш мумкинки, учрашув вақти бундай ҳолатда кечмаган.

Ҳавола этилган лавҳа ким томонидан ва қандай ҳолатда олингани матбуот хизматининг тасодифий тасвирларига тушиб қолган.

Ҳавола этилган лавҳа барча тадбиркорлар билан суҳбат ниҳоясига етганидан сўнг тасвирга олинган. Бу вақтда ҳамма қатнашчилар расмий жараёнга якун ясаб, тушлик ёки бошқа бир шахсий режалари бўйича ҳаракатланаётган эди.

Матбуот хизмати шахсга ҳурмат юзасидан ушбу тасвирни очиқ ҳавола этишни лозим кўрмайди.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларни бундай нотўғри ахборотларни тарқатмасликка ва оммани ёлғон хабардан ҳимоялашга чақирамиз.

@muslim_ibrokhimov


Репост из: Шуҳрат Абдураҳмонов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Олтинкўл туманидаги “Қўшкўприк” маҳалласига келди.

Ушбу маҳаллада 812 та хонадон мавжуд бўлиб, вилоят раҳбари барча хонадонларни қўшимча даромадли йўналишларни ташкил этишда қўллаб-қувватламоқда.

Жумладан, паррандачилик, иссиқхона, қўзиқорин етиштириш, асаларичилик, қуёнчилик, тикувчилик каби йўналишларга маҳалла аҳли катта қизиқиш билдиради.

Ҳар бир хонадонда бу йўналишлардан энг камида учтаси ташкил этилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

🌙 ТАЖОВУЗКОР ИНСОН, МУСУЛМОН УММАТИДАН ЭМАС!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣


Репост из: Шуҳрат Абдураҳмонов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Live

Айни соатларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Олтинкўл туманидаги тадбиркорлар билан учрашди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев куннинг иккинчи ярмида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари ҳамда иқтисодий комплекс мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев во второй половине дня провел в городе Намангане совещание с хокимами Наманганской, Андижанской и Ферганской областей, а также с ответственными лицами экономического комплекса.

#Mirziyoyev #safar #yigilish #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Олтинкўл туман Уйгур маҳалласида тумани ҳокими О.Расулов ҳар бир хонадонни тадбиркорликка жалб этиш ҳаракатларини олиб бормоқда.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.


Ижтимоий тармоқларда " Маслаҳат қишлоғида Жахон бозорга қатновчи дамасчи акалар йўл хақини 8000 минг сўмдан тушурмасдан қатнашмоқда " хабар юзасидан Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади

Мурожаатда кўрсатилган Маслахат-Жохон бозор йўналишида назорат инспекцияси инспекторлари жорий йилнинг 25-март куни йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчиларига йўналишда тендер талабларига мувофиқ йўловчи ташиш фаолиятини олиб бориш юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориб, йўл ҳаққини асоссиз оширган ҳамда литцензиясиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган 4-нафар ҳайдовчиларга қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилганлигини ва қўшма рейд тадбирлари доимий равишда олиб борилишини билдирамиз. Маслахат-Жахон бозор йўналишида рейд ўтказилиб,йўл хаққи 6000 сўмга туширилганлигини маълум қиламиз.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.



Показано 11 последних публикаций.